Педагогика фан сифатида. Педагогик илмий тадқиқот методлари
“Педагогика”нинг ижтимоий фан сифатида жамият тараққиётидаги ўрни. Педагогика фанининг ривожланиш босқичлари ва асосий категориялари (тарбия, таълим, маълумот, билим, кўникма, малака, ривожланиш).
Фаннинг таркибий тузилмаси ва тармоқлари. Педагогика фанининг бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги ва боғлиқлиги. Педагогик фанлар тизими.
Педагогик жараёнларни тадқиқ қилишнинг устувор жиҳатлари. Илмий педагогик тадқиқотлар моҳияти, уларнинг амалий қиймати.
Педагогика фанининг илмий-тадқиқот методлари ва уларнинг туркумлари. Назарий тадқиқот методлари (адабиётлар билан ишлаш, таълим муассасаси ҳужжатларини ўрганиш, назарий ва қиёсий таҳлил, қиёсий-тарихий таҳлил, илғор тажрибаларни ўрганиш, ташхис, умумлаштириш, моделлаштириш ва бошқалар)нинг тавсифи. Амалий тадқиқот методлари (педагогик кузатиш, педагогик тажриба, анкета, ижтимоий сўров, суҳбат, интервью, тест сўрови, рейтинг, математик-статистик таҳлил ва бошқалар). Педагогик тажрибани ташкил этиш шартлари. Тадқиқот методикаси.
Шахснинг ривожланиши, тарбияси ва ижтимоийлашуви
Педагогик антропология. “Индивид” ва “шахс” тушунчаларининг моҳияти. Индивид ва шахснинг ўзига хос жиҳатлари. Шахснинг биологик ва ижтимоий ривожланиши. Шахс биологик ва ижтимоий ривожланишининг ўзаро уйғунлиги.
Бола шахси – тарбия объекти ва субъекти сифатида. Шахс фаолияти. Шахс фаолиятининг турлари. Ўйин, ўқиш ва меҳнат фаолиятларининг шахс камолотидаги роли. Шахснинг ёш, психологик ва шахсий хусусиятлари. Ёш даврлари. Ёш даврларига хос физиологик ва ижтимоий хусусиятлар. Шахснинг ижтимоийлашуви. Шахснинг ижтимоийлашувида жамоа, муҳит ва ижтимоий муносабатларнинг ўрни. Қобилиятли болалар. Болаларда намоён бўладиган қобилият турлари. Болаларда қобилият мавжудлигини аниқлаш методлари. Болалар қобилиятлари даражасини аниқлаш мезонлари.
Иккинчи бўлим. Таълим назарияси (Дидактика)
Ўқитиш асослари
Таълим назарияси (дидактика) – педагогика фанининг муҳим таркибий қисми сифатида. Таълим назариясининг мақсади ва вазифалари. “Дидактика” тушунчасининг моҳияти. Таълим жараёни. Таълим жараёнининг методологик асоси. Асосий дидактик тушунчалар. Таълим жараёнининг таркибий тузилмаси. Таълим тамойиллари. Таълим турлари. Анъанавий таълим ва унинг муҳим жиҳатлари. Шахсга йўналтирилган таълим. Шахсга йўналтирилган таълим турлари (дастурий таълим, модул таълими, инновацион таълим, интерфаол таълим, муаммоли таълим, табақалаштирилган таълим, ривожлантирувчи таълим, масофавий таълим, индивидуал таълим, мустақил таълим, ўйин технологиялари).
Узлуксиз таълим концепцияси. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими концепцияси.
Таълим – борлиқни англашнинг ўзига хос шакли сифатида. Ўқитиш ва ўқиш, уларнинг ўзаро алоқаси. Шарқ мутафаккирлари (Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Фаробий, Абу Али ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб) ва Ғарб алломаларининг гносеологик (билишга оид) қарашлари. Таълим жараёни иштирокчиларининг ўзаро алоқалари. Ўқитишнинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадлари, улар ўртасидаги бирлик. Ўқувчиларнинг ўқув фаолияти. Ўқув фаолиятининг таркибий тузилиши. Ўқувчиларнинг репродуктив ва ижодий билиш фаолиятлари. Билимларни ўзлаштириш, кўникма ва малакаларнинг ҳосил бўлиш жараёни. Ўқувчи шахсининг ривожланиши. Таълим жараёнида йўл қўйиладиган типик хатолар, уларнинг олдини олиш.
Таълим қонуниятлари ва тамойиллари. Шарқ мутафаккирлари таълим тамойиллари ҳақида.
Таълим мазмуни. Таълимнинг устувор жиҳатлари. Таълим мазмунига қўйиладиган талаблар. Ўқув фанлари бўйича яратиладиган Давлат таълим стандартлари. Ўқув режаси. Ўқув дастури. Дарслик. Ўқув ва методик қўлланмалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |