332
кўриши мумкин ва мультимедиа элементларини кўриш кетма-кетлиги аввалдан
белгиланган сценарий асосида бўлади.
Чизиқли бўлмаган (интерактив) мультимедиа
- бу
фойдаланувчига
диалог режимида элементларни танлаш ва бошқариш имконияти берилган
мультимедиа элементлари тўпламини, масалан турли хил онлайн курслар ва
масофавий тестларни тақдим этиш шаклидир.
Гипермедиа (
Hypermedia
,
H-media
)
- интерфаол мультимедиа. Унда
фойдаланувчига кетма-кет танлаши мумкин бўлган мультимедиа элементлари
тузилмаси тақдим этилади, яъни бу гиперматн
тушунчасининг маълумотлар
ѐзиш тузилмаларини ташкил қилишнинг мультимедиа турлари даражасигача
кенгайиши демакдир.
Livevideo
– ―Ҳақиқий/жонли видео‖ реал вақтда ишлаш қобилияти
жиҳатидан мультимедиа тизимининг ўзига хос хусусиятидир.
Ўзбекистонда бугунги кундаги шароит олий таълим муассасаси
битирувчилари келажакда меҳнат бозорида рақобатбардош бўлиши
кераклигини кўрсатмоқда. Бунинг учун олий таълим муассасаси нафақат
битирувчини муайян билимларни бериш,
балки ташаббускорлик, ижодий
фикрлаш қобилияти ва ностандарт ечимларни топиш каби шахсий
фазилатларини ҳам шакллантириши зарур. Мутахассислик фанларини
ўқитишда профессор-ўқитувчиларнинг дарсга тайѐргарлик жараѐнида
ўқитишнинг Ўзбекистон республикасининг
Давлат Таълим Стандартининг
талабларига жавоб берадиган шакллари ва усулларини танлашлари керак. Бу
усуллардан бири бу мультимедиа технологияларидан, талабаларга мустақил
билим олиш имкониятини яратадиган видеодарслардан фойдаланишдир.
Келинг, талабаларга мутахассислик фанларини ўқитишда видеодарслардан
фойдаланишни батафсил кўриб чиқамиз. Таълим жараѐнида видеодарсларни
қўллашнинг асосий мақсадларидан бири бу таълим самарадорлигини
оширишдир. Шунинг учун фанларни ўқитиш жараѐнида профессор-ўқитувчи
мультимедиа технологиялари ѐрдамида қуйидаги вазифаларни ҳал қилади:
1) ўқув маълумотларини тақдим этиш шаклларинингэнг мақбул, самарадор
усул ва воситаларини аниқлаш ва қўллаш;
2) ўқув материалининг талабага
тушунарлик даражасини ошириш;
3) талабалар билан тезкор тескари алоқа ўрнатишга имкон яратиш;
4) ўрганилаѐтган материалга нисбатан талабаларда ақлий-эмоционал
муносабат ҳосил қила билиш;
5) жараѐнининг индивидуаллик, умумийлик тамойилларини таъминлаш.
Шунга
асосланиб,
видеодарсларни
ўқув
жараѐнида,
хусусан,
мутахассислик фанларини ўқитишда қўллашнинг қуйидаги афзалликларини
таъкидлашимиз мумкин:
1) яхлит ўқув муҳитини яратиш имконияти;
333
2) ўрганилаѐтган материалнинг барчага тушунарлилигини ошириш;
3) ўрганишга ижодий ѐндашувни фаоллаштириш;
4) ўрганилаѐтган мавзу тўғрисида тўлиқроқ тушунчани шакллантириш;
5) турли хил ўқитиш воситаларидан аралаш ҳолда фойдаланиш;
6) ўрганиш учун қўшимча
мотивация яратилиши;
7) ахборотни қабул қилиш тезлигини оширилиши;
Видеодарслардан мавзуни ўрганишнинг исталган босқичида ва дарснинг
исталган шаклида фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Ўқув материалини
видеодарс шаклида тақдим этиш ўқув вақтини қисқартиради. Видеодарсларни
ўрганиш талабага дарснинг назарий ва амалий қисмини кўриш, шу билан бирга
унинг ҳақиқий жараѐнини кузатиш, шу
билан бирга намойиш этилган
материални тушуниш ва мустаҳкамлаш, аниқ амалий муаммони ечишга
сарфланган вақтни баҳолаш имконини беради.
Олий таълим муассасасиида ўқув жараѐнини ахборотлаштиришнинг
асосий мақсади энг янги интеллектуал ахборот технологиялари,
ахборот
тармоқларидан фойдаланиш, ахборот-коммуникация ўқув қўлланмаларини
умумий ўқув жараѐнига жорий этиш, замонавий дастурий таъминот билан
жиҳозлаш асосида ягона ахборот маконини яратишдир. Албатта,
натижага
эришиш учун кўплаб профессор-ўқитувчилар ахборот технологияларидан
фойдаланган ҳолда сифатли ўқув қўлланмаларни, видеодарсларни яратишлари
зарур бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: