“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими мазмунини танлаб олиш тамойил ва мезонлари



Download 3,63 Mb.
bet71/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими мазмунини танлаб олиш тамойил ва мезонлари. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими мазмунини шакллантириш қуйидаги умумий тамойилларга мувофиқ амалга оширилади:
1. Таълим мазмунининг жамият, фан, маданият ва шахс ривожланиши талабларига мослиги таълим мазмунига анъанавий бўлган билим, кўникма ва малакалар билан бирга жамиятнинг ривожланганлиги, илмий билим, маданий ҳаёт даражаси ва шахснинг ривожланиш имкониятларини акс эттирувчи фанларни киритишни талаб этади.
2. Таълимнинг ягона мазмунга асосланиши таълим мазмунини танлашда бир томонлама илмий йўналишни рад этади. У аниқ бир ўқув жараёнини амалга ошириш билан боғлиқ педагогик ҳақиқатни ҳисобга олишни кўзда тутади. Бу ўрта махсус, касб-ҳунар таълими мазмунини лойиҳалаштиришда устувор тамойиллар, технология, ўзлаштириш даражаси ва у билан боғлиқ ҳаракатларни ҳисобга олиш кераклигини англатади.
3. Таълим мазмунининг яхлитлиги таълим тизимининг турли босқичларида назарий билимларнинг берилиши, ўқув фани, ўқув материали, педагогик фаолият ва ўқувчи шахсининг ўзаро мослигини кўзда тутади.
4. Таълим мазмунининг инсонпарвар ғояларга асосланиши биринчи навбатда ўқувчиларнинг умуминсоний ва миллий маданиятни фаол ижодий ва амалий ўзлаштиришлари учун шароитлар яратиш билан боғлиқдир. Бунинг учун гуманитар ғоялар умумий таълим мазмунига сингдирилиши керак. Бу эса ўз навбатида гуманитар ва табиий-илмий фанларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро муносабатлари тамойилининг ўзгартирилишини талаб этади, унинг асосини шахсга эътибор қаратиш ташкил этиши зарур.
Охирги йилларда таълим мазмунини танлашда гуманитарлаштириш (инсонийлаштириш) ва фундаменталлаштириш каби тамойиллар етакчи ўрин эгалламоқда. Бу ўрта махсус, касб-ҳунар таълими шахснинг инсонпарварлик маданиятини шакллантиришга йўналтирилган бўлишини англатади. Инсонпарварлик маданияти биринчи навбатда билим, ҳиссиётлар маданияти, муомала ва ижодий ҳаракатлар уйғунлигидир.
5. Таълим мазмунининг фундаменталлиги таълимни инсонпарвар ғояларга эга бўлишини таъминлашги тўсиқларни йўқотишга имкон беради. У гуманитар ва табиий-илмий билимларни бирлаштириш, кетма-кетликни ўрнатиш ва фанлараро алоқаларни ўқувчиларнинг идрок этиш ва амалий фаолият методологияси моҳиятини англаб етишларига таянишни талаб этади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish