Видеодарсларнинг ютуқли жиҳатлари:
1. Вақтни тежаш. Олдиндан тайѐрланган видеодарс вақтини тежашга
имкон беради ва шу билан дарс зичлигини оширади;
2. Визуаллик ва интерактивлик. Бу туфайли талабалар дарсда фаол
ишлашади. Диққат ортади, материални тушуниш ва ѐдлаш яхшиланади;
3.
Олий таълим муассасасиўқув соатларидан ташқарида ўқув
видеофильмни ѐки видеодарсни турли лойиҳалар сифатида, тадқиқот ишлари ва
бошқа ижодий ишларга ҳисоботсифатида яратиш мумкин;
5. Профессор-ўқитувчи материални дарс режасига мувофиқ қатъий
равишда тақдим этади;
6. Дарс материали доимо аниқ мантиқий тузилишга эга бўлади.
Камчиликлари:
1.
Сифатли видеодарсни яратиш учун ўқитувчи ахборот ва
видеотехнологиялар боасида малака ва билимларига эга бўлиши керак;
2. Профессор-ўқитувчи ва талаба ўртасида жонли алоқанинг йўқлиги,
видеодарс намойишида руҳий муносабат ва қайта алоқа қисман йўқолади;
3. Видеодарсни яратишгакўп вақт ва меҳнат, маблағсарфланади;
4. Хатолар аниқланганда видеодарсни қайта ишлаш зарурати;
Хулоса қилиш мумкинки, камчиликларга қарамай, видеодарслардан тобора
кўпроқ фойдаланилмоқда, замонавий мультимедиа технологиялари юқори
сифатли видеодарслар яратишга имкон беради. Мультимедиали таълимни
328
ташкил этиш талабаларнингўқув жараѐнида пассив кузатувчи эмас, балки фаол
иштирокчи сифатида қатнашишга, компьютер технологиялари соҳасидаги ўз
билимларини янада оширишларига олиб келади.
ВИДЕОДАРСЛАРНИНГ ТЕХНИК СИФАТИНИ ТАЪМИНЛАШ
Хусанов Ш.Т., ТАТУ
Бугунги кунда дунѐда хукм сураѐтган оғир эпидемиологик вазият
шароитида ватанимизда ҳам мавжуд шароитдан келиб чиқиб масофавий таълим
платформаларидан, видеодарслардан фойдаланишни сифатли йўлга қўйиш
масаласи долзарблик касб этмоқда. Видеодарслардан мавзуни ўрганишнинг
исталган босқичида ва дарснинг исталган шаклида фойдаланиш мақсадга
мувофиқдир. Ўқув материалини видеодарс шаклида тақдим этиш ўқув вақтини
қисқартиради. Видеодарсларни ўрганиш талабага дарснинг назарий ва амалий
қисмини кўриш, шу билан бирга унинг ҳақиқий жараѐнини кузатиш, шу билан
бирга намойиш этилган материални тушуниш ва мустаҳкамлаш имконини
беради.
Яратилаѐтган видеодарсларнинг ҳам мазмун жиҳатдан, ҳам техник-
технологик
томонлама
сифатли
бўлиши
ҳам
муҳим
аҳамиятга
эга.Фотосуратнинг ѐки видеотасвирнинг сифатли чиқиши кўплаб факторларга
боғлиқ. Видеотасвирнинг техни нуқтаи назардан сифатли чиқишига аввало
ѐруғлик, оптик ускуналар, фон, тасвирга олиш усули, видеокамеранинг тасвир
олиш сифати, тасвир ўлчамлари таъсир кўрсатади.
Ёруғликсиз экран санъатларини, фото ва видеотасвирни ҳосил бўлиш
жараѐнини тасаввур этиш мушкул. Чунки, фототасвир ҳам, видеотасвир ҳам
айнан ѐруғлик воситасида ѐруғлик таъсирчан қатламда ҳосил бўлади.
Албатта, фильмни суратга олишда қандайдир сунъий ѐритиш талаб
қилинмайдиган ҳолатлар кўп. Аммо бу асосан қуѐшли об-ҳаво шароитида,
кундузи очиқ ҳавода тасвирга олиш учун қўлланилади. Бундай шароитда, ҳатто
ўртача оптик ва матрицали кўрсаткичга эга камера ҳам яхши ишлашга қодир.
Аммо табиий ѐруғлик етарли бўлмаган ҳолда бино ичида, масалан аудиторияда
видеодарсларни ѐзиб олиш жараѐнида сунъий ѐруғликдан фойдаланишга тўғри
келади. Бу ҳолда минимал вариант – бу камеранинг ѐнидан ѐки устидан махсус
LED лампалар асоида яратилган кичик умумий ѐритиш воситасини қўйишдир.
Бундай ѐруғликнинг афзалликлари унинг ихчамлигидадир. Камера устидаги
ѐруғлик манбаи видео ѐзиб олиш жараѐнига халақит бермайди, ишлашни
осонлаштиради. Шунинг учун, ушбу воситадан аудиторияда у ѐқдан бу ѐққа
юриб амалий ишларнинг бажарилишини кўрсатиб беришда фойдаланиш осон.
329
Камчилиги – бир нуқтадан ѐритиш ѐруғликнинг табиий тақсимланишига йўл
қўймайди ва кадр табиий кўринмаслиги мумкин.
Агар вазият имкон берса, стационар ѐритиш ускуналаридан фойдаланиш
яхши натижалар беради. Бунда иккита ѐки учта алоҳида ѐруғлик манбалари
қўлланилади. Улар объектни ҳар томондан тенг равишда ѐритиб туриши
мумкин. Бунинг учун софтбокслар деб номланган махсус нурни юмшатувчи
элементга эга бўлган ѐритиш қурилмаларидан фойдаланилади.
Кўп одамлар ѐруғликдан фойдаланишдан қўрқишади, чунки улар хато
қилиб қўйишдан, экранда хунук кўринишдан қўрқишади. Бошқалар эса
видеодарсларни ѐзишда ѐритишни кераксиз нарса, бунинг учун жуда кўп
ускуналар ва куч керак деб ўйлашади. Ўқитувчи ўз меҳнатини қадрласа, юқори
сифатли видеодарс яратишни истаса ѐритишга алоҳида эътибор бериши керак.
Бироқ, объектни ҳаддан ташқари кучли ѐритилиши ҳам матрицанинг
ҳаддан ташқари ѐришиб кетишига, тасвирнинг тиниқлигини йўқолишига олиб
келади.
Ёруғликдан фойдаланиш аслида объектнинг ташқи кўринишига,
видеодарсдаги айрим нарсаларгаалоҳида эътиборни жалб қилиш учун ҳам
керак. Бу дегани, биз нафақат чироқларни қаерга қўйишимиз ҳақида, балки шу
чироқлардан қандай ѐруғлик олишимиз ва буларнинг барчаси бизнинг
тасвирларимиз сифатига қандай таъсир қилишини ҳам ўйлашимиз керак.
Ёритишни ѐки ѐруғликни муваффақиятли ишлатиш учун биз унинг баъзи
хусусиятлари ҳақида тасаввурга эга бўлишимиз керак:
•
Ёруғлик интенсивлиги тасвир сифатига бевосита таъсир қилади.
•
Ёруғлик сифати, унинг кескин йўналганлигини ѐки майинлиги тасвирдан
олидагина таассуротга кучли таъсир қилади.
•
Ёруғлик тасвирнинг контрастлилик даражасига таъсир қилади.
•
Нурнинг объектга қайси томондан ва қандай баландликдан йўналиши
объектнинг экрандаги кўринишига таъсир қилади.
•
Ёруғлик манбасининг ранг ҳарорати ранг сифатига таъсир қилади.
Ёруғлик хусусиятларини, уни бошқаришни билиш доимо юқори сифатли
тасвирларни яратишга ѐрдам беради.
