Alisher Navoiy nomidagi Toshkent
davlat o‘zbek tili va adabiyoti
universiteti
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021)
224
Параллел конкорданс дастури асосида таржимани ўрганаётган мутахассис ўзини
қизиқтираётган лексик бирлик эквивалентини топа олиши, атоқли от, географик номларнинг
(транскрипция, транслитерация) қандай тамойиллар асосида таржима қилиниши, идиома,
атамалар, грамматик, стилистик оборотларнинг қўлланилиши кузатиши, контекст
намуналарини компьютер хотирасида сақлаб қолиши, кейинги таржима жараёнларида улардан
фойдаланиши мумкин. Худди шундай имконияти билан параллел корпус таржима таълимида
ўқитувчи учун ҳам таълимий ресурс сифатида хизмат қилиши мумкин. Демак, параллел корпус
ўқитувчи ва талаба учун бирдек таълимий ресурс вазифасини бажара олади. Қуйидаги
мисолларда Е.П.Соснина таржима назарияси ва амалиётида параллел корпуслардан фойдаланиш
бўйича бир неча мисоллар келтиради. Унинг фикрича, маълумотлар базаси кўринишидаги ПКлар
қатъий талабларга бўйсунувчи (конвенционал) матнлар билан ишлаш жараёни учун жуда муҳим.
Бундай матнларнинг жанрий-услубий хусусияти ва стилистик ишлов берилиши ижтимоий-
маданий нормалардан четлашиш ҳолатларига йўл бермайди. Бундай ҳужжатлар сирасига,
асосан, иш юритиш ҳужжати, об-ҳаво маълумоти матни, шартнома матни киради. Турли
услубдаги матнлар таржимада нафақат лексик ўзига хослик, балки грамматик, синтактик
қолиплар мавжудлиги билан ҳам услубий хосланишга эга бўлади. Улар инвариант матннинг
варианти тарзида юзага чиқиши лозим. ПК намуна-матнлари, уларнинг типологик модел-
характеристикалари талаба-таржимон учун инструктив қўлланма бўлиши билан ёрдам бера
олади. Бу вазифани оддий луғатлар бажара олмаслигига шубҳа йўқ [Соснина, 2005: 3].
Параллел корпус атамани таржима қилишда атама эквиваленити қидиришда ҳам қулай
манба ҳисобланади. Илмий, технологик, сиёсий соҳалардаги тезкор тараққиёт соҳа терминологик
луғатларини яратишни ортда қолдириб кетаётганлиги билан таржимон учун муаммо келтириб
чиқаради; натижада бир-бирини инкор этувчи таржималар юзага келади. ПКлар сўз-атама ва
бирикма-атамани автоматик топа олиши билан қулайлик туғдиради. Бундай ҳолатларда илмий-
техник, сиёсий, иқтисодий ва юридик матнларнинг параллел корпуси актуаллик касб этади.
Бадиий асарлар таржимасини қиёсий ўрганишда ПКдан фойдаланиш фойдадан холи
бўлмайди. Масалан, рус-немис ПКга «Телба» романининг 20 хил таржимаси киритилган: таржима
назариясини ўрганиш учун тайёр йиғиб қўйилган материал. Табиийки, 20 та муаллиф 20 хил
услубга эга. Демак, бир асарнинг турли таржимонлар томонидан қилинган таржималарининг
ПКларда тўпланиши нафақат икки тил орасидаги лексик эквивалент, синтактик, грамматик
конструкцияларни кузатиш манбаи, балки тадқиқ объекти сифатида турли таржималарни қиёслаш
асосида у ёки бу таржима стратегияси ҳақида хулоса чиқариш учун асос-материал вазифасини
бажариши мумкин.
Айтиш мумкинки, ПК талаба-таржимон учун таржима усулларининг кўргазмали материали
ёки кейинги таржималари учун намуна бўлади. ПКларни икки тили луғатлар билан солиштириш
натижасида қуйидаги фарқлар ажратилди:
1)
икки тили луғатлар лексик бирлик ва атамалар эквиваленти тўплами; ПК эса
эквивалентлар тўплами ва таржимонлар тажрибаси тўплами.
2)
таржимон эквивалентни таржима луғатидан топар экан, у сўз ёки сўз маъноларидан йнан
қайси бирини таржима матнида қўллаш мумкинлиги ҳақида якка ўзи хулоса иқаришга мажбур
бўлади; ПК эса муаммоли вазиятлар учун бир неча тажрибали аржимонлар ишини намуна
сифатида кўрсатади.
3)
ПК икки тилли луғатларда мавжуд бўлмаган маълумот билан таъминлайди. Улар фақат
бир сўз доирасида эквивалент таклиф қилмайди, балки эквиваленти мавжуд бўлмаган лексик
бирлик таржимасида ҳам ёрдам беради; таржимон шундай бирликни таржима қилишда қандай
йўл тутганлигини кўргазмали тарзда ўргатади.
Параллел корпуслардан таржимонлик таълимида қуйидаги ўқув топшириқларини
тайёрлашда фойдаланиш мумкин:
1.
Атоқли отларнинг таржима қилиш усулларини топинг ва изоҳланг.
2.
Атамалар қандай таржима қилинади?
3.
Иш ҳужжатларининг стилистик структураси қанақа бўлади?
4.
Эквиватленти мавжуд бўлмаган бирликларни қандай таржима қилиш мумкин?
5.
Таржима ва аслиятдаги матн белгиларини санаб чиқинг ва уларнинг миқдори ҳақида хулоса
чиқаринг. Қайси тилда белгилар миқдори кўп?
Do'stlaringiz bilan baham: |