Сборник докладов республиканской научно-методической конференции вопросы применения современных систем и технологий


Масофавий таълим жараѐнини ташкил этишда қуйидаги таклифларни  келтириш мумкин



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/192
Sana16.05.2023
Hajmi4,83 Mb.
#939330
TuriСборник
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   192
Bog'liq
NIODV16odDrn6UImasWEOZYBtCBrWptH

 
Масофавий таълим жараѐнини ташкил этишда қуйидаги таклифларни 
келтириш мумкин:
 
1. Фаннинг ўқув дастури асосида фаннинг ишчи ўқув дастурини ишлаб 
чиқишда масофавий таълим жараѐнларини ҳам ҳисобга олиниши мақсадга 
мувофиқ бўлади. 
2. Масофавий таълимда ―Электроника ва схемалар I‖ фанидан 
лаборатория машғулотларини ташкил этишда янги ўқув адабиѐтлари, ўқув-
услубий кўрсатмалар ва аудио-видеодарслар яратиш орқали талабаларни фан 
юзасидан керакли материаллар билан таъминлаш лозим. 


99 
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ВИРТУАЛ ЎҚУВ 
ЛАБОРАТОРИЯЛАРИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШНИНГ 
АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ 
Наркулов Х.Ю., Эгамбердиев М.П., ТАТУ 
Кейинги пайтда масофавий таълимни талаб даражасида ташкил 
қилишнинг долзарблиги кундан кунга ортиб бормоқда. Бу ҳозирги кунда содир 
бўлган пандемия билан боғлиқшароитдан ташқари ишлаб чиқариш 
қатнашчилариучун масофавий ўқитиш орқали олий таълим олиш имкониятини 
яратиш, ҳамда ҳаѐт давомида таълим олиш заруриятларининг ошиши билан ҳам 
боғлиқ. 
Техник ОТМларида маърузада олган назарий билимларни амалиѐт 
дарсларида мустаҳкамлаш ва талабаларда амалий кўникмаларни шакллантириш 
бошқа йўналишларга нисбатан муҳимроқ ҳисобланади ва бунда лаборатория 
машғулотларининг ўрни каттадир.
Лаборатория 
машғулотларини 
масофадан 
ташкиллаштириш 
компьютерлашган 
лабораториялар 
асосида 
амалга 
оширилади. 
Компьютерлаштирилган лабораторияларини ташкил қилишнинг икки варианти 
мавжуд. Булар компьютерда моделлаштирилган виртуал лабораториялар ва 
реал лаборатория ишларини масофадан ташкил қилиш имкониятини берувчи 
масофавий лабораториялар. Виртуал лаборатория ишларида реал жиҳозлардаги 
тажриба жараѐнлари компьютерда ўрнатилган симуляция қурилмалари ва 
ўлчаш асбоблари билан алмаштирилади. Компьютер дастурлари ѐрдамида 
моделлаштириш 
нафақат 
реал 
экспериментдаги 
тажриба 
жараѐнларинимоделлаштиради, 
балки 
уларда 
олиб 
борилган 
ўлчов 
натижаларини 
таҳлил 
қилиш 
ҳамдабоғланиш 
графикларини 
тузиш 
имкониятларини ҳам беради. 
Виртуал лаборатория
– дастурий-аппарат комлекси бўлиб, у реал ускуна 
билан тўғридан-тўғри контактда бўлмай туриб тажрибаларни ўтказиш 
имконини 
беради. 
Бунда 
ҳамма 
жараѐнлар 
компьютер 
ѐрдамида 
моделлаштирилади. 
Ишни бошлашдан аввал талаба назарий материални ўрганиб олиши керак 
ва бунда у бажарилаѐтган лаборатория ишига талуқли дастурий муҳитни ҳам 
билиши керак албатта. 
Виртуал лабораториялар реал лабораторияларга қараганда қуйидаги 
афзалликларга эгадирлар: 
1.
Қиммат ускунани сотиб олишга талабнинг йўқлиги
. Бунга мисол 


100 
қилиб кимѐ фанини кўрсатиш мумкин, фан учун қиммат бўлган реактивларни 
сотиб олиш муаммоси ечилади. 
2.
Жараѐнларни моделлаштириш имконияти
. Бунга мисол қилиб 
физика фанидан реал ускуна кўра олмайдиган заррачалар ва атомларнинг 
ҳаракати, ташқи ва ички таркиби, уларда содир бўлаѐтган физик жараѐнларни 
3D ўлчамида аннимациялар ѐрдамида кузатиш ва кўриш имкониятини айтиш 
мумкин. 
3.
Хавфсизлик
. Бу омил юқори кучланишга эга бўлган ва заҳарди 
кимѐвий реактивлар билан ишлаганда намоѐн бўлади. 
4.
Вақтни тежаш
. Айрим ишлар олинган натижаларни компьютерга 
киритилишини талаб этади. Виртуал лабораторияда эса маълумотлар электрон 
жадвалга тажрибани бажариш вақтида автоматик равишда киритилади. 
5.
Энг муҳими – 
виртуал лабораторияни масофавий ўқишда 
қўлланиши

Бундан ташқари талабаларни сони жиҳатидан қамраб олувчи масофавий 
лаборатория машғулотларини бажаришда айрим муаммолар мавжуд, улар 
қуйидагилардир: 
талабаларнинг глобал Интернет тармоғига уланиш имконинг йўқлиги ва 
тармоқнинг хизмат кўрсатиш сифатининг пастлиги
компьютерли ўқитиш воситаларининг мавжуд эмаслиги; 
содир бўлиб турадиган табиий офатлар, ер силкинишлари, цунами, 
технген ва бошқа ҳодисалар. 
Хулоса сифатида шуни таъкидлаш мумкинки, масофавий лаборатория 
тизими талабалар фаолиятида, тадқиқот ишларини бажаришда асосий 
омиллардан бири бўлиб хизмат қилади ва у молиявий жиҳатдан қиммат 
жиҳозларни талаб этади. Бундай тизимлар масофадан туриб нафақат талабалар, 
балки бир неча тадқиқот гуруҳлари, жисмоний шахслар томонидан ҳам 
тажрибалар ўтказиш заминини яратади. 
Бундан ташқари, масофавий лаборатория ишларини ташкиллаштириш 
ўқув жараѐнидоирасидаги масовафий тармоқнинг мавжудлиги, хамда 
тажрибаларни ўтказиш маданиятини талаб этади ва бу ўз навбатида масофавий 
лабораториялар, корхоналар ва университетларнинг ўзаро ҳамкорлигини 
ривожланишига олиб келади. ОТМ талабаларининг ўз билимларини 
инновацион ўқитиш ва илмий лойиҳаларни яратишда қўллаши муҳим 
аҳамиятга эгадир. Бунда эса стратегик мақсадларни тадбиқ этишда ва дастурий-
техник асосни берувчи ахборот-технологияларнинг ўрни ҳам муҳимдир. 

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish