457
кундузда тахминан 90 ммоль/лкалийни ажратади.Буйракларни калий экскриция
қилиш жараёнида КТФнинг роли жуда кам.
Калийнинг мувозанати патофизиологияси.Гипокалимияда (қон плазмаси калий
концентрациясининг 3,5 ммоль/л пасайши) қуйдагилар кузатилади:
1.
Скелет ва силлиқ мушакларнинг шикастланиш синдроми(сўнги фалаж, ОИТ-
моторикасининг камайши),юрак мушакларининг шикастланиши (атриовентрикуляр
блокада, QT-интервалининг узайши), переферик
нервларни шикастланиши
(
парастазиялар), пайдо бўлади.
2.
Буйракларнинг концентрация қилиш қобилятининг бузилиши содир бўлади.
Гипокалиемиянинг сабаблари.
1.
Калийнинг овқат билан киришининг камайши.
2.
Бирламчи гиперминералокортицизм (альдостеронизм, АКТГ ҳосил
бўлишининг кўпайши).
3.
Иккиламчи гиперминералокортицизм, қон плазмасида ренин фаолиятининг
кўпайши билан кечадиган ҳоллар (ренваскуляр гипертанзия,
эдемалар билан
кечадиган ҳолатлар (юрак
етишмовчилиги,нефротик синдром).
4.
Буйрак найчалари функциясининг бузилиши (буйрак найчаларига алоқадор
ацидоз,фенкоми синдроми).
5.
Диуретиклар ва ични бўшаштирадиган дориларни истеъмол қилиш, алкалоз
гиперкалиемия (қон плазмасида калий концентрациясини 5 ммоль/л кўтарилиши нерв
ва
мушак
ҳужайраларида
мембрананинг
тинчлик
потенциалини
камайтиради,деполяризация қилади. Гиперкалемияни асосий аломати юрак
ўтказувчанлигини бузилиши ҳисобланади (синус тугунининг блокадаси, қоринчалар
фибриллияцияси).
Гиперкалиемиянинг сабаблари:
1.
Буйракларнинг калийни экскреция қилиш қобилятининг пасайши (олигурик
буйрак етишмовчилиги, минералокортикоидлар етишмовчилиги, альдостероннинг
антогонистларини юбориш).
2.
Калийни ҳужайра ичидан ҳужайрадан ташқари бўшлиқда қайта
тақсимланиши (рН ўзгариши).
3.
Калийни кўп миқдорда алиментар ва парентерал
юборилиши кабиларни
кўрсатиш мумкин.
Гидроген
ионлар
секрециясининг
бузилиши.Организмнинг
сувли
бўшлиқларидаги кислота-ишқор мувозанати ўпка,буйрак,ҳужайра ичидаги ва
ҳужайрадан ташқари суюқликларни буфер системалар билан бошқарилади.
Буйраклар қон плазмасининг водород ионларининг оптимал концетрациясини икки
йўл билан сақлаб туришда қатнашадилар.
1.
Водород ионларини учмайдиган кислоталар шаклида экскреция йўли билан.
2.
Учмайдиган асосларнинг энг аввал бикарбонатларини реабсорбция қилиш
йўли билан иштирок этади.
Водород ионлари нефроннинг ҳам проксимал ҳам дистал қисмларида секреция
қилинади. Водород ионларининг энг тез секрецияси
проксимал найчаларда содир
бўлади, бироқ бу ерда рН ни айтарлик пасайши кузатилмайди, чунки водород
ионлари
ажратилмайди,
улар
бикарбонатларни
реабсорбциясини
таъминлайдилар.Водород ионларининг секрецияси найча ҳужайраларининг
апикал
юзасида натрийга алмашиш йўли билан содир бўлади, водород ионларини дистал
найчаларга тушишидан бу суюқликни рН кескин пасаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: