60
ўқитувчилар таркибининг масофавий ўқитиш шаклида ўқитиш ва таълим
беришга тайѐрлиги ҳисобланади.
Масофавий ўқитиш деганда бугунги кунда таълим шакли эмас, балки
технология сифатида тушунилади. Кўпгина олий ўқув
юртларининг техник
ташкил этувчиси бўлган мультимедиа ускуналари такомиллаштирилиши, энг
сўнгги дастурий таъминот билан жиҳозланиши, алоқа тармоқлари ва каналлари
ўтказилиши ва созланишини назарда тутади.
Масофавий ўқитиш шакли билан бевосита таниш бўлмаган кўпгина
ўқитувчилар ушбу ўқитиш шаклини электрон ўқув материалларини Интернет
тармоғи орқали узатиш жараѐни деб ҳисоблашади. Бироқ, ўқитувчисиз ўқитиш
мумкин эмас. Масофавий ўқитиш - бу турли хил мультимедиа технологиялари
орқали ўқув жараѐни иштирокчиларининг ўзаро ва таълим муҳити билан ўзаро
таъсир биргаликда ишлаш жараѐни ҳисобланади. Баъзи олий таълим
муассасаларининг раҳбарлари масофавий ўқитиш шакли ўқитувчилар ишини
енгиллаштиради деб ҳисоблашади. Аслида, масофавий ўқитиш
шаклидаги
таълим жараѐни кўп вақтни, ҳамда ушбу жараѐн индивидуал ѐндашувни талаб
этади.
Ўз-ўзидан,
бу
кўпроқ
ўқув
материалларини
тузишда
индивидуаллаштириш жараѐнини назарда тутади ва ушбу жараѐнга
тайѐрланиш кўп вақтни талаб этади. Бундан ташқари, масофавий ўқитишнинг
турли хил моделлари мавжуд. Улар машғулотларни ўтказиш методикаси, ўзаро
ҳамкорликда ишлаш шакллари бўйича бир-биридан фарқ қилади, шунингдек
ўқув материалларини тузиш ва тақдим этишда ҳам фарқланди. Материалнинг
моҳияти тушуниш учун қулай ва тушунарли бўлиши керак. Бундай
материалларни ишлаб чиқиш учун мутахассисларни, методистларни,
ахборот
технологиялари бўйича мутахассисларни жалб қилиш керак. Ўқитувчини
шундай тайѐрлаш керакки, ушбу барча функцияларни ўзида бирлаштира олсин.
Ҳозирги кунда фанлар бўйича, ўқитишни ташкил этишнинг замонавий
усуллари ва ахборот технологиялари соҳасида, шунингдек, педагогика ва
психологияда билимларнинг ўсиш ва ривожланиш динамикаси кузатилмоқда.
Ушбу тенденция яқин келажакда сақланиб туриши шубҳасиз. Ушбу шароитда
рақобатли курашда умидсиз орқада қолмаслик учун, ўқитиш технологиясининг
истиқболли
воситалари
ва
усулларини
жорий
этишдан
ташқари,
ўқитувчиларнинг тайѐргарлик даражасини бугунги куннинг эмас, балки эртанги
куннинг талабларига мувофиқлаштириш зарурати юзага келади. Талабларнинг
ўзгариш тезлигини ҳисобга олган ҳолда ўқитувчилар малакасини ошириш
узлуксиз ва доимий жараѐн бўлиши керак. Ушбу жараѐн ахборот ўқитиш
технологияларининг доимий янгиланиши билан боғлиқ.
Билимларнинг барча
61
соҳаларида тезлаштирилган тараққиѐти амалдаги ўқув материалларида
келтирилган маълумотларнинг катта қисми ўз аҳамиятини тезда йўқотишига ва
янгиланиши кераклигига олиб келади. Шу сабабли, ўқитувчиларнинг
малакасини ошириш жараѐнида психология ва педагогика соҳасисда эришилган
сўнгги ютуқларга, шунингдек, таълим жараѐнига ўқитишнинг янги шакллари ва
воситаларини жорий этиш механизмларига эътибор қаратиш зарур. Кўриниб
турибдики, ўқитувчиларнинг махсус тайѐргарлигисиз масофавий ўқитиш
шаклини амалга ошириш қийин жараѐндир. Масофавий ўқитишга тааллуқли
бўлган мавзуларнинг кўп қисмини қамраб оладиган дастур ишлаб чиқиш зарур
бўлади. Ушбу дастур қонун ҳужжатларининг базаси, компьютер саводхонлиги,
масофавий
ўқитиш
шаклида
фойдаланиладиган
ахборот
тизимлари
қўлланилиши, шунингдек масофавий ўқитиш шаклини амалга оширишнинг
психологик-педагогик хусусиятларини ўз ичига олиши керак. Ўқитувчиларни
тайѐрлаш дастурини муваффақиятли ўрганиб чиқилгандан кейин, якуний
назорат сифатида танлаган фан бўйича аттестациядан ўтиш керак бўлади.
Сўров
натижалари асосида, ўқитувчиларнинг айрим қисми масофавий
ўқитишнинг дастурий воситаларини қўллаш доирасида ўртача даржада
компьютердан фойдалана олади. Шунга қарамай, баъзи ўқитувчилар ишлаш
жараѐнида бир қатор қиийнчиларга дуч келишмоқда. Ўтказилган тадқиқотлар
асосида муаллиф томонидан масофавий ўқитиш тизимида ўқитувчилар дуч
келадиган қийинчиликлар, шунингдек уларнинг оқибатлари аниқланган:
• компьютердан бошланғич даражада фойдаланувчиларининг субъектив
қийинчиликлари (кўз, ақлий ва мушак чарчаши) ўз вақтида бартараф
этилмаганда, янги дастурий воситаларни ва ўқитиш жараѐнидаги ѐндашувларни
ўзлаштирмаслиги сабабли барча ўқув ва билиш фаолиятини назорат қилиш
қобилияти йўқотилишига олиб келади.
• фаолиятни назорат қилиш қобилиятини йўқотишига
олиб келадиган
асабийлашиш.
• паст фаоллик ва ўз-ўзига баҳо беришга зиѐн келтириши мумкин бўлган
вазиятларни четлашга интилишга асос бўлган ишончнинг мавжуд эмаслиги.
Инновацион таълим технологиялардан фойдаланиш зарурати ўқув
жараѐнининг сифатини оширишнинг самарали воситаси сифатида, малака
ошириш тизимига қуйидаги вазифаларни қўяди:
• Ўқитувчиларни масофавий таълим идеологиясига ўқитиш, шунингдек
ташкилий ва технологик муҳитни ажралмас йирик тизим сифатида ўрганиш;
•
Ўқитувчилар
томонидан
таълимнинг
истиқболли
ахборот
технологияларини ўқув жараѐнида узлуксиз ўзлаштириш;
62
• Психология ва педагогиканинг сўнгги ютуқларини доимий ўрганиш;
• Талабалар билимларини назорат қилиш шаклларини ўргатиш.
Масофавий ўқитиш шароитида ўқитувчиларнинг катта қисми масофавий
таълим шаклини ташкил этишда жиддий тўсиқ бўладиган муайян
қийинчиликларга дуч келишмоқда. Бироқ, махсус тайѐргарликдан ўтиш билан
қийинчиларнинг аксарияти бартараф этилиши ѐки камайтирилиши мумкин.
Бунда талабалар ва ўқитувчиларни ўқитишни ташкил этишнинг янги
шаклларига мослашишини сезиларли даражада тезлаштириш мумкин. Шу
билан бирга, ўқитувчиларни масофавий ўқитиш шароитларига тайѐрлашни
ташкил этиш заруриятини тажриба-экспериментал тасдиғи олинган.
Масофавий ўқитиш шароитида ўқитувчилар бир қатор қийинчиликларга дуч
келишади, асосий қийинчиликлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
1. Янги таълим технологиялари билан ишлашни билмаслик.
2. Баъзи ўқитувчилар ўртасида ахборот маданиятининг даражаси пастлиги.
3. Психологик қийинчиликлар.
4. Талабалар билан биргаликдаги билиш фаолиятини ташкил қилишни
билмаслик.
Асосий қийинчиликларни пухта таҳлил қилгандан сўнг, масофавий
ўқитиш шароитида ўқитадиган ўқитувчилар учун махсус комплексли
мослашиш дастурини яратиш зарурати тўғрисида савол туради.
Do'stlaringiz bilan baham: