Сборник докладов республиканской научно-методической конференции вопросы применения современных систем и технологий



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/192
Sana16.05.2023
Hajmi4,83 Mb.
#939330
TuriСборник
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   192
Bog'liq
NIODV16odDrn6UImasWEOZYBtCBrWptH

МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ УЧУН ДИДАКТИК 
ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР ВА ВИДЕОДАРСЛАР ЯРАТИШ 
Саттарова Ш.К., Хусанов Ш.Т., ТАТУ 
Бугун мамлакатимиз таълим тизимида инновацион технологияларга 
асосланган таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, унинг миллий 
заминини мустаҳкамлаш долзарб масаладир.
Мультимедия 
технологиялари 
талабаларга 
ноанъанавий 
ахборот 
манбаларидан фойдаланиш имкониятини беради. Видео ўқув қўлланма ва 
видеодарсларни ҳам самарали воситалардан бири деб ҳисоблаш мумкин.
Видеодарслардан мавзуни ўрганишнинг исталган босқичида ва дарснинг 
исталган шаклида фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Ўқув материалини 
видеодарс шаклида тақдим этиш ўқув вақтини қисқартиради, талабага дарснинг 
назарий ва амалий қисмини кўриш, намойиш этилган материални тушуниш ва 
мустаҳкамлаш, аниқ амалий муаммони ечишга сарфланган вақтни баҳолаш 
имконини беради.
Мультимедиали ўқитиш технологиясини амалга ошириш учун аввало 
мультимедиали 
дидактик 
воситаларини 
ишлаб 
чиқиш 
зарур. 
Видеодарсларнингэса айнан мультимедиали дидактик восита сифатида ўқув 
жараѐнидаги ўрни алоҳида аҳамиятга эга.
Дидактика (юнонча 
didakticos
– профессор-ўқитувчи, ўқитиш билан боғлиқ 
нарса) таълим жараѐнида таълим ва тарбия, билиш назариясини 
ривожлантирувчи педагогиканинг бир қисмидир. 
Психологик-педагогик луғатга кўра ―дидактик материал‖талабанинг 
мустақил ишини ташкил этиш воситаси бўлиб, унга билимларни тўлиқ 
ўзлаштиришга, ўз-ўзини текшириш ва бошқариш имкониятини беради, амалий 
муаммоларни ҳал қилишда фойдаланадиган манбадир. Россиялик олим В.Б. 
Моисеев ўз илмий ишида ―Дидактик материал‖ тоифасини турли фанлар учун 
ўқув қўлланмаларининг махсус тури сифатида белгилайди, улардан 
фойдаланиш талабаларнинг билим фаолиятини фаоллаштиришга, ўқиш вақтини 
тежашга ѐрдам беради дея таърифлайди. 


326 
Дидактик материал - бу ўқув қўлланмаларининг махсус тури бўлиб, 
асосан, ахборот технологиялари асосида яратилган, талабаларга машғулот 
пайтида 
ѐки 
мустақил 
ишлаш 
учун 
тарқатиладиган, 
намойиш 
этилгантаълимдааниқ дидактик муаммоларни ҳал қилишга қаратилган 
билимлардир. 
В.П. Демкин ва В.М. Вымятниннинг фикрига кўра мультимедиа дидактик 
материали – бу ўқув жараѐнининг барча таркибий қисмларини ўз ичига олган 
рақамли ва аналог шаклда тақдим этилган мантиқий боғлиқ тузилган дидактик 
бирликлар мажмуасидир. Умуман айтганда, мультимедиали дидактик материал 
(МДМ) – бу видео, компьютер графикаси ва махсус эффектлардан фойдаланган 
ҳолда тақдим этиладиган интерактив ўқув воситаларининг махсус тури, график 
ва матнли материалига эга видеофильмдир.―Видеодарс‖ тушунчаси эса – бу 
ўқитишнинг дидактик принципларига жавоб берадиган бирор мавзу бўйича 
ўқитиш воситаси сифатида яратилган видеофильмдир. 
Видеодарсни қисмларга ажратиш ва дарсда ѐрдамчи восита сифатида 
фойдаланиш мумкин. У одатда ўқув материалининг ўқув жараѐнининг одатий 
форматида чекланиши ѐки уни қабул қилиш имконияти бўлмаган ҳолларда 
қўлланилади. Масалан бугунги кундаги каби карантин, пандемия шароитида.
Видеодарс икки хил бўлиши мумкин: 
1. Давомийлиги 5 дан 15 минутгача бўлган видеодарс.Бунда дастлаб 
назарий маълумот (одатда янги назарий материал, мавзу бўйича янги сўз 
бойлиги ва ҳ.к.) берилади, сўнгра мисоллар келтирилади. Ушбу видеода 
кўрилган ва эшитилган материалларнинг талаб томонидан ўзлаштирилишини 
бошқаришга қаратилган элементар вазифаларни келтириш мумкин. 
2. Дарс давомида талабалар когнитив хусусиятга эга бўлган кичик 
мавзудаги видеофильмларни (бадиий ва ҳужжатли фильмлардан парчалар
илмий-маърифий дастурларни) томоша қиладилар ва мавзу бўйича назарий 
материални мустахкамлашга оид амалий ишва вазифаларини бажарадилар. Бу 
видеодарсларнинг барча турлари эмас. Шунингдек, видеодарс масофавий 
ўқитиш доирасида тўлақонли дарс вазифасини ўташи ҳам мумкин. 
Масофавий ўқитиш – ―бу талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг бир-
бирлари билан масофадан туриб ўзаро алоқасидир. Бунда масофавий ўқитиш 
таълим жараѐнига хос бўлган деярли барча таркибий қисмларни (усуллар, 
мақсадлар, ташкилий шакллар, таркиб ва кўпинча ўқитиш воситалари) акс 
эттиради ва ўқув жараѐнининг интерактивлигини таъминлаш мақсадида 
ахборот технологияларининг аниқ воситалари билан амалга оширилади.
Видеодарсларни яратишда қуйидаги дидактик талаблар қўйилади: 
1. Видео ўқув қўлланмаларидан фойдаланган ҳолда ўқув жараѐни ўқув 
материалидаги таркибни тақдим этишнинг етарли даражада чуқурлиги, 
тўғрилиги ва илмий ишончлилиги. 


327 
2. Дарснинг барча учун очиқлиги ва қулайлиги. Материалнинг ҳаддан 
ташқари мураккаб ва ҳаддан ташқари оғир бўлишига йўл қўйиш мумкин эмас. 
Бунда ушбу материални ўзлаштириш ўқитилаѐтган талабалар учун чидаб 
бўлмас ҳолга келади. 
3. Муаммолилик. Таълим муаммосини таъминлаш ўқув-билиш 
фаолиятининг ўзига хос хусусияти билан шартланади. Талаба ўқув муаммоли 
вазиятга дуч келганда, унинг ақлий фаолияти кучаяди. 
4. Аниқлик. Ўқув материалининг аниқлиги ва тушунарли бўлиши 
талабалар 
томонидан 
унинг 
ўзлаштирилишини 
кучайтиради, чунки 
талабаларнинг идрок қилишнинг барча каналлари – визуал, механик, эшитиш 
ва ҳиссиѐтларга боғлиқ бўлган жараѐндир. 
5. Узлуксизлик ва изчиллик. Ўқув видеороликларидан фойдаланишда 
ўрганиш, ўрганилаѐтган мавзудаги талабалар томонидан маълум бир билим 
тизимини изчил ва тизимли равишда ўзлаштиришни таъминлаш демакдир.
6. Билимларнинг ўзлаштирилиши. Видеодарсда материални тақдим этишда 
асосий нарсага урғубериш, уларни тўғри жойлаштириш, қисқа вақт ичида 
талабаларнинг мавжуд билимларини янгилашга имкон бериш. 
8. Мослашувчанлик. Бу видеодарснинг талабанинг индивидуал 
имкониятларига мослигини англатади.

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish