“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа



Download 3,63 Mb.
bet74/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

мотивацион вазифа – бу вазифа ўқувчиларни ушбу фанни ўрганишга йўналтирадиган, уларда ишга позитив муносабати ва қизиқишини шакллантирувчи рағбат (сабаб)ларни ҳосил қилишдан иборат;

  • ахборот узатиш вазифаси ўқувчиларга ахборотларни етказиш, самарали усуллар ёрдамида уларнинг билимлари ҳажмини кенгайтиришга имкон беради;

  • назорат-тузатиш (машқ қилиш) вазифаси – таълим жараёни, унинг натижаларини текшириш, ўқувчиларда ўзини баҳолаш ва тузатиш лаёқати ҳамда зарур бўлган кўникма, малакаларни шакллантириш учун ўрганиш машқларини тавсия этишни назарда тутади.

  • мувофиқлаштириш вазифаси материал устида ишлаш жараёнида таълимнинг бошқа воситалари (хариталар, кўргазмали материаллар, диапозитив ва бошқалар)ни жалб этишни ифодалайди;

  • ривожлантириш-тарбиялаш вазифаси дарслик мазмунининг ўқувчиларга маънавий-ахлоқий таъсир кўрсатиши, китоблар билан ишлаш жараёнида улардан меҳнатсеварлик, фаол фикрлаш, ижодий қобилият каби сифатларни шакллантиришдан иборат;

  • ўқитиш вазифаси дарслик билан ишлашда мустақил билим олиш учун зарур бўлган конспект ёзиш, умумлаштириш, асосийсини ажратиб кўрсатиш, мантиқий эслаб қолиш каби малака ва кўникмаларни ривожлантиришга ёрдам беришида кўзга ташланади.

    Таълим мазмуни ўқув материали даражасида дарсликлар билан бир қаторда турли хил ўқув қўлланмалари: адабиёт ва тарих хрестоматиялари, справочниклар, математика, физика, химия бўйича масалалар тўпламлари, георафия, биология бўйича атласлар, тил бўйича машқлар тўпламлари ва бошқаларда очиб берилади. Ўқув қўлланмалари дарсликнинг баъзи томонларини кенгайтиради ва аниқ масалаларни ҳал этиш мақсадига эга бўлади (ахборот, машқ қилиш, текшириш).


    Давлат таълим стандарти. Таълим мазмунининг ривожланишида кўзга ташланаётган замонавий анъаналаридан бири уни стандартлаштириш (давлат миқёсида ўрнатилган ягона қоида ва талабларга мос келиш) ҳисобланади. Стандартлаштиришда икки омил муҳим аҳамиятга эга. Яъни: 1) турли таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларнинг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар билимлар ҳажмининг бир хиллик даражасини таъминловчи мамлакатда ягона педагогик муҳитни яратиш зарурлиги; 2) Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти тизимига кириши натижасида халқаро таълим амалиётида умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими мазмуни ривожланиш анъаналарининг ҳисобга олиниши.

    Давлат таълим стандартида таълим дастурлари мазмунининг минимуми, ўқувчилар томонидан бажариладиган ўқув ишларининг максимал ҳажми, ўқув фани бўйича якуний таълимнинг якуний натижалари ҳамда таълим олиш шаклидан қатъий назар битирувчилар эришишлари керак бўлган таълим даражаси белгилаб берилади.


    Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни билан бир қаторда таълим стандарти асосий меъёрий ҳужжат ҳисобланади. “Стандарт” инглиз тилидан таржима қилинганда “меъёр”, “намуна”, “андоза”, “модел” маъноларни англатади. Стандарт ёрдамида республика миқёсидаги турли таълим муассасаларида таълимнинг барқарорлик даражасини таъминлашга эришилади, ўқув ишлари нормативлари мослаштирилади, ўқувчиларнинг билимларини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади. Ўқувчи давлат томонидан белгиланган таълим стандарти билан чекланишлари мумкин, ёки билимларни янада чуқурроқ эгаллаб олиш мақсадида мустақил шуғулланиш имкониятига эга. Унинг учун қийин бўлган ёки қизиқарли бўлмаган фанни ўрганишда ўқувчига стандартга киритилган норматив минимум билан чекланиш имконияти берилади.
    Ушбу ҳолатда ўқувчи ўзига мос келадиган таълим йўлини англаган ҳолда ва мустақил танлаб, ўз қизиқишлари, истаги, қобилиятлари ва интилишларини амалга ошириш имкониятига эга бўлади. Шакли ва мазмуни бўйича тушунарли ифода этилган стандарт талаблари олдиндан ўқувчиларга ва уларнинг ота-оналарига етказилади.
    Таълимни стандартлаштириш дунёнинг ривожланган мамлакатларида аллақачон ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш, таълим маълум даражасини белгилаб билан амалга оширилади. Аммо “стандарт” термини ўзи таълимга нисбатан яқин даврлардан қўлланила бошланган. Давлат таълим стандартлари таълим сифатини оширишга имкон беради. Улар таълим мазмунининг минимал ҳажмини қайд этиш ва таълим даражасининг қуйи чегарасини белгилаб беради.
    Таълим стандартини киритишдан аввал бундай мажбурий қоидалар мавжуд эмас эди. Ўзлаштиришнинг аниқ белгиланган чегаралари йўқлиги ХХ асрнинг 80-йилларида кўпчилик битирувчиларнинг ҳақиқий билим даражалари жуда паст бўлишига олиб келди.
    Давлат таълим стандартларини яратиш бўйича ишлар Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунини (1992 йил) қабул қилингандан кейин бошланди.
    Давлат таълим стандартлари таркибий тузилишига кўра қуйидагилардан иборатдир: 1. Таълимнинг янги ёки аниқлаштирилган мақсадлари, фаннинг ўрганиш объектлари ва асосий мазмунли йўналишлари кўзда тутиладиган ўқув фанининг умумий таърифи. 2. Ўқув фанининг мазмуни, таянч (инвариант) даражасини тасвирлаш. 3. Таълимнинг мажбурий натижаларини ифодалаш, яъни ўқувчиларнинг ўқув тайёргарликлари зарур бўлган минимал даражасига талаблар. 4. Билим, кўникма ва малакаларга қўйилувчи талаблар (бу уларнинг мажбурий тайёргарликлари даражасининг “ўлчами” бўлиб, текшириш ишлари, тестлар ва алоҳида топшириқларни бажаришларига қараб ўқувчилар томонидан талабларнинг мажбурий даражасига эришилганлиги ҳақидаги хулосага келинади).



    Download 3,63 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   317




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish