Bog'liq 3.1. Спорт фаолияти психологияси МАЛАКА ОШИРИШ
Флегматик - темперементли киши яқин дистанцияга тез югираолмайди, боксда эса тез ҳаракат қила олмайди, аммо асаб тизими тренировка қилиш натижасида бундай типни ўзгариши спортнинг айрим турларини эгаллай олганлиги исботланган.
Холерик - темпераментли кишилар яқин дистанцияга югуришга, боксга жуда мос келадилар, лекин мусобақа пайтида ошиқча ҳаяжонланадилар, учраган тўсиқларни енгишда аччиқланадилар.
3. Шахсда иродавий - ғоявий сифатларни шакллантиришда спортнинг аҳамияти.
Спорт мақсадга интилиш, интизомлилик ўз кучига ишонч, ташаббускорлик, мустақиллик, мардлик, қатъият, дадиллик, ўзини тута билиш, чидамлик каби иродавий сифатларни шакллантиришига таъсир кўрсатади. Спортчида бундай ижобий сифатлар режали ва тизимли тренировканинг, тренер меҳнатининг оқибатидир.
Спорт жараёнида айтилган воситалар бир бутунлигида спортчининг юқори даражадаги иродавий ғоявий сифатини тарбиялашга эришиш мумкин. Спортчининг бу сифатлари қандайдир абстракт бўлмай балки, конкрет спорт фаолияти шароити билан боғлиқдир. Чунки ўзидан равшанки, спортнинг ҳар қандай тури бўйича психологик сифатларни талаб қилади. Спорт психологияси бўйича илмий текширишлар шуни тасдиқлайдики иродавий сифатлар спортнинг тури ва енгишга тегишли бўлган қаршиликлар даражасига қараб турлича бўлади.
Мисол: Штанга билан шуғулланиш мушакларни максимал даражада таранглаштириш ва диққатни тўплашни талаб этса, чанғи спорти эса барқарор иродани талаб қилади. Бу мисолдан маълумки спортнинг у ёки бу турини эгаллаш ва спортчи ўз номини сақлаб туриш учун спортчи тизимли машқ билан шуғулланади. Бу машқ жараёнида у ҳар қандай жисмоний ва руҳий тусиқларга дуч келади. Ана шу тўсиқларни енгиб ўтиш уни иродавий ғоявий сифатларини тарбиялайди. Борган сари такомиллашиш натижасида спортчида кучли ирода ҳам ўсиб боради. Спортчида иродавий ғоявий сифатларнинг яққол кўринадиган шароит-спорт мусобақасидир.
Чунки мусобақада спортчининг барча қобилияти ва сифатлари намоён бўлади. Бу эса спортчини иродавий ғоявий жиҳатдан тарбиялаш учун бутун бир реал имкондир. Шу асосида тренер ҳамда спортсмен шахсан ўзи иродасидаги етишмовчиликларни тузатиш чорларини белгилай олади. Спортчи ирода-ғоявий етуклиги қатор мусобақаларда ютуқлари ва кўпчилик тасдиғи билан характерланади. Маълумки спортчи спорт жараёнида ўз олдига мақсад ва вазифалар қўяди. Бу мақсад ва вазифалар иродавий сифатларни тарбиялашнинг шароитидир. Лекин шуни ҳам айтиш керакки, бу мақсад ва вазифалар қанчалик ижтимоий аҳамиятга эга бўлса, буларни спортчи қанчали аниқроқ англаган бўлса шунчали яхши натижа келтираолади. Масалан: олдинги ҳамда тажрибангиздаги мисолардан маълумки, кўпинча спортчилар мусобақа жараёнида каттиқ жарохатлансада курашни давом этдириб рекордлар келтирган. Бу улардаги ирода ва ижтимойи ғоявийликни қанчалик юксаклигидан бир намунадир. Лекин спорт майдонида аксинча ҳолатлар ҳам учратиб туриш мумкин.
