85
нафақат ўз ечимини топишига, балки амалиѐтда, ишлаб чиқаришда,
бошқарувда тўғридан-тўғри қўлланилишига сабабчи бўлди.
Умуман олганда, Ўзбекистонда аксарият университет ва институтлар
дарсларни масофавий шаклда ўтказишга қисман тайѐр эди. Олий таълим
муассасалари платформаларида Moodle тизими шакллантирилиб, унга барча
ўқув предметлари бўйича электрон ресурслар жойлаштирилган эди. Аммо,
мазкур тизим бундан бир неча йил аввал жорий қилинган бўлишига қарамай,
унда ишлаш амалда суст эди, шу боис, мамлакатимиз тарихида биринчи марта
фавқулодда ташкил этилаѐтган масофавий таълимни жорий қилишда ўзига
яраша муаммолар ва қийинчиликларга дуч келиш табиий эди.
Жумладан,
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари
университети ҳам юртимиздаги мавжуд университетлар қаторида биринчилар
бўлиб Moodle платформаси орқали масофавий таълим тизимини йўлга қўйди.
Бу албатта осон кечгани йўқ. Сабаби, масофавий таълимни нафақат
университетимизда, балки бутун мамлакатимиз тарихида биринчи марта
фавқулодда ташкил этилаѐтган жараѐн эди. Шунинг учун муаммолар ва
қийинчиликларга дуч келиш табиий ҳолат. Гарчи университетнинг профессор-
ўқитувчилари АКТ бўйича малака ошириш курсларини мунтазам ўташсада,
масофада ишлаш амалиѐти кўпчиликда деярли шаклланмаган ҳисоб. Шунинг
учун, ўқитувчиларга ҳам, талабаларга ҳам қисқа муддатда янги шароитга
мослашишга тўғри келди. Университет раҳбариятининг
жонбозлиги билан
профессор-ўқитувчилар учун масофавий таълимни йўлга қўйиш ва ундан
фойдаланиш бўйича масофавий ўқув курслари ташкил этилди. Zoom интернет
платформаси эса янги имкониятларни берди. Юзага келган жараѐнларда
нафақат ўқитувчилар, балки талабалар ҳам янги кўникмаларга эга бўлдилар.
Ўз навбатида университетнинг ―Телерадиоэшиттириш тизимлари‖
кафедрасида фаолият юритувчи профессор-ўқитувчилари ҳамда шу йўналишда
таълим
олувчи
талабалари
ҳам
бу
каби
муаммолардан
четда
қолмаганликларини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Булардан энг асосийлари сифатида, интернет технологияларидан
фойдаланиш учун баъзи ўқитувчи ва талабаларда рақамли саводхонликнинг
етарли эмаслигини, интернет
тезлигининг пастлигини, юртимизнинг баъзи
вилоятларда интернетга уланиш имкониятининг камлиги ѐки аҳолининг
аксарият қисми учун деярли йўқлигини, кўпчилик таълим олувчиларда
масофавий ўқиш учун зарур бўлган техник воситаларнинг мавжуд эмаслигини
кўрсатиб ўтиш жуда муҳим. Бу эса ўз навбатида таълим сифатига салбий
таъсир этмасдан қолмади, техник носозликлар ва бошқа омиллар ўқув
86
жараѐнида узилишларга олиб келди. Бир гуруҳ талабалар эса, ана шу сабаблар
туфайли таълим жараѐнидан буткул узилиб қолдилар.
Таълимнинг онлайн шаклда ташкил этилиши бир неча йиллар давом
этиши мумкин бўлган жараѐн ва ҳодисаларни шиддат билан ҳаѐтга татбиқ
этилишига туртки бўлди. Масалан, кафедрада 5350100 - Телекоммуникация
технологиялари таълим йўлиши талабаларига ўқитиладиган ―Антенна
асослари‖, ―Симсиз алоқа тизими антенналари ва тўлқинларнинг тарқалиши‖
каби мутахассислик фанларини ўқитишда ўзининг
ечимини топиши керак
бўлган кўплаб масалаларни олдимизга вазифа сифатида юклади:
-
талабаларни мутахассислик фанларини масофавий ўқитиш учун
мўлжалланган таълим дастурларини ишлаб чиқиш;
-
кафедра моддий-техник базасини таълим йўналишига мос бўлган видео
ва аудио материаллар, виртуал лабораториялар яратиш, мавжудларини янада
такомиллаштириш;
-
кафедрага тегишли бўлган лаборатория ва аудиторияларни замонавий
мультимедиа воситалари билан таъминлаш;
-
электрон
шаклдаги дарслик, ўқув ва ўқув-услубий адабиѐтлар сонини
ошириш;
-
талабаларнинг масофадан туриб амалий ва илмий тадқиқотларни
компьютерли моделлаштириш, симуляциялаш усуллари ѐрдамида амалга
оширишлари учун зарур бўлган лицензияланган дастурий таъминотлар билан
таъминлаш;
-
талабаларни онлайн дарслардаги иштирокини таъминлашга ундовчи
педагогик технологияларини ишлаб чиқиш;
-
профессор-ўқитувчиларнинг амалий ва лаборатория машғулотларини
университет аудиториялари ҳамда илмий-тадқиқот
лабораторияларидан туриб
онлайн тарзда олиб боришлари учун зарур бўлган техник таъминот ва юқори
тезликдаги интернет билан таъминлаш ва ҳ.к.
Хулоса сифатида, тўпланган тажрибалардан сабоқ олиш, кашф этилган
янги имкониятлар ва чекловлар асосида олий таълим фаолиятига
лицензияланган онлайн таълим платформалари моделини жорий этиш,
профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг таълим билан боғлиқ бўлган
хавфсизлигини таъминлаш, электрон шаклдаги ҳужжатлар
алмашинувини
электрон имзолар билан ҳимоялаш, университетнинг катта ахборотларни
сақлаш ва қайта ишлаш имконини берувчи мустақил серверини барпо этиш,
оралиқ ва якуний назоратларни амалга ошириш жараѐнида шаффофликни
таъминлаш каби муаммоларни ҳал этиш ўта муҳим аҳамиятга эга.