Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва
малакаларига қўйиладиган талаблар
“Педагогика назарияси ва тарихи” ўқув фанини ўрганиш жараёнида бакалаврлар қуйидаги педагогик тушунчалар, уларнинг моҳиятига оид назарий билимларни пухта ўзлаштиришлари зарур: педагогика, дидактика, тарбия назарияси, тарбия турлари, таълим менежменти, узлуксиз таълим, узлуксиз таълим турлари, таълим иштирокчилари, махсус педагогика, педагогика тарихи, миллий педагогик мерос, жаҳон таълим тизими.
Шунингдек, талабалар:
фан методологияси;
педагогик антропология;
педагогик жараён моҳияти;
педагогик фаолият мазмуни;
педагог шахсида намоён бўлиши зарур бўлган сифатлар;
таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари;
илмий-педагогик тадқиқот объектлари ва методлари;
таълимий ва тарбиявий тамойиллар;
анъанавий ва замонавий педагогик таълимотлар;
таълим ва тарбия шакллари, методлари, воситалари;
илғор педагогик технологиялар;
махсус педагогиканинг асосий йўналишлари;
миллий педагогик мерос ва жаҳон таълими тажрибасининг ёш авлодни шакллантиришдаги аҳамияти;
комил инсон, малакали мутахассисни тайёрлаш жараёнининг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида тасаввурга эга бўлишлари;
Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги сиёсати, кадрлар тайёрлаш миллий модели;
таълим ва тарбия жараёнларининг ўзаро бирлиги ва алоқадорлиги;
ўқитиш ва тарбия қонуниятлари;
таълим назарияси (дидактика)нинг умумий асослари;
таълим турлари ва босқичлари;
таълимни ташхис қилиш;
тарбия назариясининг муҳим таркибий элементлари;
оила, жамоа ва муҳитнинг шахс тарбиясидаги ўрни;
ўз-ўзини тарбиялаш ва қайта тарбиялаш;
оила тарбияси ва ўз-ўзини тарбиялашнинг ўзига хос хусусиятлари;
Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизими, унинг муҳим босқичлари;
таълимни бошқариш;
шахсга таълим ва тарбия бериш ғояларининг шаклланиш тарихи;
Шарқ ва Ғарб мутафаккирларининг шахс таълими, тарбиясини ташкил этишга оид қарашлари;
тарбия, мактаб ва педагогик фикрнинг тараққий этиш тарихи;
жаҳон таълим тизими анъаналаридан хабардор бўлишлари;
таълим ва тарбия жараёнида миллий педагогик мерос намуналари, жаҳон таълими анъаналаридан фойдаланиш;
педагогик фаолиятни режалаштириш;
касбий фаолиятни ташкил этишда таълим-тарбиянинг замонавий шакл, метод, восита ва технологияларини қўллаш;
таълим олувчилар фаолиятларини назорат қилиш;
ўқувчиларнинг билимларини тўғри ташхис қилиш ва холис баҳолаш;
қобилиятли, иқтидорли ўқувчиларни танлай билиш, уларни рағбатлантириш, истеъдодларини янада ривожлантириш чора-тадбирларини белгилаш;
алоҳида ўқувчи, ўқувчилар жамоаси, ота-оналар билан якка тартибда ва гуруҳ бўлиб ишлаш;
ўқувчилар жамоаларини бошқариш;
таълим ва тарбия жараёнларини самарали ташкил этиш;
оила ва таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни қарор топтириш;
педагогик фаолият моҳиятини ёритувчи иш ҳужжатларини тўғри юритиш;
таълим менежментини оқилона олиб бориш;
Ўзбекистон Республикасида педагогика фанининг ривожланиш истиқболларини белгилаш кўникма ва малакаларига эга бўлишилари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |