Alisher Navoiy nomidagi Toshkent
davlat o‘zbek tili va adabiyoti
universiteti
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021)
231
тарбиячилар ёки ота-оналар кўмагида кўрсатиш ва эшитиш йўли билан маълумотларни
ўзлаштиради. Мактабгача ёшдаги болалар луғатига хос ушбу муҳим хусусиятларга амалиётда,
одатда, луғат муаллифлари изоҳ бериб ўтадилар. Масалан, Н.Н.Малофееванинг “Мактабгача
ёшдаги болалар энциклопедияси”га “Китобхонга” сарлавҳаси билан берилган кириш қисмида
“Уйингда, албатта, дунёдаги ҳамма нарса ҳақида билиб олиш мумкин бўлган энциклопедиялар бор
бўлса керак. Бироқ улар, асосан, катталар учун чоп этилган. Энди сенинг махсус тузилган ўз
энциклопедиянг бор. Агарда ўқишни билмасанг, бу борада сенга ота-онанг ёрдам беради.
Кейинчалик, ёшинг улғайгач, китобни ўзинг бир неча марта ўқиб чиқасан деган умиддамиз” [
Malofeyeva N.N, 2010: 6].
Шу боис мактабгача ёшдаги болалар луғатига махсус эстетик, полиграфик талаблар
қўйилади. Аввало, у тасвирли ва рангли бўлиши, иллюстрацияга – сўзнинг семантик ва грамматик
хусусиятига қўшимча тавсиф берадиган, унинг қўлланилиш доирасини аниқлаштирадиган визуал
воситага эга бўлиши лозим.
Илмий педагогика асосчиси Я.А.Коменский (1592-1670) лингводидактик характердаги
“Тушунчалар олами расмларда” энциклопедиясининг “Кириш” қисмида ўз асарини “Кўриниб
турган олам энциклопедияси” деб номлайди. Коменский тил ўқитиш амалиётига кўрсатиш орқали
ўргатиш методикасини олиб кирган олим бўлиб, у кўп марта, хусусан, “Буюк дидактика” асарида
ҳам кўришнинг ҳис этиш, билиш фаолиятида энг муҳим рол ўйнаши хусусида таъкидлайди.
Коменский ушбу асарида “Ўргатиш самара берсин десангиз, нарсани нафақат расми, балки ўзини,
масалан, инсон аъзолари, кийимлар, ўқув қуроллари, жиҳозлар ва бошқаларни жонли кўрсатиш
билан ҳам тушунтиринг” [Komenskiy, 2020], деб айтган эди.
Умуман, замонавий таълимда бугунги кунда ҳам визуал ҳис этиш болалар учун китоб
ёзишнинг муҳим мезонларидан ҳисобланади. Шунингдек, ҳарф ўлчами, шакли, унда ишланган
суратлар ҳам боланинг руҳий-физиологик ҳолатига мос бўлиши; қоғоз, муқова сифати (оқ,
ялтироқ (глянцевый) қоғоз, қаттиқ (плотный), муқова безаги бежирим ва миллий руҳга эга
бўлиши; китобнинг ҳажми (А4 формат) билан боғлиқ қатор талабларга жавоб бериши лозим:
“Китобимиз ўз расм-шаклларига эга олти қисмдан иборат. Расм-шакллар сенга қизиқарли мавзуни
тезда топишингга ёрдам беради. ... Саҳифаларнинг оч ҳаворангдаги қисмларида лабиринтлар
бўйлаб “йўл юрасан”, расмлардаги фарқларни аниқлаб, мозаикаларнинг ортиқча фрагментларини
топасан”.[Malofeyeva, 2010: 6-7].
Бешинчидан
, ўқув луғатларининг барча турлари, хусусан,
мактабгача ёшдаги болалар энциклопедияларида луғат микроқурилишидан фақат сўзлик ёки луғат
мақола эмас, балки расм чизиш, бўяш, турли шаклларни ясаш билан боғлиқ
Do'stlaringiz bilan baham: |