Alisher Navoiy nomidagi Toshkent
davlat o‘zbek tili va adabiyoti
universiteti
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021)
222
беради. Луғатларда эса бундай маълумотлар мавжуд эмас. Улар орасидаги яна бир фарқ − бу
лексемаларнинг сўз бирикмаси таркибида учрашида. Big noise, big head каби бирикмаларда
сифатни унинг синонимлари билан алмаштириш ўринсиз. Ҳамма вақт ҳам мазмунни сақлаган
ҳолда сўзни синоними билан алмаштиришнинг иложи йўқ.
I like you and it's obvious you're a big hit with
the pretty girls.
Ты мне нравишься, и я рад, что к тебе липнут
хорошенькие девчонки.[29]
With a feeling of great weariness, Garraty
looked down at Gary Barkovitch.
Это, конечно же, был Баркович.
Гэррети
почувствовал, что его усталость растет.[29]
He thought about a great big chocolate cake
with a cherry on the top.
Потом подумал о большом шоколадном торте с
вишенкой наверху.[29]
Талабалар кўчирма гапни ўзлаштирма гапга айлантирганда, одатда, say феълини
ишлатишади (she said that; he said that; they said that;). Бу ҳикоя қилиш усулининг бир хиллига олиб
келади. Параллел корпус талабага феълнинг синонимини топишда ёрдам беради (яъни фақат to say
эмас). Ўзлаштирма гап, кўпинча, газета мақоласида ишлатилади. Бу мақолалар санъат ва сиёсат
намояндалари нутқини ўзлаштирма гапга айлантириш натижасида вужудга келган.
Теперь президент США дает российской газете
интервью, в котором открыто говорит о проблемах,
вызывающих беспокойство у Запада.
Now the U.S. president has given an interview
to a Russian newspaper in which he raises
publicly many Western concerns.
Бешинчи мисол. Талаба услубий хатога ҳам йўл қўяди. Параллел корпусдан турли жанрдаги
контекстларни танлаб олиб ўрганиш йўл қўйиладиган услубий хатоларнинг ҳам олдини олади.
Кўргазмали материал доим оғзаки тушунтиришдан кўра кўпроқ тушунарли бўлади; хотирада
сақланиши осон бўлади.
Dear Prof. Rosher, ?. Regards
Уважаемый профессор Рошер!?..
Реал нутқий вазият бўйича кўргазмали материалнинг камлиги ёки умуман йўқлиги − талаба
нутқидаги хатони тузатишга тўсиқ бўлувчи омил. Параллел корпус хорижий тил таълимида бу
мауммони еча оладиган яхши таълимий восита бўла олади. Шундай таълимий ресурсларсиз, фақат
дарслик ва луғатларга таяниш қуруқ назарий маълумотга суянишдир. Параллел корпус жанри,
услуби турли бўлган контекстларга ҳавола қилади; мисол ва манбаларнинг чексиз намунасини
тўплаб беради. Шу билан бирга, хорижий тил таълимида параллел корпуслар асосида материал
йиғиш, манбаларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва хулосалаш жараёни талабадан тўла
мустақил фаолиятни талаб қилади. Талабанинг мустақил ишлаш кўникмаси яна ошади. Мустақил
тарзда хулоса чиқариш − хотирада осон қолиши, тезроқ кўникмага айланиши исботланган жараён.
Параллел корпус билан таржима луғатларни таққослар эканмиз, шуни айтиш жоизки, фақат сўз
маъноси мавҳум қолган, таржима тилида эквиваленти луғатларда берилмаган сўз ва ибораларни
ўрганишда параллел корпус таржима луғатларидан устунлиги билан ажралиб туради.
Қуйида корпус асосида бажариш мумкин бўлган ўқув топшириғи намуналарини
келтирамиз.
1.
Предлогларнинг (масалан, ҳақида/about) қўлланиши ва таржимасини кузатинг.
2.
Қўшма гапларда тиниш белгиларининг қўлланишини кузатинг.
3.
tell/say, listen/hear сўзларини ишлатиш ўринлари параллел корпусда кузатиб, статиктик
асосда хулосалар чиқаринг.
4.
information retrieval/searcher каби атамаларнинг фарқини параллел корпус мисоллари
асосида таҳлил қилинг.
5.
run сўзининг контекстда қўлланишига мисоллар топинг; семаларини ажратинг.
6.
Параллел корпусдан байналмилал сўзларни топинг. Уларнинг она тилингиз ва таржима
тилидаги маънолари айнан мос келадими? Шу ҳақда хулоса чиқаринг.
Параллел корпуслардан таржимонлик таълимида фойдаланиш. Гёрн параллел
корпусдан таржимонлик таълимида фойдаланиш тажрибасини шундай мисол билан изоҳлайди:
Do'stlaringiz bilan baham: |