жумла тузилиши ниҳоятда оддий
бўлиб, асосан, содда
гаплардан ташкил топади. Мураккаблаштирувчи воситалар, киритма, ажратилган бўлаклар деярли
қўлланмайди. Лексикографик семантизациялаш, изоҳ қисмни ёзишда боланинг ёши, жисмоний
ҳолати, у яшаб турган жойнинг иқлими, жонли ва жонсиз табиати ва бошқалар ҳисобга олинади.
Изоҳлар услубан алифбе дарсликлари матнини эслатади:
ADIR
Tog'liklardan so'ng boshlanadigan tepalik yerlar, balandliklar adirlardir.
Elchi bahor keldi yana, Qir, adirga durlar sochib.
(T.Adashboyev. “Orzularim - qo'sh qanotim”)
[M.A’zam, 2016: 6]
QOZON
Ovqat pishirish yo suv isitish uchun kerak bo‘ladigan cho‘yan idishni qozon deymiz.
Cho‘mich
kular taraq-turuq, Qozon kular sharaq-shuruq.
(A.Obidjon. “O‘g‘irlangan pahlavon”) [M.A’zam, 2016:
136]
Сўзликда лексикографик символика – шартли белги, қисқартмалардан деярли
фойдаланилмайди.
Тўлиқроқ тасаввур ҳосил қилиш учун бир лексик бирликнинг турли луғатлардаги изоҳини
солиштирамиз:
Изоҳ
Луғат номи
САМОЛЁТ
(рус. сам – ўзим ва летать – учмоқ), аэроплан –
ҳаводан оғир учиш аппарати. Двигатель ёрдамида
илгарилама ҳаракатланганда қанотларда вужудга келадиган
кўтариш кучи таъсирида ердан кўтарилади. Двигатель
валига ўрнатилган винт тез айланганда ҳосил бўладиган
тортиш кучи (поршенли двигателлар ўрнатилган С.да) ёки
сопло орқали катта тезликда чиқадиган газларнинг итариш
кучи (реактив двигателли С.да) таъсирида олдинга
ҳаракатланади. Қанотларнинг бир ёки икки текисликда
жойлашишига қараб, С. Моноплан (қаноти бир
тексиликда) ва биплан (қанотлари икки тексиликда),
двигателлари сонига қараб 1, 2, 3 ва 4 моторли;
двигателлари турига қараб, винтли (поршенли ва
турбовинтли), реактив двигателли (қ. Авиация двигатели),
йўловчилар ўринлари сонига қараб, бир, икки ва кўп
ўринли; қўлланишига қараб ҳарбий ва фуқаро, санитария,
юк ва махсус турларга бўлинади.
Ўзбекистон
миллий
энциклопедияси. – Т.: “Ўзбекистон
миллий энциклопедияси” Давлат
илмий нашриёти, 7-жилд. 2004. –
Б.481
САМОЛЁТ
–
қадим-қадимдан
одамлар
қанотли
машиналарни орзу қилиб келишган. Лекин ҳавога йўлни
аслида бензин билан юрадиган двигател олган. Самолёт
кўпайиб кетгандан кейин одамлар бу “қуш”ни авиация дея
бошлашди. “Авис” сўзи лотинчада “қуш” маъносини
беради.
Аристонова В.В., Галперштейн
Л.Й. ва бош. Менинг энг биринчи
энциклопедиям (2-китоб) Тарж.
Т.Алимов. – Т.: Чўлпон, 2010. –Б
46
Тўртинчидан
, бошқа луғатлардан фарқланиб, бу типдаги луғатлар махсус полиграфик
талабларга жавоб бериши лозим. Маълумки, мактабгача ёшдаги бола мустақил ўқиш қобилиятига
эга бўлмайди ва адресат луғатдан катталар ёрдамисиз тўлиқ фойдалана олмайди. Улар
Do'stlaringiz bilan baham: |