Сборник докладов республиканской научно-методической конференции вопросы применения современных систем и технологий



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/192
Sana16.05.2023
Hajmi4,83 Mb.
#939330
TuriСборник
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   192
Bog'liq
NIODV16odDrn6UImasWEOZYBtCBrWptH

 
 


74 
МАСОФАВИЙ ЎҚИТИШНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ, 
ХУСУСИЯТЛАРИ ВА МУАММОЛАРИ 
Эшмурадов А.М., Хайтбаев А.Ф., ТАТУ 
Масофавий таълимнинг асосий устувор мақсади — таълим 
олувчиларнинг интеллектуал ва билиш фаолликларини рағбатлантириш, ўқув 
мотивациясини кучайтириш, мустақил таълим олиш қобилиятлари ва 
кўникмаларини ривожлантиришдан иборат. 
Масофавий ўқитиш моделини яратишнинг асоси таълим олувчиларда 
мутахассис шахсининг базавий сифатларини ривожлантириш мақсадлари ҳам 
ҳисобланади. Уларга, аввало, танқидий ва ижодий тафаккур, коммуникатив, 
креатив ва рефлексив қобилиятлар киради. Ушбу мақсадларга ўқув 
мотивациясини, ўзини ўзи ривожлантириш ва мустақил таълим олишга онгли 
равишда интилишни шакллантириш ҳам киради. Бу мақсадларга эришиш 
таълим олувчилардан қуйидаги тўртта ривожланиш босқичидан ўтишни талаб 
қилади. 
Мазкур мақсадга эришиш учун тўртта ривожланиш босқичининг мазмун 
моҳияти қуйидагилардан иборат:
• тегишли ахборотни ўзлаштириш натижаси сифатида концепциялар, 
назариялар ва ғояларни ўрганиш бўйича билимлардан, 
• намунавий ўқув топшириқларини ечиш учун маълум назарияларни 
қўллаш ва ўзлаштирилган таълим мазмунини қайта тиклаш сифатидаги 
тушунишга, 
• ўзгарувчан шароитда ностандарт масалаларни ечиш учун олинган 
билимларни қўллаш имконини берувчи кўникмаларга, 
• ҳодисаларнинг моҳиятини тушуниш ва назарий жиҳатдан изоҳлаш, 
ностандарт муаммоли вазиятларни мустақил ифодалаш ва ҳал қилиш, 
зиддиятларни кўра билиш қобилияти сифатидаги креативликка. 
Агар таълим жараѐнининг мақсад компоненти, яъни таълим беришнинг 
исталган босқичида мақсадни қўйиш зарурлиги ҳақида фикр юритиладиган 
бўлса, масофавий режимда бу талаб мажбурий ҳисобланади. Таълим олувчи 
муайян машғулотнинг мақсадини англаб етиши, уни қабул қилиши ва ўқув 
материалини тушунтириб, изоҳлаб бериши керак. Ҳар бир ўқув машғулоти 
учун мақсадни фақат тьютор шакллантириши керак эмас, балки мақсад таълим 
олувчи учун тушунарли бўлиши, уни қабул қилиши ва биргаликдаги иш 
давомида амалга оширилиши керак. Бу демак, тьютор мақсадни қўйиш билан 


75 
бирга, таълим олувчи томонидан машғулот якунида олинадиган натижани 
башоратлаши кераклигини билдиради. Агар анъанавий таълимда бу амалга 
оширилмай қолиши мумкин ва аҳамияти кам бўлса, масофавий ўқитишни 
ташкил қилиш учун эса, мақсад компоненти жиддий аҳамиятга эга. 
Бажарилаѐтган вазифанинг мақсадини тушунмаслик, таълим олувчининг 
салбий муносабатини келтириб чиқаради, бу эса вазифани бажармаслик ѐки уни 
сифатсиз ишлаб чиқишга (кўчириб ѐзиб олиш, кўр-кўрона нусха олиш, 
компиляция, билим олиш ва тушунишга эмас, баҳо олишга интилиш ва 
бошқалар) олиб келиши мумкин. Шунингдек, ўқитиш мақсадини тегишли 
йўналишлар бўйича давлат таълим стандартларига мувофиқ билим, кўникма ва 
малакаларни шакллантириш тизимида ҳам қаралади. Мақсаднинг ўзи иерархик 
тузилишга эга. Жумладан, ўқув фанининг мақсади мутахассисни тайѐрлаш 
мақсадларидан бири бўлиб, мавзуни ўрганиш мақсади — ўқув предмети 
мақсадининг бир элементи ҳисобланади. Ўқув (таълим) мақсади — бу ўқув 
жараѐнини ташкил этишнинг бошланғич ва талаб даражада билимларни 
ўзлаштириш. Таълим мақсадини бундай умумий педагогик тушуниш шуни 
кўрсатадики, масофавий ўқитиш умуман таълим мақсадларини белгилаш учун 
тубдан янги нарсаларни олиб келмаслиги керак. 
Масофавий ўқитиш мазмунини танлашда умумий тамойиллар ва тавсиялардан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқ, лекин бунда узоқ масофада бўлган, ҳаѐт 
фаолиятининг алоҳида графиги ва анъанавий таълим олишга физиологик 
имконияти йўқ бўлган таълим объекти, субъектига бўлган қўшимча 
чекловларни ҳисобга олиш лозим. 
Масофавий 
ўқитишда 
ахборот-коммуникация 
технологиялари 
воситаларидан кенг фойдаланилмоқда ва уларнинг таълим тизимидаги ўрни ва 
аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Аммо Республикамиз четки ҳудудларда 
ахборот-коммуникация технологиялари воситаларин Шу мақсадда масофавий 
ўқитишда ахбороткоммуникация технологиялари воситаларининг талабга 
тўлақонли жавоб бермаслиги масовавий ўқитишда айрим муаммоларни 
келтириб чиқарди.
Энг асосий муаммо, талабаларнинг мамлакатнинг турли ҳудудлари – 
пойтахт, вилоят маркази, туман марказидан энг чекка қишлоқларда истиқомат 
қилиши ҳамда уларда алоқа тизимининг ҳам ҳудудларига қараб ҳар хил 
бўлишидир. Бу жараѐнда фақат пойтахт, вилоят ва туман марказларида 
истиқомат қилувчи талабаларнинг имконияти бир оз юқори бўлди. Бу 
видеодарслар (хусусан, Zoom платформасида ) ўртача 100 нафар талабадан 8-13 
тасининг иштирок этишига олиб келди. Бу биринчидан, мамлакатдаги алоқа 


76 
компанияларининг фаолияти қониқарсизлигини кўрсатса, иккинчидан эса, 
талабаларда видеодарслар бўйича кўникмаларнинг ҳали етарли даражада 
бўлмаганлигидадир. Албатта бу муаммолардан хулоса чиқаришимиз керак 
бўлади. 
Умуман олганда масофавий ўқитиш жараѐнининг эътиборли жиҳатлари 
кўп бўлди. Энг асосийси талабаларнинг фанларни мустақил ўзлаштиришга 
кўникмаси ошди. Шуларни эътиборга олган ҳолда кейинчалик ҳам масофавий 
ўқитиш тизимини келтирилган муаммоларни бартараф этган ҳолда 
ривожлантириш мақсадга мувофиқ бўлар эди. 

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish