Сборник докладов республиканской научно-методической конференции вопросы применения современных систем и технологий



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/192
Sana16.05.2023
Hajmi4,83 Mb.
#939330
TuriСборник
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   192
Bog'liq
NIODV16odDrn6UImasWEOZYBtCBrWptH

 
 


113 
 
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ВИРТУАЛ 
ЛАБОРАТОРИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС 
ХУСУСИЯТЛАРИ
Холмонов Ш.К., Нурмухамедова Т.У., Абдуллаев А.Х., ТАТУ 
Ўқитишнинг традицион усулларида фан бўйича олинган назарий 
билимларни мустахкамлаш ва амалий кўникмаларни ҳосил қилиш учун хизмат 
қилувчи лаборатория ва амалий машғулотларга катта аҳамият берилади. Лекин 
улар кўпчилик ҳолларда кутилган натижани бермайди. Бунинг сабаблари 
қуйидагилар: 
- лаборатория стендларининг етарли эмаслиги; 
-мавжуд лаборатория стендлари замонавий асбоблар, қурилмалар ва 
аппаратлар билан таъминланмаганлиги; 
- кўпчилик лаборатория стендларининг замонавий талабларга жавоб 
бермаслиги ва маънавий эскирганлиги;
- лаборатория ишлари ва стендларини мукаммаллаштириб туриш 
зарурлиги;
- айрим лаборатория схемаларини йиғиш учун кўп вақт талаб қилиниши 
сабабли талабаларнинг ажратилган вақтда нунумли фойдалана олмаслиги.
Юқорида келтирилган камчиликларнинг кўпчилигини ўқув жараѐнига 
виртуал лабораторияларни киритиш йўли билан бартараф қилиш мумкин. 
Виртуал лаборатория (ВЛ) дастурий комплекс бўлиб, фойдаланувчига ҳар хил 
турдаги қурилмалар ва тизимлар билан ишлаш кўникмаларини ҳосил қилиш ва 
уларни ҳар томонлама тадқиқ қилиш имкониятини беради.
Виртуал лаборатория–тажрибалар ўтказиш ва фанларни қизиқарли тарзда 
ўрганиш учун идеал муҳит бўлиб ҳисобланади. Интерактив виртуал реаллик 
оддий экспериментлар билан бир қаторда қуйида сана бўтилган мураккаб 
экспериментларни ҳам ўтказиш имкониятини беради:
• қиммат ва мураккаб жихозларни талаб қилувчи экспериментлар;
• реал шароитларда ўтказиш қийин ѐки амалда мумкин бўлмаган 
экспериментлар;
• реал шароитларда катта маблағларни талаб қилувчи экспериментлар;
• қисқа вақт давомида ўтказилиши зарур бўлган экспериментлар ва ҳ.к.
Виртуал лаборатория ишларини маъруза материалларига қўшимча 
равишда маъруза вақтида ҳам намойиш қилиш мумкин. Бунда маъруза ва 


