Таълим жараёнида ўҚувчилар фаоллигини оширишда дидактик ўйинларнинг аҳамияти



Download 44,5 Kb.
bet1/2
Sana11.07.2022
Hajmi44,5 Kb.
#778039
  1   2

ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ЎҚУВЧИЛАР ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШДА ДИДАКТИК ЎЙИНЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Дидактик ўйинлар асосан таълим жараёнини болаларнинг ёш хусусиятлари ва тайёргарликларига қараб самарали ташкил қилишга, уларга билим ва маълумот беришни енгиллаштиришга, таълимда кўргазмалиликни таъминлашга қаратилган бўлиб, болаларни ўқув материаллари билан ортиқча банд қилиб қўймаслик имкониятини яратади. Дастур материалларини ўзлаштиришда бир қатор қулайликлар туғдиради.


Дидактик ўйинлар болаларнинг ақлий фаолиятини, онгини ўстиришга, уларнинг фикрий ташаббускорлигини оширишга хизмат қилувчи ўйинлар сирасига киради. Ўқувчиларни ҳис-туйғуларини шакллантиришга, айниқса уларнинг сезги аъзолари (сезиш, кўриш, тинглаш ва бошқалар) фаолиятини фаоллаштиришга ёрдам беради. Бола миясини “машқ” қилишга, тафаккурини теранлаштиришга ўргатади. Унинг идроки, зеҳни, фаҳм-фаросати, хотираси, иродаси, билим олиш иштиёқи ва эҳтиёжи мустаҳкамланади. Зийраклиги, ихтиёрий диққати, топқирлиги, ташаббускорлиги ошиб боради. Боланинг истеъдоди, ижодий қобилияти намоён бўла бошлайди ва олган билимларини ўз фаолиятида, меҳнат ва ўйинда синаб кўриш эҳтиёжи пайдо бўлади. Бунинг учун ўйинларни таълим-тарбия ишларида кенг қўлланилишини дастур амал қилинмоғи лозим.
Дидактик ўйинларни дарсда жараёнида қўллаш ва олиб кирилиши таълим-тарбия жараёнига ноанъанавий усулда ёндошувни билдириб, анъанавий усуллардан бир қатор сифатлари билан фарқланади. Яъни, ўқув жараёнини бевосита қизиқарли ўйинлар асосида ташкиллаш, ўқув жараёни қатнашчиларини биргаликдаги ҳаракатини таъминлаш, масалага гуруҳ бўлиб ёндошиш натижасида ўқувчиларни фаол ҳаракати ва мантиқий тафаккури ривожланиши ҳосил бўлади. Лекин бу ҳарактерлар дидактик асосланган, услубий томондан таъминланган ва ҳужжатлар билан исботланган бўлиши керак. Буни амалга ошириш учун шундай дидактик шароит яратиш керакки, ўйинли машғулотда қатнашувчилар шу дарсгача ёки давргача бўлгандаги эгаллаган ва билган билимларини намоён этишга ўрганишлари лозим. Бу билимларни намоён қилиш учун эса айнан ўйинли технология воситасида ташкилланган дарс лозим бўлади. Негаки, ўйинли технологияда бироз қатъий қоидалар чегараланганлик даражаси камроқ бўлади. Бундан ташқари ўйин тимсолида болалар жамоа бўлиб яшашга, уюшқоқликка, биргаликда ижод қилишга, ҳамкорликда ишлашга ва мустақилликка ўрганадилар. Ўқувчиларни аҳлоқий сифатлари ва тушунчалари, фазилатлари таркиб топади. Ўйин қоидаларига қатъий риоя қилишга, интизомга ўрганадилар. Уларда дўстлик, ўртоқлик, иноқлик ҳис-туйғулари ривожланади, уларни эстетик завқлари ўсади, турли касбу-корларга бўлган қизиқишлари ортади, дунёқараш ва фикрлаш қобилиятлари шакллана бошлайди. Қуйида таклиф этиладиган дидактик ўйинлар ҳам таълим жараёнида ўқувчилар фаоллигини оширишга хизмат қилади.
Саёҳат” ўйини. Ўйиндан бироз олдин жюри тайинланиб, бир неча гуруҳлар шаклланади ва ҳар бир гуруҳда 5-6 тадан ўқувчи, гуруҳлар сардор тайинлайди. Ўйин иштирокчиларидан шаҳарлар қуруш талаб этилади, маълум изчилликда масалан шаҳар 1, эрудит 1 кутилмаган саволлар очилмаган сир-синоатдан ташкил топган. Ҳар бир шаҳарда сардорлар махсус конвертларда топшириқлар оладилар ва уларда 1 та асосий ва 2 та қўшимча саволлар мавжуд. Гуруҳ фақат шу вазифани бажариб текширгандан сўнг гуруҳ кейинги босқичга ўта олади. Ҳар бир гуруҳнинг мақсади иложи борича барча шаҳарга етиб бориш. Жавоблар маълум тизимда қабул қилинади: бунда жавоблар сони, ижод, муаммо ечими ва аниқлиги ҳисобга олинади.
Қисқа муддатли ёзма иш” ўйини. Бу турдаги ёзма ишнинг дарс охирида ўтказилиши мақсадга мувофиқ бўлиб, бунда ўқувчилар ўрганилаётган мавзу бўйича олган билимларини умумлаштириш имкониятига эга бўладилар. Ўқитувчи эса ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси қандай бўлаётганлигини билиб олади. Бунда ўқувчиларга икки йўналишдаги ишни бажариш таклиф этилади:
1. Ушбу мавзу юзасидан нималарни билиб олдилар?
2. Қайси саволга улар қониқарли жавоб ололмадилар?
Ўқувчилар томонидан ёзилган иншоларни ўқитувчи йиғиштириб олади ва уларни кейинги дарсни режалаштиришда ёки ўқувчилар билимини тегишли йўналишларда янада чуқурлаштириш мақсадида ишлатилиши мумкин.
Эрудит” ўйини. Мавзу устидаги ишларни тугашидан бир неча машғулот олдин ўқувчиларга ўтилаётган мавзу бўйича бўлган саволни карточка ёзиб жюриларга бериш таклиф этилади. Жюри 2-3 одамдан иборат.
Жюри билан биргаликда энг қизиқ саволларни ажратиб оламиз. (10-12)
Ўйин бошланишидан аввал, карточкалар стол устига қуйилади. Ҳар бир гуруҳ аъзоси келиб ўзининг гуруҳи учун 4 тадан савол танлайди. Вақт берилади. Муаммоли ечим ҳар бир гуруҳда ҳамкорликни оширади. Олинган жавоблар жюри судига олиб чиқилади. Ечимни топишда қийналган ҳар бир гуруҳ карточкасини алмаштириш имконига эга бўлади, лекин баллар умумий сони пасайтирилади. Ўйин сўнгида жюри болаларнинг жавобларини таҳлил билан биргаликда улар мустақил тайёрлаб келган саволларга ҳам баҳо беради.
Образга кир” ўйини. Одатда бу ўйин тарих ёки географиядан тарихий даврни кўрсатиб бериш зарур бўлганда тарихий уламоларнинг персонажи, характерискасини кўрсатишда, уларни ижтимоий атрофини, маданият қирраларини ўқитишда фойдаланилади. Ўйинда икки гуруҳ қатнашади. Ўқитувчи муаммони айтади. Иштирокчилар деталларини аниқлаштириб, фикр айтишга киришадилар.
Ўйинни бу босқичини мақсади иложи борича кўпроқ давр характеристкасини тузиш ва асосий ғояларни кўрсатиб ўтиш. Болалар ўзини қайси бир персонажга ўхшатишади ва вақт образига сингиб, ўзини у ёки бу тарихий жараёнга киритишади.
Бунда бир гуруҳ шахс аналогияларини танлаш мумкин, иккинчиси эса ечимлар бериш. Ўйин сўнгида ечим йўли таҳлил қилинади. Ғоялар умумлаштирилади, ижодий топилмалар белгиланади.

Download 44,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish