Сборник докладов республиканской научно-методической конференции вопросы применения современных систем и технологий


ТЕЛЕВИЗИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР СОҲАСИДА МАЛАКАЛИ



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/192
Sana16.05.2023
Hajmi4,83 Mb.
#939330
TuriСборник
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   192
Bog'liq
NIODV16odDrn6UImasWEOZYBtCBrWptH

ТЕЛЕВИЗИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР СОҲАСИДА МАЛАКАЛИ 
КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШДА ЎҚУВ МЕДИА-МАРКАЗНИНГ РОЛИ 
 
Жолдасов Ш.Б., ТАТУ 
 
Телевизион технологиялар йўналишидаги кадрлар малакасига, шу 
жумладан бакалаврларнинг касбий фаолияти, унинг объектлари ва таѐргарлик 
даражасига кўйиладиган касбий талабларга эътибор қаратадиган бўлсак, 
кўриниб турибдики мазкур йўналишнинг таълим сифатини оширишда ахборот-
коммуникация технологияларидан фойдаланиш хусусиятларини тўлиқ онглаш 
лозим. Бу йўналишдаги мутахассиларни тайѐрлашда нафақат одатда барча 
ОТМ ларда фойдаланадиган ахборот-коммуникация технологияларидан, бунда 
махсус телевизион технологиялар таркибига кирувчи асбоб-ускуналаридан ҳам 
фойдаланиш лозим. Ўз навбатида, телевизион технологиялар ахборот-
коммуникация технологиялари таркибига киради. Шунинг учун ҳам, 
Телевизион технологиялар йўналиши бўйича таълим сифатини оширишдаги 


334 
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг ўзига хос
хусусиятлари мавжуд. 
Кўриниб турибдики, мазкур йўналишда мутахассис тайѐрлаш учун
ОТМда тегишли моддий-техника базаси бўлмаса, таълим сифати ҳақида 
гапирмаса ҳам бўлади. 
Таъкидлаш лозимки, Телевизион технологиялар йўналиши бўйича давлат 
стандартига тўла мувофиқ мутахассисларни тайѐрлаш масалалари ТАТУ 
раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилар таркибининг диққат марказида 
бўлмоқда. 
Жумладан, 
ҳозирги 
даврда 
―Телевизион 
технологиялар‖ 
факультетнинг ―Телестудия тизимлари ва иловалари‖ кафедраси қошида ―Ўқув 
телестудия‖ лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг мақсад ва вазифалари 
талабалар учун замонавий студия асбоб-ускуналарида амалиѐт машғулотларни 
ўтказишга зарур шароитлар яратиш, олий тоифали мутахассислар тайѐрлаш ва 
замонавий видео-фото тасвирга олиш ва ѐритиш кўрилмаларни ўқув жараѐнида 
фойдаланишнинг сифат даражасини кўтариш ва илмий тадқиқотлар олиб 
бориш, профессор – ўқитувчилар таркибининг илмий ва педагогика фаолияти 
бўйича кўникмаларини кўчайтириш ҳамда катта илмий ходимларнинг илмий 
изланишларига шарт-шароитлар яратиш, талабаларнинг лаборатория, курс ва 
мустақил ишларини олиб боришидан иборатдир.
Лойиҳанинг бажарилиши мақсадида тендер асосида 100 млн. сўмга 
тегишли асбоб-ускуналар сотиб олинди. 
Ўқитувчилар 
томонидан 
―Кинооператорлик 
маҳорати‖, 
―Кинотелекомпозиция‖, ―Тасвирга олиш махорати‖, ―Кўп камераларда 
тасвирга олиш‖, ―Рақамли фотография асослари‖, ―Ёритишни режалаштириш‖, 
―Ёритишни бошқариш‖, ―Ёритиш ускуналари ва технологиялари‖ фанлари 
бўйича тегишли ўқув ва ишчи дастурлари ва лаборатор машғулотлар, курс ва 
мустақил ишлар бўйича ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқилди, ва улар 
асосида дарслар ўтилмоқда. Шунингдек, лабораторияда битирув малакавий 
ишлар бажарилмоқда. 
Шу билан бирга, бугунги кунда Телевизион технологиялар факультетида 
600 нафарга яқин талабалар таҳсил олмоқда. Албатта факультетдаги мавжуд 
моддий-техника база етарли эмас эди. Мазкур холатдан келиб чиқиб, бугунги 
кунда ―Телевизион технологиялар‖ факультетида JICA (Япон ҳалқаро 
ҳамкорлик Агентлиги) билан биргаликда Ўқув Медиамарказини ташкил этиш 
бўйича лойиҳа амалга оширилди. Ўқув Медиамарказини ташкил этиш мақсади 
– кино ва телевидениенинг замонавий асбоб-ускуналарида ишлаш учун 
―Телевизион технологиялар‖ факультети талабаларининг амалиѐт ишларига 
шарт-шароитлар яратиш, дунѐнинг илғор мамлакатлари тажрибасидан келиб 
чиқиб, теле –радиоиндустрияда фойдаланаетган замонавий технологияларни 
юқори даражада сифатли бошқаришни урганишдир. Таъкидлаш лозимки, 


335 
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида фойдаланаѐтган асбоб-ускуналар 
Япониянинг компанияларида ишлаб чиқарилган ва бу холат лойиҳани JICA 
билан хамкорликда бажарилишининг асосий омили бўлди. Албатта ушбу 
лойиҳа Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш 
вазирлиги бошчилигида МТРКнинг кўллаб-куватланиши асосида амалга 
оширилмоқда. Лойиҳанинг амалга оширилиши, энг аввало, телевизион 
технологиялар йўналишидаги мутахассисларнинг қасбий тайѐргарлиги 
сифатини янги погонага кўтариш, амалиѐт машғулотларни замонавий асбоб-
ускуналарда ўтказиш ҳамда тегишли мутахассисликлар бўйича назарий 
билимлар билан биргаликда малакавий кўникмаларни мукаммал ўзлаштиришга 
хизмат қилади.
Шунингдек, лойиҳада тасвирга олиш асослари, композиция, ѐритиш, 
монтаж, кино-теле-видео ва аудио технологиялар бўйича амалий машғулот 
дарсларини ўтказиш, ―Телевизион технологиялар‖ таълим йўналиши 
(―Аудиовизуал технологиялар‖ ва ―Телестудия тизимлари ва иловалари‖ 
мутахассисликлар) бўйича талабалар учун ўқув дастурларини яратиш, 
шунингдек, тасвирга олиш, ѐритиш, монтаж этиш, овоз бериш, эфффектлар 
бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда тегишли медиамаҳсулотларни 
ишлаб 
чиқиш 
вазифалари 
белгиланган. 
Шу 
билан 
бирга 
Ўқув 
Медиамарказининг фаолияти битирув малакавий ишларни тайѐрлаш сифатини 
янги босқичга кўтаради.
Сифатли кадрлар тайѐрлашда таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан 
ўзвийлиги бугунги куннинг долзарб омилига айланиши шубхасиз. Айтиш 
лозимки, ахборот жамияти талаблари ҳам таълим, фан ва ишлаб чиқариш 
ўртасидаги интеграцион ўзаро харакатланиш боғитини кўчайтирмоқда. Таълим, 
фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион шаклларнинг ривожланиши ва 
алоқаларининг кўчайиши тизимли ахборот жараѐнларнинг урнатилишига олиб 
келаяпти. ―Таълим- фан - ишлаб чиқариш‖ тизимининг янги интеграцион 
шакллари (инженерлик марказлари, бизнес-инкубаторлар, технопарклар, 
технополислар ва ҳ.) ўз мақсадлари, вазифалари ҳамда ўз ичида маълум 
ижтимоий муносабатлар тизими мавжуд бўлган комплекслилиги билан 
ажралиб туради.


336 

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish