Сборник докладов республиканской научно-методической конференции вопросы применения современных систем и технологий


МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМДА “ЭЛЕКТРОНИКА ВА СХЕМАЛАР I”



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/192
Sana16.05.2023
Hajmi4,83 Mb.
#939330
TuriСборник
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   192
Bog'liq
NIODV16odDrn6UImasWEOZYBtCBrWptH

МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМДА “ЭЛЕКТРОНИКА ВА СХЕМАЛАР I” 
ФАНИДАН ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ 
Туляганов А.А., Абдуллаев А.Х., Тешабоев Х.Н., ТАТУ 
Ҳозирги кунда таълим жараѐнини масофавий ташкил этишда сифатли 
электрон матнли, аудио ва кўргазмали видео маълумотларни шакллантириш 
муҳим ҳисобланади. Ушбу мақолада ―
Электроника ва схемалар I
‖ фанидан 
лаборатория машғулотларини масофавий таълимга мослаштириш ва ташкил 
этиш жараѐнлари тахлил қилинади. 
Мамлакатимизда олий таълимни ислоҳ қилиш, замонавий таълимни 
ташкил этиш борасида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 
масофавий таълим бўйича Ўзбекистон Республикаси 
 
Президентининг 2020 йил 

мартдаги 
―2017-2021 
йилларда 
Ўзбекистон 
Республикасини 


96 
ривожлантиришнинг 
бешта 
устувор 
йўналиши 
бўйича 
Ҳаракатлар 
стратегиясини ―Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиѐтни ривожлантириш 
йили‖да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида‖ ги 5953– сон 
фармони қаъбул қилинган. Фармонда ―Ўзбекистон Республикаси Ахборот 
технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия 
вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020 йил 1 августга қадар 
масофавий ўқитиш шаклини амалга ошириш тартибини белгилаш, дастурий-
аппарат комплексини яратиш, тегишли олий таълим муассасаларининг ўқув 
жараѐнига масофавий ўқитиш платформасини жорий этиш ва ўрнатилган 
тартибда зарур бўлган ускуналар билан жиҳозлашни таъминласин‖ деб 
белгиланган. 
Айни вақтда, мазкур йўналиш бўйича XXI аср талабларига мос келувчи 
концептуал қарашлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли олий таълим 
муассасаларининг айрим фаолиятларидагина ахборот тизимларини жорий 
этилганини кўришимиз мумкин. Ушбу йўналишда Жанубий Корея, Буюк 
Британия, Дания, ва Россия каби давлатларнинг тажрибаси ўрганилганда, 
ахборотлаштиришнинг асосий мақсади биринчи навбатда таълим сифатини 
оширишга қаратилган бўлса, кейинги ўринда жараѐнларни автоматлаштириш 
орқали олий таълим муассасаси ходимлари ва профессор-ўқитувчилари 
фаолиятида кўп такрорланадиган вазифалар учун кетадиган вақтни тежашга 
қаратилган. Таълим сифатини оширишда асосий эътибор таълим 
контентларини яратиш ва улардан очиқ фойдаланишни ташкил этишга 
қаратилган.
 
Масофавий таълимда ўқитувчи ва талаба муносабати бевосита алоқа 
воситалари, Интернет орқали (online шаклда) амалга оширилади. Шу боисдан 
ҳам масофавий таълим жараѐнини ташкил этишнинг асосий қисмини талаба 
керакли таълим дастурини ўзлаштиришда мустақил амалга оширади ва бунда 
ўқитувчи зарур ўқув материаллари билан таминлайди ҳамда йўналиш беради. 
Масофавий таълимда техник йўналишлар учун амалий ва лаборатория 
машғулотларини ташкил этишда баъзи муаммолар мавжуд, масалан: 
ўлчов 
қурилмалари, лаборатория жихозлари орқали таълим жараѐни ташкил 
этилади
, бу эса масофавий таълимда машғулотларни ташкил этишда катта 
қийинчиликлар келтириб чиқаради. 
―Электроника ва схемалар I‖ курсининг ўқув дастуридаЭлектр занжирлар 
назарияси, Электроника ва яримўтказгичларга тегишли барча мавзулар бўйича 
талабаларга Давлат таълим стандартлари асосида етказилиши шарт бўлган 
минимум билимлар ва кўникмалар қамраб олинган. 


97 
Талабаларнинг 
―Электроника ва схемалар I‖
фанини ўзлаштиришлари 
учун ўқитишнинг замонавий усулларидан фойдаланиш, янги ахборот-
технологиялари (мултимедиа, LabVIЕW дастури асосида тузилган интерактив 
ўлчаш асбоблари, Multism дастурий таъминотида виртуал схемаларни тузиш ва 
макетлаш ҳамда тадқиқ этиш, NI ELVIS ишчи станцияси, Интернет) ва 
педагогик технологияларни татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни 
ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, 
ўқув-услубий мажмуаси, электрон материаллар, виртуал стендлар ва 
макетлардан фойдаланилади. Маъруза, лаборатория дарсларида мос 
равишдаги педагогик ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланилади. 
Масофавий таълимда ―
Электроника ва схемалар I
‖ фанидан лаборатория 
машғулотларини ташкил этишда бир қанча муоммолар мавжуд. Улар 
қуйидагилар: 

Лаборатория ишлари махсус лаборатория қурилмалари ва жиҳозлари 
талаб этади. 

Лаборатория машғулотлари бўйича ўқув–услубий қўлланмаларнинг 
бевосита лаборатория шароитига мослаб тузилганлиги. 

Масовавий таълим учун ўқув материаллари камлиги. 
Ушбу муоммоларни ҳал этиш учун вертуал лабораториялардан кенг 
фойдаланиш ҳамда аудио ва видеодарслар яратиш лозим. 

Электроника ва схемаларI
‖ фанидан лаборатория машғулотларини 
масофавий таълимда амалга ошириш учун бевосита дастурий таъминотдан 
фойдаланилади. Ҳозирги кунда схемотехника ва электроника бўйича жуда 
кўплаб дастурий муҳитлар: Electronics Workbench, Multisim, EveryCircuit, 
DCAClab, Circuit Simulator v1.6i, Circuit Wizard ва бошқалар мавжуддир. 
Муҳаммад ал–Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари 
университети ―Электроника ва радиотехника‖ кафедраси National Instruments 
коорпорацияси билан 2014 йил ҳамкорликни йўлга қуйди ва бунинг натижасида
―NI Multisim‖ дастурий таъминотини махсус келишув асосида университет 
таълим жараѐнига қўлланила бошланди.
―NI Multisim‖ дастурий таъминоти бошқа шу турдаги дастурий таъминот 
турларидан бир қанча авфзалликларга эга ҳисобланади. ―NI Multisim‖ дастурий 
таъминотининг асосий авфзалликлари сифатида қуйидагиларни келтириш 
мумкин: 

Фойдаланувчи ишчи муҳитининг соддалиги. 

Электр занжири пассив ва актив элементлари моделларининг тури 
кўплиги. 


98 

Ўлчов қурилмаларининг ўлчаш аниқлиги.
Масофавий таълимда электрон маълумотлар, аудио ва видеодарсларнинг 
ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Дунѐда масофавий таълим 
бўйича кўплаб маълумотлар базалари, сайтлари мавжуд. Масалан, Khan 
Academy, Academia.edu ва бошқалар. Уларда билим олувчи учун қулай ва 
замонавий базаларни ўзида мужассамлаштирган китоблар, журналлар, аудио ва 
видео маълумотлар мавжуд.
 

Электроника ва схемалар I
‖ фанидан лаборатория машғулотларини 
масофавий таълимга мослаштириш, лаборатория машғулотларини ―NI 
Multisim‖ дастурий таъминотидан фойдаланган ҳолда моделлаштириш, 
талабаларда фан юзасидан олган назарий билимларини мустаҳкамлашда 
муҳимдир. ―NI Multisim‖ дастурий таъминоти ѐрдамида дарсларни ташкил 
этиш учун талабаларга сифатли видеодарсларни тайѐрлаш лозим. 
Масофавий таълимда ―
Электроника ва схемалар I
‖ фанидан лаборатория 
машғулотларини ташкил этиш, моделлаштириш, аудио ва видеодарслар 
тайѐрлаш, талабалар билимини баҳолаш таҳлил қилиниб, лаборатория 
машғулотларини моделлаштириш ва лабораторияларни бажаришда талабалар 
учун яратилган видеодарслар қулайлиги, қайта кўриш ва бир неча марта 
бажариш имкони борлиги талабалар билимини мустаҳкамлашда юқори натижа 
беради.

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish