Психика — бу инсон руҳиятининг шундай ҳолати­ки, у ташқи оламни (ички руҳий оламни ҳам) онгли тарзда акс этишимизни, яъни билишимиз, англашимизни таъминлайди. Психологиянинг предмети



Download 105,13 Kb.
bet1/15
Sana24.02.2022
Hajmi105,13 Kb.
#232352
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
3.1. Спорт фаолияти психологияси МАЛАКА ОШИРИШ


3.1. Спорт фаолияти психологияси
Режа:
1. Спорт психологиясининг психология фани йўналиши сифатида юзага келиши.
2. Жисмоний тарбия ва спортнинг соғломлаштиришдаги аҳамияти.
3.Спорт психологиясининг оммалашуви ва ривожланишига сабаб бўлган омиллар.
Психология юнон тилидан таржима қилинганда – таълимот, жон билим тўғрисида («psyche» – жон, руҳ ва «logos» – таълимот, илм) деган маънони англатади. Бу фан энг аввало инсон ва инсонларнинг турли хил ижтимоий гуруҳларининг психик ҳаёти ҳамда фаолияти қонуниятлари тўғрисидаги фандир. Психология фан сифатида психиканинг қонуниятларини ва механизмини, далилларини ўрганади. 
Психика — бу инсон руҳиятининг шундай ҳолати­ки, у ташқи оламни (ички руҳий оламни ҳам) онгли тарзда акс этишимизни, яъни билишимиз, англашимизни таъминлайди.
Психологиянинг предмети аниқ бир шахс, унинг жамиятдаги ҳулқ-атвори ва турли ички кечинмалари, хулқ-атвори ва фаолиятларининг ўзига хос тарзда онг томонидан акс эттирилишидир, деб таърифлаш мумкин.
Психологиянинг объекти бўлиб нафақат одамлар, инсонлар балки олий ривожланишга эга ҳайвонлар ҳам хизмат қилади, уларнинг психик ҳаётини психологиянинг тармоқларидан зоопсихология ўрганади. Бироқ анъанавий равишда психологиянинг асосий объекти шахсдир.
Шахс- ўз “Мен” ига эга ҳулқ-атворини назорат қила оладиган, бошқара оладиган ва ўзгаларга ҳам баҳо бера оладиган, мустақил фикрга эга жамиятнинг фаол аъзосидир. (Ж.А.Пўлатов)
Психология методлари
Кузатиш методиКишининг ҳар кунги психик фаолиятини одатдаги ҳаёт ва шароитларида таҳлил қилишдан иборатдир.
Инсон психикасидаги ўзгаришларни кузатиш учун қуйидагилар амалга оширилади:
а) кузатишнинг мақсади, вазифаси белгиланади;
б) кузатиладиган объект танланади;
в) синалувчининг ёши, жинси ҳақида маълумотлар тўпланади;
г) тадқиқот ўтказиш вақти режалаштирилади;
д) кузатиш қанча давом этиши белгиланалади;
е) кузатиш инсоннинг қайси фаолиятида (ўйин, ўқиш, меҳнат, спортда), амалга оширилиши тавсия этилади;
ё) кузатишнинг шакли (якка, гуруҳ, жамоа) тайинланади;
ж) кузатилганларни қайд қилиб бориш воситалари (кундалик суҳбат дафтари, кузатиш варақаси, магнитофон, видеомагнитофон ва бошқалар) тахт қилинади.
Спортчини кузатиш орқали ундаги эмоционал ўзгаришларни аниқлашдан ташқари, спортчининг мусобақадаги хавфли вазиятларда ақл-заковатининг ички механизмлари вужудга келиши ва кечиши юзасидан маълумотлар олинади. Натижада спортчининг мусобақага жисмоний ва психологик тайёргарлик ҳолати қай тарзда, қай тезликда, қай шаклда рўй бериши кузатилади. Тажрибаларимизнинг кўрсатишича, кузатиш ёрдамида спорт билан шуғулланаётган ўқувчининг чаққонлиги, чидамлилиги, ташаббускорлиги, спорт мусобақаси жараёнида фикрнинг бир объекти йўналтирилганлиги, ташқи таъсирга берилмаслиги, юз аломатларидаги ташвиш ва изтироб, ўз-ўзича ички нутқнинг пайдо бўлиши, ўз рақибига томошабин ва ҳакамларга синчковлик билан қараши, ғазаб ва хурсандлик каби руҳий кечинмаларни кузатиш орқали илмий-услубий маълумотларни тўплаш мумкин.
2. Эксперимент методиСунъий ҳосил қилинган психологик шароитда намоён бўлувчи психик фаолиятни таҳлил қилишдан иборатдир.
3. Психологик-педагогик экснеримент - ўқувчиларнинг психологик хусусиятларини табиий шароитда махсус усуллар ёрдамида ўрганишдир.
4.Анкета методи. Кишилар психикасини оммавий сўроқ асосида ўрганиш демакдир. Бу метод ёрдамида турли ёшдаги одамларнинг психологик хусусиятлари, нарса ва ҳодисаларнинг муносабатлари ўрганилади.
5. Суҳбат методи эркин, нутқий муносабат туфайли олинган киши психик фаолиятининг хулосасини текшириш демакдир.
6. Тест методиТест - инглизча, «текшириш» деган маънони англатади, Шахсга, ақлий ўсишини, қобилиятини, иродавий сифатлари ва бошқа психик хусусиятларини текширишда қўлланиладиган қисқа стандарт масала, мисол ёки жумбоқлар тест деб аталади.
7. Биографик (таржимаи ҳол) методиИнсон психикаси тадқиқ қилиш учун ўзининг фаолияти, ижодиёти тўғрисидаги оғзаки ва ёзма маълумотлар биографик метод орқали ўрганилади.
8. Социометрик метод. Бу метод кичик гуруҳ аъзолари ўртасида бевосита эмоционал муносабатларни ўрганиш ва уларнинг даражасини ўлчашда қўлланилади.

Download 105,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish