Сборник докладов республиканской научно-методической конференции вопросы применения современных систем и технологий


ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИДА ТАЛАБАЛАРНИ МУТАХАССИСЛИК



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/192
Sana16.05.2023
Hajmi4,83 Mb.
#939330
TuriСборник
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   192
Bog'liq
NIODV16odDrn6UImasWEOZYBtCBrWptH

ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИДА ТАЛАБАЛАРНИ МУТАХАССИСЛИК 
ФАНЛАРИ БЎЙИЧА МАСОФАДАН ЎҚИТИШ ИМКОНИЯТЛАРИ ВА 
МУАММОЛАРИ 
Раджапова. Р.Н., ТАТУ 
XXI асрда жаҳон миқѐсида таълим, барқарор тараққиѐтни таъминловчи 
асосий омил сифатида эътироф этилди. 2030 йилгача белгиланган халқаро 
таълим концепциясида ―бутун ҳаѐт давомида сифатли таълим олишга имконият 
яратиш‖ долзарб вазифа сифатида белгиланди. Бу узлуксиз таълим тизимида 
ҳар бир шахснинг ижодий тафаккурини ривожлантиришга йўналтирилган 
замонавий ахборот-коммуникация ва масофадан ўқитиш технологияларидан 
фойдаланиш имкониятини кенгайтирди. Бундай ҳолда хар бир инсон қаерда 
бўлишидан қатъий назар масофадан туриб таълим олиш имконига эга бўлади. 
Шунинг учун айнан пандемия пайтида масофадан ўқитиш долзарб 
масалалардан 
ҳисобланади. 
Шундан 
кўриниб 
турибдики 
ахборот-
коммуникация технологияларини жорий этишнинг муҳимлигини бугунги 
пандемия шароити ҳам яна бир бор исботлади.
Ҳозирги кунда масофавий таълим технологияларининг кенг жорий 
этилиши, янги авлоднинг кўпчилигини шахсий компьютердан эркин фойдалана 
олиш имконига эгалиги ва ҳозирги кунда ҳар бир таълим муассасаси, ҳар бир 
шахс Интернет тармоғи ва ундаги маълумотлардан моҳирлик билан 
фойдаланиши билан боғлиқ.
 
Масофавий ўқитиш жараѐнини амалга оширишда, интерфаолликни 
таъминлаш 
мақсадида 
асосан 
ахборот-коммуникация 
технологиялари 
воситалари, интернет технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда ўқитишнинг 
барча компонентлари: мақсад, мазмун, усули, шакл воситаларини амалда 
қўллаш назарда тутилади. Бунда, албатта, ўқитиш технологияларини ва ўқитиш 
усулларини аниқлаштириб олиш мақсадга мувофиқдир. Таълим бериш 
жараѐнида бундай усуллардан фойдаланиш, биргаликда ўқитишнинг бошқа 
самарали йўлларидан фойдаланишни ҳам назарда тутади. Жумладан, 


68 
талабаларни қизиқтириш, уларни материалларни ўзлаштириши бўйича 
билимини текшира бориш, ўқитишни дефференциаллаш ва алоҳида 
(индивидуал) каби усуллардан ҳам фойдаланиш мумкин.
Юқорида таъкидлаб ўтилганларни инобатга олган ҳолда масофадан 
ўқитиш жараѐнида яратиладиган ўқув-услубий материалларга қуйидаги 
талаблар қўйилади: 

фан мазмуни давлат таълим стандартлари ва ўқув мақсадларига мос 
келиши; 

мустақил таълим олишни таъминлаши; 

фан бўйича етарли миқдорда маълумотларни ўзида жамлаши; 

фан бўйича машқ ва масалалар билан таъминлаши; 

бошқа фанлар билан ўзаро боғланиши; 

ўз-ўзини баҳолаш ва назорат қилиш ва бошқалар. 
Ҳозирги пандемия шароитида масофавий таълимнинг имкониятлари 
қуйидагилардан иборат: 

Интернет тармоғи орқали онлайн режимида масофавий ўқитишни ташкил 
этиш ва ривожлантириш, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда 
такомиллаштириш; 

олий таълим муассасаларида ўқув жараѐнини илғор хорижий тажрибалар 
асосида ташкил этиш ва таълимга инновацион ѐндашиш; 

муаммоларни ечиш ва мустақил қарорлар қабул қилиш кўникмаларининг 
шаклланиши; 

ОТМдан узоқда яшовчи талабалар ѐки етарлича вақти бўлмаган инсонлар 
учун амалий топшириқлар, лаборатория ишлари, курс лойихалари каби турли 
вазифаларни масофавий бажариш, шунингдек оралиқ ва якуний назоратларни 
топшириш; 

битирув малакавий ишлари ѐки магистрлик диссертацияларини ЗУМ 
орқали масофадан ҳимоя қилиш; 

компьютердан фойдаланган ҳолда талабаларни ўз-ўзини доимо назорат 
қилиб бориши; 

узлуксиз таълим имкониятларини яратиш ҳамда таълим сифатини 
сақлаган ҳолда янги принципал таълим даражасини таъминлаш. 
Бу эса талабаларда ўқишга қизиқиш уйғотади, талабаларни ишларида 
ижодийлик даражасини кучайтиради ва замонавий воситалар, анъанавий 
ўқитиш шакллари камчиликларини бартараф этиш имконини беради.
Юқорида таъкидлаб ўтиганлардан қатъий назар масофаввий ўқитиш 
жараѐнида яна бир қанча муаммоларга дуч келамиз. Масалан анъанавий таълим 


69 
жараѐнида талабалар бемалол реал ҳолда лаборатория ишларини бажариш 
икониятига эга, масофавий ўқитишда эса бунинг имкони йўқ, бунинг учун 
виртуал лаборатория ишларини яратиш лозим; шунингдек дарс ўтиш 
жараѐнида, оралиқ ва якуний назоратларни ѐзиш жараѐнида талабаларни 
назорат қилиш имконининг йўқлиги; амалий ишларни, лаборатория ишларини, 
курс ишларини ҳимоя қилишнинг мураккаблиги; узоқда яшайдиган 
талабаларнинг кўпчилигини дарсларга тўлиқ қатнашиш имконининг йўқлиги, 
чунки чекка қишлоқ жойларида интернет билан боғлиқ муаммолар мавжуд. 
Бундай ҳолда талабаларнинг кўпчилиги шаҳарга тушиб интернетдан 
фойдаланишга мажбур. 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, келгусида ўқитишнинг масофавий 
шаклидан фойдаланиш кундан-кунга долзарблашиб боради ва у ўзининг 
афзаллик жиҳатлари билан анъанавий ўқитишдан сезиларли даражада 
фарқланади. Бу асосан ўқитиш жараѐнида қўлланиладиган усулларга ҳам 
боғлиқ. Тўғри қўлланган ўқитиш усули юқорида келтирилган 
натижаларга эришиш, дарс самарадорлигини сезиларли оширишга олиб келади. 
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, талабаларни мустақил ва фаол ишлашга 
ўргата олсаккина, биз ташаббускор инсонларни тарбиялай оламиз. 
Зеро, ҳар бир дарс янги санъат асари сингари бетакрор, ўзига хос жиҳатлари 
билан талабани ―ром этадиган‖ бўлиши керак. Бу ўқитувчидан меҳнат ва 
тадбиркорликни талаб этади. 

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish