Калит сўзлар:
грамматика, корпус, корпус лингвистикаси, аслият, таржима,
лингводидактика
Summary.
This article deals with the parallel corpora, linguistic corpora and their importance in
foreign lingua didactics, in translation of the text. In article mainly discussed the opportunities of parallel
corpora in translation.
Keywords:
grammar, corpora, linguistic corpora, original text, translation, lingua didactics.
Параллел
корпусдан университет лингвистик таълимида фойдаланиш. Корпус
лингвистикаси асри келиши тилшуноснинг эмперик билиш жараёнини анча енгиллаштирди:
тадқиқ этилаётган ҳодисани кузатиш, мисол/далил йиғиш, таққослаш, хулоса чиқариш учун
мисоллар массивининг мавжудлиги ўрганишнинг ушбу босқичини қулайлаштирди. Тил
корпусидаги қулай интерфейс ва қидирув тизими тадқиқотчига тадқиқ объекти сифатида хизмат
қилмоқда; тадқиқ материалини ўрганиш катта, ичида ойлаб, йиллаб материал қидириладиган
кутубхоналарда эмас, битта компьютер ёрдамида амалга оширилмоқда. Грамматик талқинларнинг
тил эгалари нутқи мисолида далилланиши корпус лингвистикаси асри учун янгилик бўлмай қолди.
Корпусда типик ҳолатлар, мисолларнинг ўн, юз, минглаб учраши тадқиқотчига хулоса чиқаришга
ёрдам беради; ноодатий ҳолатлар эса янги-янги назарий қарашларни ҳам пайдо қилади. Аниқроғи,
нутқда учраган янги қўлланиш, янги бирикма ва структура тилшуносликда янги фаразлар пайдо
бўлишига имкон беради [Гёрн].
Корпус лингвистикаси ривожланиши олий таълим муассасасида RuN-Euro корпуси
лойиҳаси асосида магистрлик дастурлари ишлаб чиқишга асоси бўлди; шу корпус асосида
магистрлар контрастив лингвистика бўйича тадқиқотлар олиб бормоқда. Рус, норвег, инглиз
тилларини қиёслаш асносида магитсрлик, докторлик диссертациялари ёқланмоқда. Масалан,
квантитатив ва квалитатив ёндашувнинг фарқи борасида қилинган иш шулар жумласидан [Krave,
2011]. Рус, норвег, инглиз тилидаги равишларнинг берилиши параллел корпус мисоллари асосида
кузатилган, статистик усул билан аниқланган ҳодисалар асосида умумлашмалар қилинган. Ушбу
корпус асосида олиб борилган магистрлик ва PhD илмий изланишлари сирасига “Вид в
славянских императивах” (Alvestad, PhD 2013), “Реалии в переводах с русского на
норвежский” (Kharina, PhD 2013-15), “Дискурсивные частицы в сопоставлении”,
“Интерпретация и перевод местоимений с -то/-нибудь”, “Перевод на норвежский глаголов
начинательного способа действия с предлогами по- и за-” каби ишларни киритиш мумкин.
Ушбу тадқиқотларда корпус тадқиқ объекти манбаи сифатида хизмат қилган. Е.Соснина параллел
корпусдан тил таълимида фойдаланиш ҳақида шундай фикр билдиради: “Корпусдан олинган
мисоллар тил таълимида асқотади. Талабага амалий топшириқ ва таҳлил қилиш учун реал нутқий
вазиятлардан олинган, маданиятлараро мулоқотда фойдаланиш ҳақида ёрқин тасаввур
уйғотадиган материал берилади. Кўп дарсликларга хос саналган умумий камчилик шундаки,
улардаги мисоллар, одатда, муаллиф томонидан ўйлаб топилади, ёзилади, улар ҳақидаги
хулосалар бир ёки икки кишининг фикри асосида шакллантирилади. Аммо Ғарб замонавий
методикасида дарсликдаги мисолнинг корпус ёки бошқа аниқ манбадан олиниши одат тусига
кирган”
[Соснина, 2005: 12].
81
*БухДУ катта ўқитувчиси
Do'stlaringiz bilan baham: |