Масалан: баъзи спортчилар ўз шахсий устунлигини назарда тутиб мусобақада иштирок этадилар. Бу эса кўпинча индивидуаллизм, мақтончоқлик, ўз шахсини ошиқча кўтариб юбориш каби салбий сифатларни шаклланишига олиб келади.Демак бундан шундай хулоса келиб чиқади. Спорт жараёнида ижобий сифатлар билан биргаликда салбий сифатлар ҳам намоён бўлиб туради. Салбий сифатларнинг пайдо бўлиб туришнинг асосий сабаби спортчини биринчидан жисмоний, техникавий ва тактикавий етук эмаслигида бўлса, иккинчи томондан унинг иродавий ва ғоявий томондан етарли тайёрланмаганлигидадир. Шу сабабали тренер спорчининг бу икки муҳим томонига алоҳида эътибор билан қарамоғи лозим.
Режа: 1. Сезги оддий билиш жараёни сифатида.
2. Сезгининг хусусиятлари.
3. Сезги турлари.
4. Сезгининг психофизикаси.
Мустақил Ўзбекистонимиз спортчиларининг ютуқлари билан фахрланадиган пайт келди. Жаҳон миқёсида ўтказиладиган йирик мусобақада ва олимпиадаларга ўз вакилларимизни юборишимиз табиий. Бундай нуфузли мусобақаларга иштирок этиш ўз-ўзидан бўлмаслиги ҳаммага аён. Ҳозирги кунда спорт рекорди кўрсаткичлари шундай тез суръатлар билан ўсиб бормоқдаки, олдинги шарт-шароитлар ҳозирги кундаги спорт жараёни учун етарли эмас. Ўзбекистон спортчиларидан спортда жаҳон рекордини ўрнатиш ёки олимпиада ўйинларида ғалаба қилиш учун юксак истеъдодликни, руҳий ва жисмоний фаолликни ўстиришни, спорт мусобақаларида ўз кучига ишонч ҳосил қилишни, тинимсиз машқ қилишни, энг оғир шароитларда ҳам ўзини дадил бошқара билиш хислатларини шакллантириш билан бирга, инсонга табиат томонидан берилган яширин руҳий ва жисмоний имкониятлардан ҳам фойдалана билиш ва илмий ишлаб чиқилган психологик услублар билан машқ қилишни талаб этади. Бунинг учун Ўзбекистон олимпиадачиларида спорт орқали ватанга бўлган руҳий фаоллик сифатларини янада ўстириш лозим. Руҳан фаол спортчилари ахлоқли, чидамли, виждонли, спортда ўз мақсадига эришиш йўлида ҳар қандай қийинчиликлардан қўрқмайдиган кишилар бўлиб етишадилар.
Спорт турлари хар хил бўлганидек, спортчиларнинг мусобақага тайёрланиш даражаси даражаси ва мусобақада пайдо бўладиган хиссий таъсирланиш хислатлари турлича бўлади. Баъзи бир спортчиларда спорт малакаларининг қийинчилик биан ҳосил бўлиши, иккинчисида кучли хиссий таъсирланиш, хавотирланиш, ваҳимага тушиш, учинчисидан асаб системасининг заифлиги, тўртинчидан ҳиссиётларнинг тез ўзгарувчанлиги сабабли спорт мусобақаларида ва олимпия ўйинларида барқарор спорт кўпсаткичларига эришиб келганлар. Биз Ўзбекистон олимпиадачиларини психологик тайёрлаш усулларини кўйидагилардан иборат деб биламиз.
1. Ўзбекистон олимпиада командаси спортчиларда руҳий ва жисмоний ҳолатининг вужудга келиш қонуниятларини билиш лозим.
2. Спортчилар ўзларининг психологик йўналишини билиш билан бирга муайян спорт кўрсаткичларига эришиш учун сермахсул руҳий фаоллик ҳолатини вужудга келтиришга одатланишлари зарур.
3. Спортлар ҳар қандай шароитда ўзини-ўзи бошқариш жисмоний фаоллик ва ишчанлик касб эта билмоғи керак.
4. Спортчиларда руҳий ва жисмоний барқарорлик, чидамлилик каби сифатларини вужудга келтириш, уларнинг чинакам соғлом йигит-қизлар бўлишига эришиш зарур.
Маълумки, ҳозирги пайтда Ўзбекистонда юқори малакали спортчиларни тайёрлаш учун барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Ёшлар ўртасида спортнинг барча турларига қизиқувчилар сони кун сайин ортмоқдаю спорт кишиларни ҳар томонлама ривожлантириш, соғлигини мустаҳкамлаш, меҳнат ва жангавор фаолиятига тайёрлашнинг восита ва услубларидан бири сифатида Ўзбекистоннинг буюк давлат бўлишида хизмат қилмоғи лозим.
Спортчиларни бутун жаҳон янгиликларни, ўзгаришларни билиб боришга ундаги ҳақиқатларни очишга, инсодаги табиат гўзаллигини ҳис қилишга, ўзида юқори инсоний хислатларни намоён қилишга, ички руҳий ва жисмоний, ақлий имкониятлардан самарали фойдаланишга одатлантириш лозим. Бу вазифани бажариш ўқитувчилар ва мураббийлар зиммасига тушади. Баъзи ўқувчи ёшларда учрайдиган руҳий фаолликнинг заифлиги, дангасалик, фикрлаш қобилиятининг торлиги, ташаббуссизлик қандай ва қаерда пайдо бўлади?Табиийки, болаликдан илм-фанга интилиш ҳаётий заруратдир. Бироқ айрим холларда ота-оналар, тарбиячи ва ўқитувчиларнинг эътиборсизлиги натижасида баъзи ўқувчилар ўз фаолиятларида табиат ва жамият сирларини тушунаолмай турли қийинчиликларга дуч келадилар. Ёшлар эрталабки умумий гимнастика машқлари билан мустақил шуғулланишга одатланмаганликлари сабабли жисмоний, ақлий ва руҳий тўсиқларга дуч келади. Юксак маънавий ва эстетик ҳис-туйғуларнинг яхши ривожланмаганлиги айрим ўқувчи ёшларнинг жамоат жойларида ўзини тутишда ҳам сезилади. Бундай сифатларнинг етишмаслиги ўқувчиларни гиёҳванликка берилишига, ҳатто турли оқимларга қўшилиб кетишига сабаб бўлади.
Ҳозирги даврда ўқувчиларнинг жисмоний фаолият ва спорт соҳаларини яхши ўзлаштира олмасликлари сабабларини ўрганиш психология фанининг энг муҳим муаммоларидан бири бўлиб келмоқда. Ўқувчиларда жисмоний ва психологик жиҳатдан қолоқликнинг бир қанча сабаблари мавжудлиги аниқланган:
1) ота-онанинг ичкиликка берилиши оқибатида ўқувчи ақлининг пастлиги, жисмоний жиҳатдан заифлиги;
2) ёшликдан бола тарбиясига алоҳида эътибор берилмаганлиги ёки мия ва руҳий асаб касаллигига чалинганлиги;
3) ўқувчининг иродасизлиги сабабли, бирорта фаолият турига қизиқмаслиги.
Бу салбий ҳолатлар натижасида ўқувчи жисмоний чиниқишда ва билим олишда ночор аҳволга тушиб қолади. Ўзи билан ўзи овора бўлиб, бундай аҳволга тушиб қолган, руҳий заифликдан қийналаётган ўқувчилар билим олишда ёки жисмоний ва ота-онаси жисмоний маданият ўқитувчиси томонидан қўллаб-қувватланиши лозим. Баъзи жисмоний маданияьт ўқитувчилари бундай ўқувчини янада қаттиқроқ тақиб остига олиши, ёмон баҳо қўйиши оқибатида унинг жисмоний маданият дарсига ва спортга бўлган қизиқишини мутлақо пасайиб кетишига сабаб бўлади.
Мураббийнинг ўқувчиларга нисбатан эътиборсизлиги ва етарли даражада назар писанд қилмаслиги ўқувчиларнинг жисмоний маданият дарсидаги давоматни пасайтиради, бу ўқувчида хавотирланиш ва ташвишланиш ҳолатини вужудга келтиради. Ўқитувчининг узлуксиз равишда ўқувчи шахсини ҳурмат қилмаслиги, масалан, «Сен гавдангни кўтара олмайсан», «Сен ҳеч қачон иккидан чиқмайсан» каби иборалар билан муносабат қилиш ўқувчи психологиясида салбий таъсир кўрсатади. Лекин ўқувчининг шу ўзлаштирмаган фанига бўлган қизиқиши пасайиб кетади, бундай вазиятда жисмоний маданият ўқитувчисининг педогогик маҳорат қобилияти асосий вазифани бажаради. Унинг педогогик маҳорати бундай ҳолатга йўл қўймасликка йўналтирилиши лозим.