Тилини ривожлантириш департаменти ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet261/398
Sana02.06.2023
Hajmi8,89 Mb.
#948061
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   398
Alisher Navoiy nomidagi Toshkent 
davlat o‘zbek tili va adabiyoti 
universiteti 
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY 
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY 
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021) 
221 
Корпус хорижий тил таълимида мавжуд материални таҳлил қилиш ва камчиликларни 
аниқлашда ҳам асқотади. Бу ишлар умумметодологик характерга эга – у ёки бу структура/лексика 
мавжуд типик дарслик, луғат ҳамда корпус асосида таҳлил қилинади; кейин иккала манбадаги 
натижа таққосланади. Бундай тадқиқотларнинг кўпчилиги қуйидаги хулосага олиб келди:
1.
дарслик, корпусда кўрсатилганидек, тил эгаларнинг қандай гапиришини “ўргатади”; 
2.
айрим дарсликлар муҳимроқ аспектларни четлаб ўтади ёки камдан-кам қўлланиладиган 
оборотларни намуна сифатида келтиради (дарсликлардаги умумий камчилик шунда); 
3.
таълим материали реал контекстни инобатга олмаслиги билан ўқувчини чалғитади, тил 
эгаллаш интенсивлигини пасайтиради. 
Демак, параллел корпус лингвистик тадқиқотлар учун материаллар массивини тақдим 
этувчи замонавий ўқув-услубий восита саналади. 
Қуйида параллел корпуснинг хорижий тил таълимидаги ўрни ҳақида тўхталамиз. 
Биринчи мисол. Маълумки, рус тилида предлог категорияси мавжуд. Рус тилдаги 
предлоглар инглиз тилига турлича таржима қилинади. Параллел корпусга асосланилган статистик 
таҳлил предлогларнинг турли нутқий вазиятда қўлланишидаги систематик фарқни кўрсатиб 
беради. Иловадаги мисоллар таҳлили кўрсатадики, на предлоги таржимада турли эквивалентга эга; 
бу предлогни инглиз тилида қўллаш ушбу тилни ўрганишнинг дастлабки босқичида турган 
ўқувчига қийинчилик туғдиради.
Иккинчи мисол. Тил ўрганишда ўқувчига қийинчилик туғдирадиган яна бир ҳолат − феъл 
шакллари, хусусан, феъл-ибораларнинг предлог билан ишлатилиши. Айрим ҳолларда таржимада 
феъл маъноси ўзгариб кетади ва контексдан англашилади. Мана шундай феълларни таржима 
қилиш ва ундан нутқий вазиятда фойдаланиш учун вариантларни параллел корпусдаги мисоллар 
асосида ўрганиш – қулай йўл. Параллел корпусда шундай феълларнинг ишлатилиши бўйича 
олинган 7 та мисол (қўлланилиш контексти) хулоса чиқаришга ёрдам беради. Иловадаги жадвалда 
кўриниб турибдики, to put феълининг таржима луғатда берилган маъноси феъл-ибораларни 
таржима қилиш учун етарли эмас. Шундай вазиятда ҳам талаба корпус материаллари асосида 
хулоса чиқаради, билимини ҳам бойитади, маънонинг юзага чиқишини реал нутқий контекстда 
ҳам кўради.
Учинчи мисол. Тилда ўзаро синоним саналадиган сўзлар кўп. Луғат ва тезаурусларда бундай 
сўзлар маъноси бир-бирига яқин сўзлар сифатида қаралади. Синоним сўзлар турли нутқий 
вазиятда қўлланиши билан бир-биридан услубий жиҳатдан фарқ қилади. Корпус асосидаги 
лексикографик таҳлил шундай тил бирликларининг турли вазиятда қўлланилишини кузатиш; кўп 
сонли контекстни кузатиш асносида тўғри хулосага келиш имконини беради. 
Big, large ва great сўзларини корпусдан кузатамиз. Тезаурусларда бу сўзлар катталикни 
билдирувчи маънодош сўз сифатида қаралади. Рус-инглиз параллел корпусидан олинган 
мисолларда эса улар қуйидагича ишлатилган: 
Следует сказать, что Дидро не верил вначале в 
возможность создания в Петербурге большой 
картинной галереи. 
It should be noted that Diderot first did not 
believe in the possibility of collecting a big 
picture gallery in Petersburg. [28] 
Но все больше фактов свидетельствуют о том, что 
самые большие опасности заключает в себе экипаж. 
But there is increasing evidence to show that 
one of the greatest hazards lies in the crew 
itself.[30] 
За годы своего существования он превратился из 
дворцовой галереи в музей, выделяющийся в ряду 
крупнейших музеев мира разносторонностью своего 
собрания. 
From a palace's picture gallery it went down 
to our time as one of the world's largest 
museums distinguished for versatility of its 
collection.[28] 
Келтирилган мисоллар таҳлили шуни кўрсатадики, large сўзи кўпроқ катталик маъносини, 
аниқ предметни номловчи сўзнинг сифатини билдиради, big ва great сўзларида бу вазифа 
чегараланмаган. Large сифатига нисбатан big ва great сўзлари турғун бирикмалар таркибида 
кўпроқ учрайди. Great кўпроқ ҳис-туйғуни ифодалаш учун ишлатилади: great weariness, great 
feeling. Рус-инглиз параллел корпуси синоним сўзларнинг қўлланиш ҳолатини аниқ кўрсатиб 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   398




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish