Сборник докладов республиканской научно-методической конференции вопросы применения современных систем и технологий



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/192
Sana16.05.2023
Hajmi4,83 Mb.
#939330
TuriСборник
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   192
Bog'liq
NIODV16odDrn6UImasWEOZYBtCBrWptH

 
 
ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ СОҲАСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШДА 
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ
 

Парсиев С. С., Қудратходжаев С. Ш., Кучкаров Ш. Х., ТАТУ 


Республикамизда 
таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш 
мустақилликнинг илк кунлариданоқ энг мухим вазифалардан бири бўлиб 
келмоқда. Мустақил фикрлайдиган, замонавий илм-фан ва касб-ҳунарларни 
пухта эгаллаган, ўз юрти, ўз халқига фидойи, ҳар томонлама соғлом авлодни 
тарбиялаш ҳар бир таълим берувчининг энг муҳим вазифаси, юртбошимиз 
таъбирлари билан айтганда балки бурчидир. Ушбу бурч ва вазифаларни 
бажариш ҳар бир педагогдан юксак билим, улкан маҳорат, замонавий илм-
фаннинг ютуқларидан хабардор бўлиш, хорижий тилларни пухта эгаллаш, 
компьютер 
технологияларидан, 
интернетдан 
мақсадли 
фойдаланиш 


63 
кўникмаларига ҳамда юқори малакага эга бўлишни талаб этмоқда. Ҳозирги 
вақтда телекоммуникация технологиялари ҳаѐтимизнинг барча жабҳаарига 
кириб келди ва улардан самарали фойдаланиш, ўқув жараѐнига тадбиқ этиш ва 
шу орқали таълим сифатини ошириш долзарб масалалардан бири бўлиб қолди. 
Шу сабабли ҳам олий таълим муассасасининг олдида турган энг муҳим ва энг 
долзарб вазифалардан бири - бу ўқитишда инновацион таълим 
технологияларидан кенг фойдаланиш, уларни ўқув жараѐнига тадбиқ этиш ва 
натижада юқори малакали, билимли ва рақобатбардош мутахассис кадрлар 
тайѐрлашдан иборатдир. Телекоммуникация соҳаси бўйича малакали кадрларни 
тайѐрлашда замонавий таълим технологияларидан самарали фойдаланиш 
талабаларнинг ўқув материалларини мустақил ўзлаштиришлари учун зарур 
шарт-шароитларни яратишга хизмат қилади.
Замонавий таълим тeхнологиялари таълим-тарбия жараѐнининг бир тизимга 
солинган илмий-назарий ва мeтодик асосланган янги шакл, усул ва 
воситаларининг мажмуидир.
Замонавий таълим технологиясининг марказий муаммоси — таълим олувчи 
шахсини ривожлантириш орқали таълим мақсадига эришишни таъминлашдан 
иборат. Ўқув-тарбия ишлари жараѐнида талабаларни ижодий фикрлашга, 
ўзгарувчан вазиятларга ўргатиш, эркин рақобат асосида фаолиятни ташкил 
этиш ҳамда уларнинг амалий машғулотларда ахборот тeхнологиялари, элeктрон 
дарсликлар ва мультимeдиалардан фойдалана билиши муҳимдир. Бу эса 
талабаларда мустақиллик, эркин фикрлашни тарбиялашни, ўқув фаолиятини 
таҳлил қилишни талаб этади. Бунда янги мазмун, шакл, усул ва восита 
уйғунлигида мақсад, вазифа, фаолият ва пeдагогик натижа яхлитлиги 
таъминланади ҳамда ўқув мақсадларига эришишни кафолатлайдиган ўқув 
жараѐни лойиҳалаштирилади ва амалга оширилади. Замонавий таълим 
технологиялари талабаларда ностандарт ѐндашувни ва лойиҳалаштирилган 
натижаларни амалга ошириш имконини бeрувчи амалий кщникмаларни 
шакллантириш имконини беради. Ҳозирги кунда таълим жараѐнида интерфаол 
услублар (инновацион педогогик ва ахборот технологиялари)дан фойдаланиб 
таълим сифатини ошириш ҳар бир педагог ўқитувчидан талаб этилмоқда ва шу 
услубларга эътибор кундан-кунга ортиб бормоқда. Замонавий технологиялар 
қўлланилган машғулотлар талабалар эгаллаѐтган билимларни ўзлари қидириб 
топишларига, мустақил ўрганиб таҳлил қилишларига,ҳатто хулосаларни ҳам 
ўзлари келтириб чиқаришларига қаратилган бўлиши керак. Ўқитувчи бу 
жараѐнда шахс ва жамоанинг ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва 
тарбияланишига шароит яратади, шу билан бирга, бошқарувчилик, 


64 
йўналтирувчилик вазифасини бажаради. Ўқув - тарбия жараѐнида педогогик 
технологияларнинг тўғри жорий этилиши талабаларнинг бу жараѐнда асосий 
ташкилотчи ѐки маслаҳатчи сифатида фаолият юритишига олиб келади ва бу 
холат улардан кўпроқ мустақилликни, ижодни ва иродавий сифатларни талаб 
этади. Педогогик технология асосида ўтказилган машғулотлар талабаларнинг 
муҳим ҳаѐтий ютуқ ва муаммоларига ўз муносабатларини билдиришларига 
интилишини қондириб, уларни фикрлашга, ўз нуқтаи назарларини асослаб 
фикр билдиришларига имкон яратади. Бугунги кунда ўқитиш жараѐнини 
самарали ва натижали бўлишини таъминлашга йўналтирилган интерфаол 
услубларнинг 
ва 
замонавий 
таълим 
технологияларининг 
барчаси 
мамлакатимизнинг олий таълим муассасаларида кенг миқѐсда қўлланилиб 
келинмоқда хамда ижобий натижалар бермоқда. Бунда таълимнинг янги 
методлардан фойдаланишда таҳсил олувчиларнинг интеллектуал, эркин 
фиклашни ривожлантириш, ўз фикрини асослаб беришга интилиши, ўзгалар 
фикрини тинглай олиши, муаммолар ечимини топишга ҳаракат қилиши, 
ижодий ва ахлоқий тараққиѐти жараѐнларига самарали таъсир этади. Ҳозирги 
вақтда олий таълим муассасаларида интерфаол таълимни ташкил этишда 
қуйидаги замонавий таълим технологиялари қўлланилмоқда: 

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish