Намунавий ўқув дастури у ёки бу таълим соҳасига нисбатан давлат таълим стандартлари талаблари асосида ишлаб чиқилади. Бу каби ўқув дастурлари қуйидаги таркибий тузилмага эга бўлади: фанни ўрганиш мақсади, ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган асосий талаблар, фанни ўқитиш учун тавсия этиладиган шакл ва методлар ҳақидаги тушунтириш хати; ўрганилаётган материалнинг тематик мазмуни; курснинг алоҳида саволларини ўрганишга ўқитувчи сарфлайдиган тахминий соатлари ҳажми; дунёқарашни шакллантирувчи асосий саволлар рўйхати; фанлараро ва курслараро боғлиқликни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар; ўқув ускуналари ва кўргазмали қўлланмалар рўйхати; тавсия этиладиган адабиётлар.
Намунавий ўқув дастурлари ЎзРнинг Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги томонидан тасдиқланади, тавсиянома хусусиятига эга бўлади. Намунавий дастур асосида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг Педагогик кенгашлари томонидан ишчи ўқув дастурлари ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Намунавий дастурдан фарқли равишда ишчи дастурда регионал компоненти таърифланади, ўқув жараёнини методик, информацион, техник таъминлаш имконияти, ўқувчиларнинг тайёргарлиги даражаси ҳисобга олинади.
Муаллифлик ўқув дастурлари давлат стандарти талабларини ҳисобга олган ҳолда ўқув фанининг қурилиши бошқача мантиқидан иборат бўлиши, у ёки бу назарияларни ўрганишга муаллифлик ёндашуви, ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнларга нисбатан муаллифлик нуқтаи назарини акс эттириши лозим. Бундай дастурлар ушбу фан соҳасида педагог, психолог, методистларнинг ташқи рецензияларига эга бўлиши керак ва улар мавжуд бўлганида умумий ўрт атаълим мактаблари, академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежларининг Педагогик кенгашлари томонидан тасдиқланади. Муаллифлик ўқув дастурлари ўқувчиларнинг эркин танлови бўйича (мажбурий ва факультатив) курслар ташкил этишда кенг фойдаланилади.
Ўқув фанининг мазмуни ҳар бир педагог томонидан ихтиёрий белгиланмайди, балки ижтимоий ҳодиса сифатида таълимнинг тарихий ривожланиши давомида ишлаб чиқилади. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқув фанларини мавжуд илмий билимларга мос равишда яратишлари керак деган талаб алоҳида аҳамиятга эга.
Таълим мазмуни ўқув адабиётларида лойиҳалаштирилади. Ўқув адабиётлар сирасида дарсликлар ва ўқув қўлланмалари киради.
Ўқув адабиётлари орасида дарслик алоҳида ўрин тутади.
Намунавий ўқув дастурлари асосида яратилган дарсликлар мақсадга мувофиқ ҳолда Республика Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги томонидан барча академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун тавсия этилади. Ғоявий ва методик жиҳатдан мукаммал бўлган дарслик таълим мазмунига қўйиладиган барча талабларга жавоб бера олиши, ўқувчилар учун қизиқарли, иложи борича қисқа, тушунарли, кўргазмалилик нуқтаи назаридан эстетик хусусиятга эга бўлиши керак.
Дарслик бир вақтнинг ўзида ҳам барқарор, ҳам қулай таркибий тузилмага эга бўлиши керак. Дарслик барқарорлигига кўра мустаҳкам асосга эга, мобиллигига кўра асосий тузилмага даҳл этмаган ҳолда янги билимларни тезликда киритиш имкониятини намоён этади. Уларга қўйиладиган талаблар турли-туман ва қарама-қарши бўлиб, мукаммал дарсликларнинг етишмовчилиги доимо ҳис этилади. Иқтисодий ривожланган мамлакатларда муқобил, параллел дарсликлар нашр этилади, шу сабабли ўқитувчилар ва ўқувчилар улар орасидан энг яхшиларини танлаб олиш имкониятига эгалар.
Дарслик ўқувчиларнинг таълим жараёнида онгли равишда ва фаол иштирок этишлари, ўқув материалини тўла ўзлаштиришларини таъминлаши керак. Ана шу масалаларни ҳал этиш йўлида дарсликлар қуйидаги вазифаларни бажаради:
Do'stlaringiz bilan baham: |