Юқори сифатли тасвирларни суратга олиш учун объектдан акс этган
ѐруғлик миқдори етарли даражада кучли бўлиши талаб этилади. Агар ѐруғлик
жуда оз бўлса, тасвир қорайган бўлади, кўп бўлса ҳамма нарса ҳаддан ташқари
ѐрқин, тасвирдаги нарсалар кўринмайдиган даражада сифатсиз бўлади.
Ёруғликнинг кучига камеранинг экранчаси орқали ҳам баҳо бериш мумкин.
Табиийки, оқ деворларга эга бўлган хонада тасвирга олиш қоронғу хонага
қараганда камроқ ѐруғликни талаб қилади. Шуни унутмаслик керакки,
видеокамеранинг
ѐруғликни
компенсация
қилиш
функциясиѐруғлик
330
етишмаслигини қисман бартараф этиши мумкин. Лекин бу ҳолда
видеотасвирдарақамли шовқинлар, хиралашиш келиб чиқиши мумкин.
Видеонинг сифатида оптик воситалар, объективларнинг ўрни ҳам катта.
Албатта, объектив қанчалик яхши эканлиги ҳам муҳимдир. Объективлар
диафрагма, тасвирни катталаштириш даражаси ва бошқа кўрсаткичлар билан
фарқ қилади. Нотўғри танланган объектив видео тасвирга олиш сифатини
сезиларли даражада пасайтириши мумкин, шунинг учун видеодарсларни
видеога ѐзишда ѐки веб-камераларни танлашда имкон борича сифатли оптик
элементларга эга бўлганларини танлашга ҳаракат қилиш керак.
Тасвирни қандай ракурсдан олиш жуда муҳимдир. Профессионал
операторлар баъзан керакли нуқтани топиш учун соатлаб вақт сарфлашади.
Чунки энг ифодали ракурсни топа олиш бу ҳақиқий истеъдоддир.
Видеодарсларга қўйиладиган техник ва технологик талабларга
қуйидагилар киради:
1) ҳар қандай видеодарс мантиқий тузилган сценарийга асосланган бўлиши
керак, у барча ўрганилган ѐки ўрганилаѐтган атамалар, объектлар ва
бошқаларни тўлиқ, сифатли ва тушунарли акс эттириши керак;
2) қулайташувчилар (CD, DVD, USB флеш-хотиралар ва бошқа ташқи
ташувчиларда) ѐки локал/глобал тармоқ режимида ишлаши лозим;
3) уларни яратишда юқори сифатли овоз ѐзиш ускуналари ва
видеокамералардан фойдаланиш шарт;
4) визуал эффектлардан фойдаланиш ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди;
5) кадрларда матн ва товуш синхронлаштирилган бўлиши шарт, лекин
видеодарснинг баъзи босқичларда бу нарса фарқ қилиши мумкин.
Видеодарснинг тузилиши аудиториядаги дарсидан бир оз фарқ қилади,
лекин умуман олганда асосий босқичлар сақланиб қолади ва бир-бири билан
боғланади. Видеодарсини яратишда оғзаки ва тасвирий деб аташ мумкин
бўлган аралаш усулдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Видеодарсларда тескари алоқанинг аҳамияти ҳам катта. Масалан YouTube
тизимига юкланган видеодарсларни талабалар пайдо бўладиган саволлар
бўйича профессор-ўқитувчи билан маслаҳатлашишлари мумкин.
Хулоса қилиб шуни айтиш лозимки, бугунги пандемия шароитида
масофавий таълимга, мультимедиали дарсларни, видеодарсларни яратишга
талаб янада кўпроқ ошди. Бу ҳол кўпгина профессор-ўқитувчиларнинг
мультимедия технологиялари, шу жумладан видеотехнологиялар борасидаги
билимлари етарли эмаслигини яққол кўрсатиб қўйди. Бугунги кунда таълим
тизимидаги ислоҳотларнинг муаммолари педагог кадрлар салоҳияти билан
боғлиқ экан педагоглар ўзларининг медиакомпетентлигини ошириш борасида
ишлашлари, ўз билим ва малакаларини оширишга интилишлари зарур.
331
Do'stlaringiz bilan baham: |