448
Жигар циррозларида портал системани енгиллаштириш мақсадида жаррохлик
операциялари ўтказилади. Шунингдек ошқозон ва қизил ўнгачнинг варикоз кенгайган
веналарини кесиб ташлаш операциялари бажарилади. Улар қорин бўшлиғидан
суюқлик дренажини таъминлайди ёки кенгайган веналарни бартараф қилади. Жигар
артериясини боғлаб, жигарга келаётган артериал қонни чегаралаш йўли билан портал
системанинг босимини пасайтириш мумкин деган тахминлар хам мавжуд. Бундай
операциянинг даволаш самараси хамма вақт бир хил эмас ва кўпинча узоқ давом
этмайди, чунки портал босимнинг пасайиши фақат жигар (хужайралари)
артерияларининг ўз-ўзини цирротик жараён билан нисбатан камроқ шикастланган
холларда ва гидравлик босимни артерияларда хақиқатда веноз системага чиндан хам
ўтганидагина портал системанинг босимини пасайиши кузатилади.
Операциянинг
вақтинчалиги қизилўнгачнинг кенгайган веналаридан 60% касалларда қон кетишни
рецидиви (қайталаниши билан тасдиқланади. Шуни эътиборга олиш керакки, жигар
артериясини боғлаб қўйиш, жигарга артериал қонни келишини чеклайди ва жигар
тўқимасини гипоксиясини оғирлаштиради, бу эса жигарнинг функционал ҳолатига
салбий таъсир кўрсатади ва цирротик жараённинг янада кескинлашувига имконият
яратади. Портал гипертензияни жаррохлик билан
даволашнинг яна бир усули
сифатида спленоэктомия хам таклиф этилган. Бунинг оқибатида фақат талоқни олиб
ташланмай, балки талоқнинг йирик артериясида хам қон харакати тўхтатилади. Бироқ
талоқ артериясида қоннинг чекланиши қорин артерияси орқали қонни ўзгармаган
миқдорда келиши, портал ўзаннинг бошқа артериялари бўйича қонни келишини
кучайтиради. Шу туфайли портал босимни пасайиши вақтинчали холат бўлиб, қон
кетиши 40% холларда рецидив (қайталаниш) беради. Шуларни эътиборга олиб кўп
жаррохлар портал гипертензияни даволашда спленоэктомияга мустақил даволаш
усули сифатида салбий қарамоқдалар.
Портал гипертензияни даволашнинг бошқа йўллари хам бўлиб, ўтказиладиган
операциялар портал ўзанини енгиллаштиришда портоковал
анастомозларни қўйишнинг ҳар хил вариянтларидан фойдаланилади. Бу вақтда
портал система томирларидан қонни қайтиб оқиб кетиши жигар орқали бўлмай, балки
уни четлаб ўтади ва пастки ковак вена томирларига қўйилади, шу йўл билан портал
гипертензиянинг асосий сабаби бартараф қилинади.
Бу операция бир мунча узоқ муддатли самара беради, тахминан 4%
холлардагина қон кетиши қайталаниши мумкин. Анастомозлар хосил қилингандан
сўнг ўлимнинг сони 8 – 9% ошмайди. Шуни эътиборга олиш керак – ки бу жаррохлик
операциясидан сўнг жигарнинг детоксикацияси, барьер, деполовчи функцияларнинг
самарадорлиги камайиши мумкин. Бу портоковал анастомозли касалларни мақсадга
мувофиқ овқатланиши ташкил қилишни, амиак билан захарланишга қарши
курашишни, ошқозон ичак йўлларининг токсик инфекцион
касалликларини олдини
олишни талаб қилади.
Жигар циррозида фақатгина портал гипертензия бўлибгина қолмай, балки
цирротик ўзгарган жигарни қон билан таъминланишини ёмонлашувидан келиб
чиққан функционал етишмовчилигини хам тассаввур қилинган холда ва шу икки
омилни эътиборга олган холда жаррохлик операциялари таклиф қилинган. Бунда
портал ўзанини енгиллаштириш жигарни қон билан таъминлашни яхшилаш билан
уйғунлашгандир. Бу хил операцияларга оментогепатокпексия, портоковал анастомоз
йўли билан жигарни қўшимча артерилизацияси киради. Оминтогепатопексияда
жигарни сатхига (юзасига) чарвини тикиб қўйилади. Бу
операция жаррохлар
томонидан ижобий бахоланди ва тажрибада хам яхши натижалар берди. Бу
операциялар фақатгина анастомозлар яратибгина қолмай, балки жигарни қон билан
таъминланишини хам яхшилайди.
449
Экспериментда ва клиникада портоковал анастомоз билан биргаликда жигарни
тўқимасига артерилизация қилувчи ижобий натижалар берувчи мураккаб
операциялар ўтказилган. Масалан, бунда талоқ артерияси боғланган дарвоза
венасининг жигар томондаги учига улаб тикилади.
Цирротик ўзгарган жигар тўқимасининг регенерация жараёнини стимуляция
қилиш маъносида қисман гепатоэктомия операциясининг қўлланиши муайян
натижалар беради. Жигар артериясини десемпатизация қилиш
операцияси ижобий,
лекин вақтинчалик самара беради. Бу операцияни қўллаш жигарга артериал қонни
оқиб келиши мўлжалланган.