Патогенетик ва симптоматик даво. Дориларсиз даволаш усуллари бронхларнинг дренаж фаолиятини яхшилашда муҳим аҳамиятга эга. Кўп миқдорда илиқ суюқлик ичиш (кунда 1,5-2,0 литргача - маданли сув, мева ва сабзавот шарбатлари, сутга кам миқдорда натрий гидрокарбонат, асал аралаштириб ичиш керак). Оқсил, В, А, ва С гуруҳ витаминларга бой таомлар. Углеводларни кунда 200-250 г. гача, тузни 4-6 г. гача чегаралаш ва кальций тузларига бой овқатлар (сут маҳсулотлари) истеъмолини кўпайтириш. Гўшт, балиқ, сабзи ва бошқа мева ҳамда сабзавотларни кўп истеъмол қилиш.
Кўкрак қафаси массажи (перкуссияли, вибрацияли, вакуумли) бронхларнинг дренаж фаолиятини яхшилайди. Шу билан бир қаторда уни ўпкадан қон кетишда, абсцедирланишида, кўкрак қафаси травмасида, ўпкани ўсма касалликларига шубҳа бўлганда ўтказиш мумкин эмас.
Нафас гимнастикаси дренаж функциясини яхшилайди, ҳамдамайда бронхларнинг босилишини, микроателектазлар ривожланишини олдини олади.
Бронхларнинг дренаж фаолиятини яхшилаш учун муколитик препаратлар – протеолитик ферментлар (трипсин, химотрипсин), мукорегуляторлар (бромгексин, амброксал, лазолван), балғам кўчирувчилар – термопсис ўти, қизилмия илдизи, мукалтин, глицирам, калий йодид, пертуссин ва бошқалардан фойдалинилади.
Бронхолитиклар (метилксантин, β2 агонистлар). Санацияли бронхоскопия.
Иммун тизимини яхшиловчи препаратлар – иммуноглобулин, продигиозан, Т-активин, тималин, анаболиклар, натрий нуклеинат, левамизол, диуцифон, рибомунил, бронхомунал ва бошқалар.
Антиоксидант терапия – витамин Е, аскорбин кислота, эссенциале, эмоксипин.
Дезинтоксикацияловчи терапия – тузли эритмалар (физиологик, Рингер ва бошқалар) кунда 1-2 литргача, 5% глюкоза эритмаси кунда 400-800 мл/, реосорбилакт, альбумин кунда100-200 мл.
Микроциркуляцияни яхшилаш учун – физиологик эритмада гепарин 20000 кунда 4 бирликда, вена ичига томчилаб ёки тери остига, реополиглюкин.
Кортикостероидлар – 60-90 мг преднизолон кўрсатма бўлганда (инфекцион-токсик шок, буйрак, жигар шикастланиши, бронхиал обструкция) вена ичига.
Гепаринотерапия– гепарин қоннинг ивувчанлигига таъсир этиб, ўпканинг майда қон томирларида қон айланишини яхшилайди, бронхлар шиллиқ қаватидаги шишни камайтиради ва дренаж фаолиятини яхшилайди. Нафас етишмовчилиги билан асоратланган пневмонияда гепарин антигипоксемик, антисеротоние, антиальдостерон ва диуретик таъсир кўрсатади. Унинг оғир кечишида гепарин 5000-10000 ТБ тери остига 4 маҳал юборилади.
Симптоматик терапия – оксигенотерапия, интерстициал ўпка шишида диуретиклар, ГКС лар, сунъий йўл билан ўпкага ҳаво бериб туриш (оғир гипоксия, интоксикация, ацидоз, эс-ҳуш ўзгариб, уйқучан бўлса, балғам кўчмаган ҳолларда), ўпка гипертензиясини камайтириш мақсадида нитратлар, эуфиллин, кальций каналлари блокаторлари, юрак етишмовчилигида юрак гликозидлари, периферик вазодилататорлар, диуретиклар, калий препаратлари ишлатилади.
Профилактика мақсадида нафас гимнастикаси, уқалаш, рефлексотерапия, электроакупунктура, галотерапия буюрилади. Реабилитациянинг физик усулларидан инфильтрат сўрилишини яхшилаш учун УЮЧ (ультра юқори частотали) терапия, индуктотерапия, электрофорез йўли билан дори юборилади. Профилактика – беморларнинг турмуш ва санитария гигиена шароитларини, овқатланишини яхшилашдан иборат бўлиши (оқсиллар, ёғлар, витаминлар етарли бўлиши) лозим.
Беморлар 6 ойгача, агар асоратлар кузатилган бўлса 10-12 ой кузатувда бўлишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |