Сборник докладов республиканской научно-методической конференции вопросы применения современных систем и технологий



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/192
Sana16.05.2023
Hajmi4,83 Mb.
#939330
TuriСборник
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   192
Bog'liq
NIODV16odDrn6UImasWEOZYBtCBrWptH

 
 
ҲОЗИРГИ ШАРОИТДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ТАЪЛИМ 
СОҲАСИДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ 
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Туляганова
В.А., Газиева В.А., ТАТУ 
Биринчи Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганидек, ―Ахборот – 
коммуникация ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги чора-
тадбирлар ва лойиҳаларни жадал амалга ошириш тобора муҳим аҳамият касб 
этмоқда. Биз ўзимизга шуни аниқ тасаввур этишимиз керакки, иқтисодиѐтнинг 
барча соҳаларида, кундалик ҳаѐтимизда замонавий АКТни кенг жорий этиш 
бўйича туб ва ижобий маънодаги портлаш эффектни берадиган 
ўзгартиришларни амалга оширмасдан туриб истиқболдаги мақсадларимизга 
эришиш қийин бўлади. Биз қисқа вақт мобайнида нафақат ахборот хизматлари 
кўрсатишнинг кўплаб турлари бўйича мавжуд камчиликларни бартараф 
этишимиз, балки ахборот-коммуникацион технологияларини жорий этиш 
борасида юксак даражага эришган илғор мамлакатлар сафига қўшилишимиз 
зарур‖ . 
Охирги йигирма йилликда таълим тизими фаолиятида юзага келган 
вазиятда, 
замонавий 
ахборот 
ва 
коммуникация 
технологияларини 


106 
такомиллаштириш ва замонавийлаштириш масаласи долзарб бўлиб қолмоқда. 
Лекин, ўқув жараѐнининг амалиѐтига арзонлиги учун хаммабоп, локал 
тармоққа уланган ва шунинг учун дунѐ миқиѐсидаги (глобал) Internet тармоғига 
кириш имкони бўлган шахсий компьютерларнинг жорий қилиниши, бу 
ишларни 
янада 
жадаллаштирди. 
Ўрта 
маълумотни 
кўпинча 
―компьютер‖лаштиришга 
ва 
―интернет‖лаштиришга 
асосланган, 
замонавийлаштириш дастурини муваффаққиятли амалга ошириш учун, нафақат 
ўқув масканлари замонавий техника воситалари билан таъминланмоғи, балки 
таълим тизимининг ташкилотчилари ва педагоглари ҳам бу соҳада етарли 
билимга эга бўлишлари керак. Аслини олганда бунда ҳеч қандай янгилик 
йўқдай, фақат эришилган билим доирасини кенгайтириш керак: педагогика 
олий ўқув юртларида ушбу мутахассисликка ихтисослашган ўқитувчиларни 
тайѐрлаш ишлари йўлга қўйилган, компьютерлар билан таъминланган 
мактабларда ахборотлаштириш дарси ўтказилмоқда, таълим масканларининг 
нафақат раҳбарлари, балки маъмурияти ҳам ўз столлари устида шахсий 
компьютерлар туриши ва ундан фойдаланишни табиий ва жуда зарур хол деб 
ҳисоблашади. Лекин буларнинг ҳаммаси ҳам жуда оддий эмас, бу нарсаларни 
диққат билан кўриб чиқсак, унда қарама қаршиликни кўрамиз, яъни хаммабоп 
таълим бериш ва унинг сифати ўртасидаги зиддиятни. Хар бир педагог, у ҳох 
мактаб ѐки олий ўқув юрти ўқитувчиси бўлсин, уларнинг асосий мақсади, 
таълим бериш сифатини юксалтиришдир, бу ишда уларга ахборот ва 
коммуникация технологияларда фойдаланиш жуда яхши ѐрдам беради. 
Шунингдек раҳбар учун сифатдан ташқари, амалдаги техник жиҳозлар ва 
бошқа ўқув ресурсларидан имкони борича кўпчилик фойдалана олишини 
ташкил этиш зарур. Шунинг учун кўпинча хаммабоп ва сифатли таълим 
беришда улардан бирига кўпроқ эътибор берилади. Юзага келган муаммоларни 
хал қилиш учун, педагогика ходимларини тайѐрлаш босқичида, бу масалага 
алоҳида эътибор берилиши керак. Бунда масофавий таълим элементларини 
қўллаш маҳим аҳамият касб этади. 
Масофавий таълим – аҳолини кенг қатлами учун махсус информацион 
таълимга қаратилган бўлиб, масофадан туриб ўқув ахборотларини алмашиш 
воситалари (йўлдош алоқа, телевидение, радио, компьютер ва бошқалар) 
асосида ишловчи таълимга қаратилган хизматлар комплекси хисобланади. 

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish