Пневмония(Зотилжам) етиология,патогенез,клиникаси,ташхислаш ва даволаш Пневмония



Download 35,27 Kb.
bet5/7
Sana15.06.2022
Hajmi35,27 Kb.
#673141
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4 mavzu amaliy 5 list

Касалхонадан ташқари пневмония
Этиологияси. Касалхонадан ташқари пневмонияни:

  • Пневмококклар (Streptococcus pneumoniae) - 30-50%;

  • Гемофил таёқчаси (Haemophilus influenzae) - 5-10%;

  • Микоплазма (Mycoplasma spp.) - 20-30%;

  • Хламидия (Chlamydia pneumoniae) - 2-8%;

  • Легионелла (Legionella spp.) - 2-10%;

  • Моракселла (Moraxella catarralis) - 1-2%;

  • Вируслар - 2-15% ва бошқа флоралар келтириб чиқаради.

Пневмококк граммусбат бактерия ҳисобланиб, ҳаво-томчи йўли билан тарқалади. Кўп ҳолларда пневмококкли пневмония кузатилиб, у олдин бўлакли, крупоз, плевропневмония деб ҳам аталган. Унда ўпканинг полисегмент ёки бўлакли зарарланиши ётади.
Клиник манзараси. Касаллик ўткир бошланиб, касалхонадан ташқарида тана ҳароратининг 39-40º гача кўтарилиши, эт жунжикишининг такрорланиши, кучли бош оғриши, йўтал, шиллиқ ва йирингли ёки “зангсимон” балғам (таркибидаги эритроцитлар ҳисобига), кўкрак қафасида оғриқ, унинг нафас олганда ва йўталганда кучайиши, зарарланган томонни нафас олганда соғ томондан орқада қолиши, хансираш, ҳаво етишмаслиги, умумий интоксикация белгилари – ҳолсизлик, иштаҳа йўқлиги, бош оғриши, миалгиялар, баъзан артралгиялар, тахикардия, аритмия, бурун-лаб учбурчагида герпетик тошмалар кузатилади. Бемор юзи рангпар, бурун қанотлари нафас олганда кенгаяди. Лабларида цианоз, нафас олиш юзаки, бир дақиқада 40 тагача, пульс тезлашган бир дақиқада 120 та, қон босими пасайган. Касалликнинг бошланғич босқичида йўтал аввал қуруқ, сўнгра шиллиқ балғамли. Альвеолалар аста-секин некробиозга учраган ҳужайра қолдиқлари ва экссудат билан тўлиб боради, зарарланган соҳада перкутор товуш тўмтоқлашган. Аускультацияда ўпканинг яллиғланган соҳасида везикуляр нафас сусайган ва крепитация indux (нафас олганда яллиғланиш экссудати билан тўлган альвеола деворларининг бир-биридан ажралиши туфайли юзага келади) эшитилади. Касалликни авж олиш босқичида йўтал “зангсимон” балғамли бўлиб, товуш дириллаши кучаяди. Перкуссияда ўта бўғиқ товуш, аускультацияда бронхиал нафас эшитилади. Тузалиш босқичида тана ҳарорати пасайиб, шиллиқли балғам кўп ажрала бошлайди. Товуш дириллаши пасаяди, перкуссияда бироз бўғиқ товуш, аускультацияда бронхиал нафас йўқолиб, крепитация redux пайдо бўлади ҳамда йирик пуфакли нам ва қуруқ хириллашлар эшитилади.

Download 35,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish