20
БОБ
РИВОЖЛАНАЁТГАН ОРГАНИЗМДА БУЙРАКЛАР ВА СИЙДИК
АЖРАТИШ ПАТОЛОГИК ФИЗИОЛОГИЯСИ
20.1.
БУЙРАКДА ҚОН АЙЛАНИШИНИНГ БУЗИЛИШИ
Буйракларда қон ҳаракатининг солиштирма тезлиги 4мл/мин.тенг бўлиб, бу
бошқа йирик органлар (бош мия,жигар,юрак)га нисбатан анча кўп демакдир.
Буйракларда қон ҳаракатининг суратини юқорилиги коптокчалар фильтрацияси
ҳажмининг етарли бўлишини таьминлаш учун зарурдир. Буйракларда қон
циркуляциясининг икки системаси кортикал ва медуляр турлари мавжуд. Кортикал
қон айланиш икки томонлама назорат остидадир: автоном буйрак ичи ва экстраренал
механизмлар билан бошқарилади.
Перфузион босимни 80 дан то 180 мм симоб устунига етгунча ўзгарганда
буйракларда қон ҳаракатининг доиймилиги-ауторегуляциядир ва компен сатор
равишда эфферент артериолалар гидродинамик қаршилигининг ўзгари ши билан
боглиқдир. Кортикал қон айланиш симпатик нерв системаси фаоллашганда,
циркуляциядаги қон таркибида катехоламинлар, брадикинин серотонин,
простагландинлар ва бошқаларнинг миқдори кўпайганда ўзгаради. Травматик ва
геморрагик шоклар, сувсизланиш, юрак етишмовчилиги, гипоксия гемолиз кабиларда
кортикал вазоконструкция кузатилади. Буйракларнинг мағиз қисмининг
капиллярларига қон коптокчалар, ва найчалар томирларини четлаб ўтиб келиши
мумкин ва шу туфайли коптокчалар фильтрациясининг ҳаддан ташқари пасайганда
ҳам нефроцитлар энергия алмашинувининг маҳсулотлари билан етарли таьминлади.
Медулляр қон айланишнинг кўпайши, буйракларнинг мағиз қисмидан натрий
хлоридни ажратиш тезлигини оширади, шу йўл билан тўқимани осмотик босимини
пасайшига олиб келади. Медулляр қон айланишни ауторегуляция ҳодисаси йўқ:
буйракнинг мағиз қисмининг ички соҳаси (зонаси)да қон ҳаракати артериал
босимнинг ўзгаришига қараб мослашади. Сув ва осмотик диурез шароитида медулляр
қон ҳаракати кескин кўпаяди,бу простагландинлар таъсирининг самарасидир.
Коптокчалар фильтрацияси. Унинг физиологик ва патофизиологик жиҳатлари.
Коптокчалар фильтрацияси сийдик ҳосил бўлишини бошланғич босқичидир. Қонни
коптокчалар капилляридан ўтаётганида уни ультрифил трацияси (молекулани элакдан
ўтказиш ) содир бўлади, натижада амалий жиҳатдан каллоид макромолекулалар
тутмайдиган фильтрат ҳосил бўлади. Буйрак фильтратининг майда тирқич
(
тешикчалари)дан молекула массаси 80000 д гача бўлган жисмлар ўта олади, бундан
йирикроқ оқсиллар (плазманинг глобулинлари) фильтрлана олмайди.
Янги туғилган чақалоқлар ва 2ёшгача бўлган болаларнинг коптокчалари ни
фильтрацияси катталарникидан 5 марта камдир. Бу коптокчалар хусусияти билан
боғлиқдир, чақалоқларни коптокчалари кубсимон эпителий билан қопланган. Бола 5
ёшга киргандагина коптокчалар ясси эпителий билан қопланади.
Бирламчи сийдикни фильтрланиш жараёни физик омилларга- Старлинг
кучларига, фильтрловчи барьерни ҳолатига ва шунингдек коптокча мембра насини
суюқлик(гидравлик)ни ўтказувчанлиги билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |