Alisher Navoiy nomidagi Toshkent
davlat o‘zbek tili va adabiyoti
universiteti
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021)
229
ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ТА’ЛИМИЙ КОРПУСИ БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА
МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАР ЛУҒАТЛАРИНИНГ ЎРНИ
THE ROLE OF PRESCHOOL CHILDREN'S DICTIONARIES IN IMPROVING THE UZBEK
LANGUAGE EDUCATIONAL BUILDING BASE
Раҳматова Зоира Ҳақназаровна
*
83
Набиева Шарифа Исмоиловна
*
84
Аннотация
. Мақолада мактабгача ёшдаги болалар учун тузиладиган нутқ ўстирувчи
воситалар ‒ иллюстратив энциклопедиялар, луғат-минимумлар ҳамда турли мавзувий изоҳли
луғатларнинг таълимий корпусни такомиллаштиришдаги роли, бу борадаги муаммолар ва уларнинг
ечимлари хусусида сўз боради.
Калит сўзлар:
мактабгача ёшдаги болалар луғати, болалар энциклопедиялари, иллюстратив
энциклопедия, луғат-минимум, лексик минимум, расмли луғат, нутқ ўстириш воситаси,
коммуникатив компетенция
Annotation
.
The article discusses the role of speech development tools for preschool children -
illustrative encyclopedias, dictionary-minimums and various thematic annotated dictionaries in
improving the educational corps, the problems and their solutions.
Keywords:
preschool children's dictionary, children's encyclopedias, illustrative encyclopedia,
dictionary-minimum, lexical minimum, pictorial dictionary, speech aids, communicative competence
Мамлакатимизда мактабгача таълимнинг ислоҳ қилиниши, узлуксиз таълим тизимининг энг
муҳим бўғини сифатида эътироф этилиши, қолаверса, мактабгача таълим муассасасининг давлат
ўқув дастури асосида боланинг коммуникатив, ижтимоий, билиш компетенцияларини
шакллантириш вазифасининг ётиши бу тизим учун мўлжалланган нутқ ўстириш воситалари –
луғатлар, лексик минимумлар, қўшимча ахборот манбаларига бўлган талабни оширмоқда.
Мактабгача ёшдаги болалар нутқини ўстиришнинг энг муҳим воситаларидан бири – бу
луғатлар, хусусан, энциклопедик ўқув луғатларидир. Мактабгача ёшдаги болалар учун
яратиладиган ҳар қандай нутқ ўстириш воситасининг сўзлигини шакллантириш ва ҳар бир лексик
бирликни изоҳлашда бир қатор лингводидактик талаблар ҳам қўйилади. Ушбу талаблар мазкур
ўқув луғатларининг спецификаси – ўзига хос характерли хусусиятларини белгилайди. Уларнинг
энг муҳимлари хусусида тўхталиб ўтамиз.
Биринчидан
, ҳажм қатъий чегараланади. Умуман, ҳажм – ўқув луғатининг барча
кўринишлари учун ҳам муҳим мезон. Бироқ ўқув луғатининг комплекс луғат, супер луғат каби
турлари ҳажман катта бўлиши ҳам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |