Полвонов, Ж. Ражабов, А. Одилов ўзбекистон тарихи


Миллий истиқлол мафкурасининг шаклланиши



Download 0,81 Mb.
bet43/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#32131
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Муртазоева 2000 ўзбек тилида

Миллий истиқлол мафкурасининг шаклланиши


Социалистик тизимнинг ҳалок бўлиши, собиқ иттифоқнинг парчаланиб кетиши, авваламбор, ўша тузумнинг назарий, Қоявий асосларининг тангликка учраганининг оқибати бўлди. Социалистик, коммунистик мафкура кўп йиллар давомида кишиларимиз онгини чалҚитиб келди-ю, охир-оқибатида унинг инсон манфаатига батамом зид эканлиги ошкора бўлди ва ҳаёт уни инкор этди.
Президент ёш авлодни тарбиялаш, мактаб, таълим-тарбия, соҚлиқни сақлаш масалаларига кенг тўхтади. Бу масалалар И. А. Каримовнинг асарларида чуқур ёритилган:

  1. Юксак малакали педагоглар тайёрлаш зарур. «Ўар биримиз ўқитувчилик касбини, педагогнинг оғир меҳнатини ўта муҳим ва олижаноб иш сифатида қадрлашимиз зарур», — дейди И.А. Каримов. Айниқса қишлоқ ўқитувчилари ёрдамга муҳтож.

  2. Янги дастурлар, ўқув қўлланмалари ва дарсликлар тайёрлаш тўғрисида...

  3. Мактабларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш вазифалари. Ўар бир маҳалла, айрим ишбилармонлар ташаббус билан мактаб биноларини қуряпти, буни бутун республикага тарқатиш керак.

Жамиятимизда сиёсий, мустақилликка эришиб иқтисодий, маданий-маърифий ишлар амалга оширилаётган бир вақтда кишилар онгида мустақиллик Қояси, миллий истиқлол мафкураси мустаҳкам ўрин олиши зарур. Бусиз, яъни фикрлаш, эътиқод ўзгармасдан бозор муносабатларига ўтиш даврида сиёсий-иқтисодий барқарорлик мустаҳкам бўлиши қийин вазифа. И.А. Каримов миллий мустақиллик мафкурасига таъриф бериб, миллий мустақиллик мафкурасининг «... асл маъноси эскича ақидалардан холи бўлган, мустақил ва янгича фикрловчи кишиларни тарбиялашдан иборат», дейди. Мустақиллик Қояси, мафкурасининг халқимизга тўғри йўл кўрсатувчи, уни бирлаштирувчи, буюк мақсадлар учун бутун кучларимизни уйҚунлаштирувчи аҳамиятини назарда тутиб, Президент И.А. Каримов мустақилликнинг дастлабки даврида, 1993 йил 6 май Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг II чақириқ, XII сессиясида «Олдимизда турган энг муҳим масала, бу-миллий истиқлол мафкурасини яратиш ва ҳаётимизга тадбиқ этишдир», деган эди. Кишиларимизни қайси тоифа ва гуруҳдан бўлишидан қатъий назар маънавий инқироздан чиқарадиган ягона миллий Қоя атрофида бирлаштирадиган бирдан-бир қудратли куч ана шу миллий мустақиллик мафкурасидир.
Ягона мақсад, ягона Қоя бўлмаса жамият инқирозга учрайди, ҳалок бўлади. Буни биз яқин ва олис ўтмишдаги тарихимиздан биламиз. Миллий мафкура келажак мақсадни ифодалайдиган, халқимизнинг минг йиллик тарихини буюк келажак билан боғлайдиган, ана шу юксак мақсад йўлида юздан ортиқ миллатлар ва элатларни, барча кишиларимизни бирлаштирувчи байроқ вазифасини бажаради.
Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига асосланган демократик жамият қуриш йўлидаги иқтисодий, ижтимоий сиёсий, маданий-маърифий ишларимиздаги барқарорлик мафкуравий таҳдидларнинг олдини олишни муҳим вазифа қилиб қўяди.
Миллий истиқлол мафкурасини аҳамиятини кўрсатиб, юрт-бошимиз И.А. Каримов: «... халқимизнинг анъаналарига, удумларига, тилига, динига, руҳиятига асосланиб, келажакка ишонч, меҳр-оқибат, инсоф, сабр-тоғат, адолат, маърифат туйҚуларини онгимизга сингдириш лозим», деган эди.
Миллий мустақиллик мафкурасининг энг муҳим вазифаларидан бири мустақиллигимизнинг таянчи ва келажаги ёш авлодни инсоний, миллий Қурур, Ватанга садоқат руҳида тарбиялашдан иборат. Мустақиллик Қоялари мафкурасига эътиборсизлик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.
1999 йил 16 феврал «қонли сешанба» кунги воқеалар миллий мустақиллик Қоясини, мафкурасини ёшларимиз дилига етказиш зарурлигини, бунинг учун Қоявий, мафкуравий ишларимизни кучайтириш лозимлигини кўрсатди.
Бу борада Юртбошимиз И.А. Каримовнинг шу йили Оқсарой қароргоҳида зиёлилар билан ўтказган мулоқотида, «Фидокор» газетаси мухбири саволларига берган жавобларидаги миллий истиқлол мафкурасининг моҳияти, зарурати, аҳамияти, унинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий асослари тўғрисидаги таълимоти истиқлолимизнинг буюк Қояларини кишиларимиз тафаккурига сингдириш борасидаги ишларимизнинг дастуридир.
Бу дастур қанчалик муваффақиятли амалга оширилса, Президентимиз таъкидлаганидек, жамиятимизга «... ўз муддаоларига эришиш учун маънавий-руҳий куч-қувват берадиган пойдевор бўлиб» хизмат қилади.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish