Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet234/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

 
Буйракнинг калликреин – брадикинин системасининг бузилиши 
Буйракнинг БКБси маҳаллий гормонлар системасидан ҳисобланиб, 
буйракларда қон айланиши ва натрийнинг экскрециясини регуляциясида қатнашади. 
Кининлар асосан буйракларнинг қобиқ қисмининг ички зонасида буйрак қон 
айланиши кўпайтирилади. Кининларнинг натрий уретик таъсир нефроннинг дистал ва 
проксимал қисмларида натрийнинг реабсорбциясини пасайиши билан белгиланади. 
Буйракнинг БКБси ренин ва простагландин системаларни фаоллаштиради. АТ 11, 
альдостерон, АДГ ўз навбатида калликрсининг секрециясини, буйракларда 
брадикининнинг ҳосил бўлишини кўпайтиради. 
Бирламчи ва иккиламчи гипертензиялар билан хасталанган касалларда сийдик 
билан калликреиннинг ажратилиши кўпинча камаяди, бу қон томирларни 
кенгайтирувчи системанинг нуқсонини белгиси бўлиши мумкин. Антигипертензив 
дорилар юборилгандан сўнг калликлареннинг экскрециясини ортганлиги кузатилади, 
бу ҳолат БКБсини шу дорилар таъсир механизмида иштирок этишини кўрсатади. 
 
20.6. 
БУЙРАКДА ГОРМОНЛАРНИНГ КАТАБОЛИЗМИ 
 
Майда ва ўрта ўлчовли (50000Д кам) оқсиллар катаболизмида иштирок этувчи 
органлар ичида буйраклар энг муҳим ўрин эгаллайди. Шудай молекула оғирликга эга 
моддаларга кўпчилик гормонал фаол пентидлар кирганлиги эътиборга олинса, ундай 
ҳолда буйраклар шуларни метаболизмида қатнашади ва эндокрин гемеостазда муҳим 
роль ўйнайди. 
 
Пептид гормонларни буйрак орқали ажратиш (элиминациямеханизмлари 
1. 
Коптокчалар фильтрацияси. Алоҳида гормонларнинг биологик фаоллигига
боғлиқ бўлмайди ва асосан коптокчалар барьерининг ўтказувчанлигига, 
пептиднинг барьер орқали ўтишига имконият яратувчи физикавий хоссаларга 
боғлиқдир. Бунинг устига молекуляр оғирлиги 25 
000 
Д кам пептидларни 
коптокчалар барьеридан ўтиш тезлиги уларни фильтратдаги концентрациясини 
плазмадаги миқдоридан 50% кўп бўлишини таъминлаши мумкин. 
2. 
Найчалардаги катоболизм. Найчаларнинг проксимал қисмининг 
микроқилчалари юқори ферментлик фаоллигига эгалиги туфайли узунчоқ 
огопептидларни гидролизи шу ерда содир бўлади ва ҳосил бўлган бўлакчалар ё 
реабсорбция ёки экскреция қилинади. Йирикроқ ва мураккаброқ пептидлар 
проксимал 
найчаларнинг 
ҳужайраларига 
эндоцитоз 
қилингандан 
сўнг 
фаголизосомаларда (лизосома гидролизи) парчаланади. 
3. 
Перитублуляр деградицияси. Баъзан гормонлар найчалар атрофидаги 
капиллярлар қонидан базолатерал мембрана орқали (коптокчаларнинг мезангиуми) 
ютиб олиб фаолсизлантиради. Сурункали буйрак етишмовчилигида буйракда 
гормонлар катоболизмининг бузилиши уларни айланаётган қонда тўпланишгиа олиб 


462 
келади, бу эса уремик синдромнинг патофизиологик жараёнларини ривожланишига 
имконият яратади. Бундан ташқари, диабетли касалларда инсулиннинг 
парчаланишини секинлашишини қондаги глюкозанинг талабга мос ҳолда назорат 
қилиш учун зарур бўлган эндоген инсулининг миқдорини камайишига олиб келади. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish