Пневмониянинг оғирлик даражаси:
Енгил – нафас олиш сони (НС) бир дақиқада 25 дан, пульс 90 тадан кам. 1-2 та сегмент ёки бўлак зарарланган, интоксикация сезиларли эмас, тана ҳарорати 38ºС гача.
Ўрта – НС бир дақиқада 25 дан кўп, пульс 100 атрофида, тана ҳарорати 39ºС гача, интоксикация ўртача ривожланган, асоратлар йўқ, бўлак зарарланган.
Оғир – НС бир дақиқада 30 дан, пульс 110 тадан кўп, тана ҳарорати 39ºС дан юқори, адинамия билан сезиларли интоксикация, респиратор ва гемодинамик бузилишлар, плеврит, миокардит ва бошқа асоратлар бўлиши мумкин, лекин бемор ҳаётига хавф кам.
Жуда оғир – яққол ривожланган интоксикация ва церебрал ҳамда неврологик бузилишлар (ўткир психоз, сопор, нафас ритми бузилиши, менингит белгилари ва бошқалар), оғир нафас олиш ва юрак - қон томир етишмовчилиги, НС бир дақиқада 30 тадан, пульс 110 тадан кўп, коллапс, ўпка шиши, гипоксия ва бошқа асоратлар кузатилади. Ўпкада массив инфильтрация ўчоқлари ва деструкция аниқланади.
Патогенези. Касалхонадан ташқари ва госпитал пневмониянинг ривожланишида бир нечта патогенетик механизмлар ётади:
Ўпканинг респиратор бўлакларига микроорганизмларнинг тушиши;
Ўпка тўқимасида локал яллиғланишни ривожланиши;
Касалликда тизимли шикастланиш;
Асоратларнинг шаклланиши.
Ўпканинг респиратор бўлимига микроорганизмлар учта асосий йўл билан ўтади:
1. Бронхоген йўл – энг кўп тарқалган бўлиб, оғиз-халқум таркибидаги микроаспирация натижасида микроорганизмларнинг тарқалиши ётади. Маълумки соғлом одам оғиз-халқумида аэроб ва анаэроб бактериялар учрайди. Улардан пневмококк, гемофил таёқчаси, тилла ранг стафилакокк ва ҳатто грамманфий ичак таёқчаси, Фридлендер таёқчаси ҳамда протей топилади .Микроаспирация соғлом одамда ухлаш пайтида, қарияларда, ҳушни йўқотганда, алькоголикларда, наркотиклар қабул қилганда, тутқаноқ пайтида кузатилади. Ошқозон ичак касалликларидан-қизилўнгач ахалазияси, гастроэзофагеал рефлюкс, диафрагма чурраси, бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликларидан полимиозит, тизимли склеродермия, Шарп синдромида микроаспирация кузатилади. Нозокомиал пневмониянинг келиб чиқишида асосий механизмлардан бири беморларга сунъий ўпка вентиляциясида эндотрахеал найни ишлатишдир.
2. Ҳаво - томчи йўли. Бу йўл билан қўзғатувчилар ўпканинг респиратор бўлимларига ҳаводан нафас олганда ўтади (пневмококк, гемофил таёқчаси, моракселла, стрептококк, анаэроблар, легионелла, микоплазма, хламидия, вирус ва бошқалар ).
3. Гемотоген йўл. Бунда микроорганизмлар септик ўчоқлардан – сепсис, инфекцион эндокардит, септик тромбофлебит ва бошқалардан ўтади.
4. Контагиоз йўл. Қўшни аъзоларнинг инфекцияланиши билан боғлиқ (медиастинит, жигар абсцесси).
Ўпка тўқимасида локал яллиғланишнинг ривожланиш механизми 3 босқичда кечади:
1. Альтерация (тўқиманинг шикастланиши).
2. Қон ҳужайрасида эмиграция ва экссудацияси билан микроциркуляциянинг бузилиши.
3. Пролиферация.
Do'stlaringiz bilan baham: |