Полвонов, Ж. Ражабов, А. Одилов ўзбекистон тарихи


Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлиги



Download 0,81 Mb.
bet46/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#32131
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Муртазоева 2000 ўзбек тилида

Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлиги
Мамлакатимизнинг жаҳон халқлари тинчлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган тинчликсевар ташқи сиёсати унинг жаҳон миқёсида мустақил давлат сифатида тезда тан олинишини таъминлади. Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини дунёдаги 165 давлат тан олди, уларнинг 120 таси билан дипломатик, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий алоқалар ўрнатилди. Тошкентда 35 мамлакатнинг элчихонаси очилди. Булар АЖШ, Туркия, Германия, Франция, Буюк Британия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон ва бошқа ривожланган мамкатлардир. Шунингдек Ўзбекистонда 88 та хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг, 24 та ҳукуматлараро ва 13 та ноҳукумат ташкилотларнинг ваколатхоналари фаолият кўрсатмоқда. Дунёдаги 20 дан ортиқ йирик давлатларда Ўзбекистоннинг элчихоналари ишлаб турибди.
Ўзбекистон жаҳон иқтисодётига интеграциялашиш йўлидан бориб Жаҳон банки, Халқаро Валюта фонди, Халқаро молия корпорацияси, Иқтисодий тараққиётга кўмаклашувчи ташкилот ва бошқа молиявий иқтисодий ташкилотларга аъзо бўлиб кирди ва улар билан ҳамкорлик қилмоқда. Шу билан бирга Ўзбекистон БМТ доирасидаги ихтисослашган муассасалар-Жаҳон соҚлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро Меҳнат ташкилоти, Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти, БМТ нинг болалар фонди, Халқаро почта иттифоқи, Электр алоқаси бўйича халқаро иттифоқ, Жаҳон метеорология ташкилоти, Халқаро олимпиада қўмитаси, Халқаро автомобилчилар иттифоқи ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмоқда. Уларнинг ваколатхоналари республикамизда очилди ва фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистон кўпгина минтақавий ташкилотлар, чунончи, Европа Иттифоқи, НАТО, ЭКО, Ислом конференцияси, қўшилмаслик ҳаракати ва бошқалар билан ҳам самарали ҳамкорлик қилмоқда. И. А. Каримов 1999 йили апрелда Шимолий Атлантика Иттифоқи қошидаги «Тинчлик йўлида ҳамкорлик» дастурининг аъзоси сифатида НАТО нинг 50 йиллик юбилей тантаналарида қатнашди.
Ўзбекистон Ўрта Осиё давлатлари билан Туркия, Покистон, Эрон томонидан тузилган иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиб кирди ва Транс Осиё темир йўлини қурилишида фаол иштирок этмоқда. Бу Ўзбекистон учун денгиз йўлларига, халқаро транспорт тармоҚига, товар ва капитал халқаро бозорига чиқиш имкониятини берди.
Ташқи иқтисодий алоқаларда республикамиз иқтисодиётига хорижий сармояларни жалб этишга катта аҳамият берилмоқда. Иқтисодиётга хорижий сармояларни жалб этишда Ўзбекистон қуйидаги тамойилларга амал қилади.

  1. Ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш;

  2. Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий сармоядорларни кенг жалб қилишни таъминлайдиган ҳуқуқий ижтимоий, иқтисодий шарт-шароитлар яратиш, ташкилотлар ва муассасалар тузиш;

  3. ИлҚор технологиянинг кириб келишига, хўжалик таркибини замонавийлашига кўмаклашадиган хорижий сармояларга нисбатан «очиқ эшиклар» сиёсатини ўтказиш;

  4. Республика мустақиллигини таъминлайдиган ўта муҳим соҳаларни ишлаб чиқариш воситалар билан таъминлаш ҳамда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратиш.

Ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштиришни ҳуқуқий жиҳатдан таъминловчи қонунлар қабул қилинди. «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида», «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги ва «Хорижий инвесторлар ва инвестицияларга кафолат бериш тўғрисида»ги, «Банкротлик тўғрисида»ги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар шулар жумласига киради. Бу ҳуқуқий ҳужжатлар ташқи иқтисодий фаолиятни кенгайтириш, халқаро шартномалар тузиш ва уларни бажариши учун шарт-шароитлар яратди. Ташқи савдо учун имтиёзлар берилди. Товарларни импорт ва экспорт қилиш учун божхона тўловлари анча камайтирилди.
Ўзаро сармояларни ҳимоя қилиш мақсадида жаҳоннинг кўпгина мамлакатлари, жумладан, Германия, Туркия, АЖШ, Франция ва бошқа мамлакатлар билан шартномалар имзоланди.
Институционал ўзгаришлар соҳасида сиёсий ва молиявий хатарни ҳимоя қилувчи «Ўзбекинвест», Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки «ALC, inc» Америка молиявий гуруҳи билан биргаликда Лондонда Сиёсий хатарнинг штаб квартираси ва Тошкентда молиявий хатарнинг олдини олиш штаб квартираси билан ўзаро суҚурта компанияси тузилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида инвестицияларга кўмаклашиш муассасалари чет эл инвестициялари бўйича агентлик, товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбирлар палатаси, Лизинг компанияси ташкил этилди.
Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган сиёсати республикага хорижий сармояларнинг тўхтовсиз кириб келишини таъминламоқда. Ўзбекистон ҳукумати Канада, ХХР, Туркия, Голландия, Германия, Швейцария банклари ва фирмалари билан 1,5 миллиард АЖШ доллари ҳажмида 32 та йирик кредит битими тузди ва улар амалга ошмоқда. Фақат 1994 йилда республикага 640 миллион АЖШ доллар миқдорида инвестиция кредитлари бериш тўғрисида халқаро молия муассасалари ва хорижий сармоядорлар билан тузилган битимлар асосида Американинг «Ньюмонт-Майнинг» компанияси билан ҳамкорликда олтин қазиб оладиган «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонаси қурилиб ишга туширилди. Тошкентда халқаро савдо-кўргазма комплекси, Хоразмда қанд-шакар заводи қурилди.
Жанубий Корея сармоядорлари билан «ЎзДЭУ авто», «ЎзДЭУ электроникс» ҳиссадорлик бирлашмалари кенг фаолият кўрсатмоқда. Германия ва Жанубий Корея билан ҳамкорликда телефон тармоқлари янгиланмоқда.
1997 йил охирларида Ўзбекистонга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 8 миллиард АЖШ долларини ташкил этди. Ҳозирги кунда хорижий мамлакатлар сармоядорлари иштирокида 3200 дан ортиқ қўшма корхона қурилмоқда, бир қисми фаолият кўрсатди.
Ўзбекистоннинг барча ривож топган хорижий мамлакатлар билан ташқи иқтисодий, сиёсий, маданий алоқалари кенгайиб бормоқда.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish