Коррекцион (махсус) педагогика
“Коррекцион педагогика” (“Махсус педагогика”) тушунчасининг моҳияти. Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунида ижтимоий ёрдамга муҳтож болалар ва ўсмирларни ўқитиш ҳақида.
Коррекцион педагогиканинг мақсади, вазифалари, мазмуни, тамойиллари, методлари, воситалари. “Аномал болалар” тушунчасининг моҳияти. Аномал (анатомик, физиологик ва руҳий жиҳатдан нуқсони бўлган) болалар. Аномал болалар тавсифи. Аномал болаларнинг ривожланмаслик сабаблари. Аномал болалар билан ишлашга оид давлат сиёсатининг мазмуни. “Руҳий ривожланишда нуқсони бўлган болалар” тушунчасининг тавсифи. Руҳий ривожланишда орқада қолган болалар. Ақлий ривожланишдан ортда қолган болаларни тарбиялаш.
Руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар мактабида тарбия жараёни. Эшитишда нуқсони бўлган болалар. Эшитишда нуқсони бўлган болаларни ўқитиш ва тарбиялаш. Кўришда нуқсони бўлган болалар. Кўришда нуқсони бўлган болаларни ўқитиш ва тарбиялаш. Нутқида нуқсони бўлган болалар. Нутқий нуқсонлар тавсифи. Нутқида нуқсони бўлган болаларни ўқитиш ва тарбиялаш. Таянч аъзолари ҳаракатида нуқсони бўлган болалар. Таянч аъзолари ҳаракатида нуқсони бўлган болаларни ўқитиш ва тарбиялаш. Ҳулқида нуқсони бўлган болалар. Ҳулқида нуқсони бўлган болаларни ўқитиш ва тарбиялаш. Мураккаб (бир неча) нуқсони бўлган болалар. Мураккаб (бир неча) нуқсони бўлган болаларни ўқитиш ва тарбиялаш.
Ўзбекистон Республикасида жисмоний ва руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар ҳамда ўсмирларнинг ижтимоий аҳволи. Ижтимоий ёрдам ва тикланиш (реабилитация)га муҳтож бўлган болалар учун махсус ўқув-тарбия муассасалари тизимини ташкил этиш тамойиллари.
ПЕДАГОГИКА тарихИ
Фаннинг назарий (лекция) машғулотлари мазмуни
Асосий қисм
Педагогика тарихи фан ва ўқув предмети сифатида
“Педагогика тарихи” фанининг мақсади, вазифалари, устувор тамойиллари, мазмуни. “Педагогика тарихи” ўқув фани сифатида. “Педагогика тарихи” фани ғояларининг кишилик жамияти тараққиёт билан ўзаро алоқадорлиги. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таълим-тарбия жараёнида миллий мерос, педагогик қадриятлардан самарали фойдаланишнинг ижтимоий аҳамияти ҳақида. Таълим-тарбия ва педагогика тарихини даврлаштириш муаммолари.
Энг қадимги даврлардан VII асргача таълим-тарбия ва педагогик фикрларнинг ривожланиши. Энг қадимги ёдгорликларда шахс тарбиясига оид фикрларнинг ифодаланиши. Қадимги даврларда ижтимоий тарбиянинг шаклланиши. Шахс тарбиясига оид илк фикрларнинг кишилик фаолияти билан боғлиқлиги. Ибтидоий жамиятда ташкил этилган тарбиянинг ўзига хос хусусиятлари.
Халқ ижодиёти намуналари (афсоналар, қўшиқлар, “Ўгитнома”лар)да ибтидоий ахлоқ-одоб ва таълим-тарбияга оид масалаларнинг ифодаланиши. Қадимги давлатлар – Сўғдиёна, Бақтрия, Хоразмда таълим-тарбиянинг ривожланиши ва педагогик фикрларнинг шаклланиши.
Энг қадимги ёзма манбаларда таълим-тарбия масалаларининг ёритилиши. “Авесто” – энг қадимги маърифий ёдгорлик. Қадимги сўғд, хоразм, уйғур ва туркий-рун ёзувларининг таълим-тарбияни ривожлантиришдаги ўрни. Ўрхун-Энасой ёдгорликлари ва уларнинг маърифий аҳамияти. Култегин, Билга ҳоқон, Тунюқуқ битикларида таълим-тарбия масалаларининг ўзига хос ёритилиши. Туркий халқларнинг дастлабки савод мактаблари.
Сомонийлар давлатида ёшларга ҳарбий-жисмоний тарбия бериш. “Ойиннома” – ҳарбий-жисмоний таълим-тарбияга оид дастлабки дидактик асар сифатида.
Do'stlaringiz bilan baham: |