114 
лаборатория машғулотлари ўртасидаги вақт барери олиб ташланади, натижада 
ўқитиш эффективлиги ва сифати ортади.
Виртуал лабораторияларни эффектив тарзда қўллаш ўқитиш сифатини 
орттириш билан бир қаторда катта маблағларни тежаш имкониятини ҳам 
беради. Виртуал лабораторияларния ратиш масофавий таълим тизимини 
ривожлантиришда ва янги ахборот технологиялари воситаларини ўқув 
жараѐнига киритишда ҳам долзарб масалалардан биридир.
Виртуал лабораторияларни тайѐрлашда лойиҳалаш ва моделлаш муҳити 
сифатида Мatlab, МаthCAD, Мaple, NIMultisim сингари дастурлардан 
фойдаланиш 
мумкин. 
Мисол 
тариқасида 
NIMultisim 
дастурий 
таъминотидаҳисоблагични ишлаш принципини кўриб чиқамиз: 
MultiSim дастурий таъминотидан фойдаланиб ―Рақамли қурилмаларни 
лойиҳалашга кириш‖ фанига тегишли ―Ҳисоблагич‖мавзусидагилаборатория 
машғулотини виртуал бажариш имконияти йўлга қўйилган.Рақамли қурилма 
киришларига берилаѐтган имплуслар сонини қайд этувчи қурилма ҳисоблагич 
деб аталади. Ҳисоб натижалари ҳисоблагич чиқишида иккилик сон кўринишда 
берилган код ва талаб этилаѐтган вақт давомида сақланиши мумкин. 
Ҳисоблагичлар рақамли автоматик бошқариш ҳамда алоқа ва назорат-ўлчов 
қурилмаларда кенг қўлланилади. Ҳисоблагичлар T, D, JK-триггерлар асосида 
тузилади.Тўртта JK-триггердан ташкил топилган ҳисоблагич тадқиқ этиш 
схемаси 1-расмда кўрсатилган. Ҳар бир триггер чиқишларидаги индикаторлар 
иккилик кодга асосланган. Бундан ташқари ҳисоблагич чиқишларига 
дешифратор орқали етти сегментли рақамли индикатор ўрнатилган бўлиб, у 
иккилик кодни ўнлик рақами кўринишида ифодалайди. 
1-расм. JK-триггер асосида ҳисоблагич 
Мазкур дастурий таъминот ѐрдамидаталаб этилган ҳисоблагичларнинг 
турли хил саноқ коэффициентли схемаларини ишлаб чиқиш ҳамда тадқиқ этиш 
имконияти мавжуд.
Сўнгги йилларда ИКТни қўллаш соҳасида янги термин "Виртуал ўқув 
лаборатория" (ВЎЛ) пайдо бўлди. Техник таълим йўналишида ВЎЛ юқорида 


115 
келтирилган мутахассисларни тайѐрлашни компютерлаштириш бўйича 
талабларни амалга оширишга йўналтирилган, очиқ ва масофавий таълим 
ғояларига мос келади, ўқув жараѐнини моддий-техник таъминоти бўйича 
кескин муаммоларни қисман бўлсада ҳал қилишга ѐрдам беради.
Виртуал лабораториялардан фойдаланиш ўқув жараѐнидан реал 
лабораторияларни бутунлай сиқиб чиқармайди, балки улар бир-бирини 
тўлдиради.
Ўқув жараѐнида виртуал лабораториялардан фойдаланиш қуйидаги 
афзалликларга эга:

машғулотларда студентларнинг активлиги ва мустақиллигини 
орттириш;
- ўқув материалларининг ўзлаштирилиш даражасини кўтариш; 
- ҳар бир студентнинг ўқув материалларини ўзлаштиришини тўлиқ 
назорат қилиш;
- қайтариш ва тренинг йўли билан олинган билимларни мустахкамлаш 
жараѐнини енгиллаштириш; 
- ўқув жараѐнига мустақил таълимни киритиш эффективлигини 
орттириш.
Лаборатория амалиѐти катта ўқув-услубий аҳамиятга эга. Лекин ҳозирги 
пайтда кўплаб лаборатория асбоб ускуналари ва мосламалари, ўнлаб йиллар 
аввал ишлаб чиқарилганлиги сабабли, замон талабларига жавоб бермайди. 
Лаборатория ишлари асосан физик макетларда бажарилади. Улар жараѐнларни 
ҳар тамонлама текшириш учун этарли даражада универсал эмас. Лаборатория 
мосламаларининг сони чекланганлиги сабабли битта мосламада бир вақтнинг 
ўзида бир неча студент ишлашига тўғри келади. 
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, виртуал лабораториялардан 
фойдаланиш натижасида талабалар лаборатория ишларини бажариш билан бир 
қаторда уларни яҳши тушиниш ва чуқур ўзлаштириш имкониятларига эга 
бўладилар, чунки виртуал лаборатория дастурлари кенг, турли хилдаги ўлчов 
имкониятлариг аэга. Виртуал лабораториядан фойдаланиш масофавий таълим 
олишда ҳам жуда фойдалидир.

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish