Психология сўзи иккита грек сўзларидан ―псюхе – жон, руҳ ва ―логос – таълимот, илм сўзларидан иборат бўлиб, анъанавий маънода инсон руҳий дунѐсига алоқадор барча ҳодисалар ва жараѐнлар унинг предметини ташкил этади. Бошқача қилиб айтганда, психологиянинг предметини ҳар биримизнинг ташқи оламни ва ўзўзимизни билишимизнинг асосида ѐтган жараѐнлар, ҳодисалар, ҳолатлар ва шаклланган хислатлар ташкил этади. Психология бўйича адабиѐтларда унинг предметини қисқача қилиб, психикадир, деб таъриф беришади. Психика – бу инсон руҳиятининг шундай ҳолатики, у ташқи оламни (ички руҳий оламни ҳам) онгли (баъзан онгсиз ҳам) тарзда акс эттиришимизни, яъни билишимиз, ҳис қилишимиз, тасаввур қилиб, англашимизни таъминлайди.
Психология фанининг бугунги кундаги вазифалари, табиий, унинг предметига бироз ўзгаришлар киритади. Зеро, инсон онги ва қалби учун кўраш муаммоси бутун дунѐ миқѐсида долзарб тўрган масала сифатида қаралишини инобатга олсак, жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси, мустақил юрт фуқаролари онгининг миллий-маданий муҳит таъсирида, миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар асосида шаклланиши, улар қалбида соф имон ва соғлом дунѐқарашлар, мустақил фикрлашнинг шаклланиши механизмларини ўрганиш ҳам фаннинг муҳим предмети ҳисобланади. Айниқса, бугунги ѐшларда аниқ мақсад ва маслакнинг бўлиши, миллий ифтихор ва ғурур туйғуларининг тўғри тарбияланганлиги яхлит халқ ва миллат манфаатлари билан уйғундир. Психология фан сифатида айнан ҳар бир шахсда ўзига, юртдошларига, турли фаолият турлари ҳамда дунѐга нисбатан тўғри муносабатларни шаклланиши йўлларини ҳам ўрганиши керак
Ҳозирги замон психологиясида тадқиқотнинг ўзига хос қирраларини ва қиѐфаларини очиш учун қуйидаги ҳолатларга аҳамият бериш мақсадга мувофиқ:
1. Тадқиқот ҳамиша муайян конкрет объектларга қаратилган бўлиб, у маълум кўламдаги эмпирик маълумотларни умумлаштирган ҳолда фан предметига ѐйишга йўналтирилади.
2. Тадқиқотда дифференциал ҳолда амалий, мантиқий, назарий муаммолар ҳал қилиниши, ўз ечимини топиши режалаштирилади.
3. Тадқиқотда ўрнатилган, топилган омиллар билан фаразий мулоҳазалар ўртасидаги тафовутлар яққол тавсифлаб беришга мўлжалланади.
4. Тадқиқотнинг мақсади омиллар ва жараѐнлар тузилишини изоҳлашгина эмас, балки уларни олдинда пайқаш, хис этиш (сезиш) ҳамда башорат қилишдир.
5. Тадқиқотда ҳар томонлама текширилган маълумотларни олиш, уларни муайян принцип асосида бирлаштириш, олдидан айтиш (тахмин қилиш) принципларини қўллаш ва текшириш.
6. Маълумотларни статистик методлар ѐрдами билан ҳисоблаб чиқиш ва уларнинг негизида умумлашган хулосалар чиқариш
Хозирги кунда психология фанининг тармоқлари 300 дан зиёддир ва у ўз тармоқларига эга. Улардан асоийлари (алфавит бўйичажойлаштирилганда) қуйидагилар:
1) Ёш даврларпи психологияси– турли ёшда булган инсонлар психик хусусиятларини, уларнинг ривожланишини ва бир ёшдан бошқасига ўтишиниўрганадиган соҳаси.
2) Генетикпсихология – психиквоқеа-ходисаларнинг келиб чиқишини ва инсон генотипи билан боғлиқлигини ўрганади.
3) Болалар психологияси – ёш даврлари психологиясининг тармоғи бўлиб, унда ҳар ҳил ёшдаги(туғилишидан то 18 ёшгача)болалар психологиясиўрганилади.
4) Дифференциал психология –инсонларнинг психологиясидаги ва ҳулқдаги тафаовутларини ўрганади ва тушунтиради.
5) Зоопсихология – хайвонлар ҳулқини ва психологиясини ўрганади.
6) Когнитив психология – психологиядаги замонавий йўналишларидан бири бўлиб, инсон ҳулқини унингбилимлари асосида ва уларни шаклланиш динамикасини ўрганади.
7) Нейропсихология – психик жараёнларни, психик хусусиятларни мия фаолияти билан боғлиқлигини ўрганади.
8) Парапсихология – ноанъавий бўлган ва инсоннинг психологияси ва ҳулқи билан боғлиқ воқеаларни илмий изохлаб беришга бўйсунмайдиган нарсаларни ўрганади.
9) Педагогик психология – таълим , тарбия ва педагогик фаолият асосларини ўрганади.
10) Психодиагностика – инсоннинг психологик хусуситларини ва ҳолатлари тўғрисида тўғри таълумот берадиган илмий текширилганметодлар ёрдамида миқдорий баҳолаш ва аниқ сифатли таҳлил қилиш билан боғлиқ тадқиқотлар соҳаси.
11) Психолингвистика – психология ва лингвистика ўртасида чегарадош бўлганфан соҳаси, бўлиб, нутқни, уни таркиб топишини ва амалга оширилишини ўрганади.
12) Меҳнат психологияси – психология фан тармоғи бўлиб, инсонларнинг меҳнат фаолиятини, уларнинг касбий йўналтирилганлигини, касбий маслаҳат беришни, касбий таълим ва меҳнатни ташкил этишни ўрганади.
13) Бошқарув психологияси– турли объекларни: давлат ташкилотларни, инсонларни, иқтисодий ва техника тизмларини инсон томонидан бошқаришинингпсихологик томонларини ўрганадиган психологиянинг соҳаси.
14) Психотерапия – тиббиёт ва психологния ўртасидаги чегарадош бўлган ва ундакасалликларга ташхис қўйиш воситалари ва уларни даволаш усуллари кенг қўлланиладиган соха.
15) Психофизиология – физиология ва психология ўртасида бўлган тадқиқот сохаси. У психик воқеа-ходисалар ва физиологик жараёнлар ўртасидаги боғлиқликларни ўрганади.
16) Ижтимоий психология – писхология фанининг тармоғи бўлию, у инсонларнинг фаолият кўрсатишида ва мулоқот олиб боришида пайдо бўладиган психологик воқеа-ходисаларни ўрганади.
17) Этнопсихология – психология фанининг тармоғи бўлиб, у инсон психикасининг этник хусусиятларини, миллийхарактерини, миллий онглашни, этник стереотипларни, шу воқеалар шаклланишининг қонуниятларини ўрганади.
18) Юридик психология –идрок этишда, юридик нормаларга амал қилишда психологик воқеалар ва инсонлар ҳолатини ўрганади ва қўшимча маълумот олиш, жиноят содир этганларни судива ўзгартирилиши билан боғлик воқеаларни тадқик этади.
Демак, бугунги психология фани ва унинг тармоқларининг предметини белгилашда ѐшлар онгида тўғри дунѐқарашни миллий истиқлол ғоялари ва унинг асосий тушунчалари ва тамойиллари асосида шакллантириш масалалари нуқтаи назаридан ѐндашиш катта амалий аҳамият касб этади. Психологиянинг алоҳида тармоқларини дифференциация қилиш энг аввало ишлаб чиқаришдаги инсон фаолияти кечадиган соҳалар ва уларнинг вазифаларидан келиб чиқади. Ҳозирги даврга келиб психологияни инсон шахси ҳақидаги энг муҳим фанлардан бири сифатидаги аҳамиятини ҳамма тан олмоқда. Инсон шахсининг эса бевосита кириб бормаган соҳасини топиш қийин.
Хулоса
Хулоса килиб айтганда, бугунги психология фани ва унинг тармоқларининг предметини белгилашда ѐшлар онгида тўғри дунѐқарашни миллий истиқлол ғоялари ва унинг асосий тушунчалари ва тамойиллари асосида шакллантириш масалалари нуқтаи назаридан ѐндашиш катта амалий аҳамият касб этади. Психологиянинг алоҳида тармоқларини дифференциация қилиш энг аввало ишлаб чиқаришдаги инсон фаолияти кечадиган соҳалар ва уларнинг вазифаларидан келиб чиқади. Ҳозирги даврга келиб психологияни инсон шахси ҳақидаги энг муҳим фанлардан бири сифатидаги аҳамиятини ҳамма тан олмоқда. Инсон шахсининг эса бевосита кириб бормаган соҳасини топиш қийин. Психология иқтисодиѐт, таълим-тарбия, саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ ҳўжалиги, кибернетика, ахборотлар технологиялари каби қатор халқ хўжалиги соҳалари 40 билан алоқадор фан тармоғи ҳисобланади. Чунки ҳамма соҳада инсон шахси фаолият кўрсатар экан, ҳар бир соҳада ишни самарали ташкил этиш, инсон хулқ-атворини турли вазиятларда бошқариш учун инсон психологиясини, шахслараро муносабатлар психологиясини, одамларнинг турли вазиятлардаги хулқ-атвор нормаларини билиш, техниканинг инсон қобилиятларига мос тарзда яратиш ва иккинчи томондан, тафаккур ва ҳаракатларни технологик нормаларга кўра тарбиялаш ва мослаштириш муҳимдир. Шунинг учун ҳозирги давр мутахассислари психологик билимлардан бохабар бўлишлари лозимдир. Бироқ айрим тармоқлардаги психолог мутахассиснинг бажарадиган ишлари ва мавқеида тафовутлар ва фарқлар мавжуд. Ўзбекистонда ҳам мустақиллик йилларида инсон омилига берилаѐтган эътибор туфайли психология фани ўз ютуқларини халқ ҳўжалигининг деярли барча тармоқларига жорий этиш имконияти туғилди. Шу боис ҳам бугунги кунда мактаб психологи, саломатлик психологи тайѐрлаш, реклама ва маркетинг соҳаси, бошқарув ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш борасида фаннинг амалиѐтга аралашуви жараѐни тезлашди.
Do'stlaringiz bilan baham: |