318
машғулотлар) ҳажмида режалаштирилган. Ушбу
курсда инфокоммуникация
тизимларининг электр таъминоти манбаларини тузилиши, ишлаш тамойили,
қўллаш соҳалари, ишлаб чиқаришдаги ўрни ва шу билан биргаликда
инфокоммуникация объектларининг турли хил объект ва қурилмаларида
ноанъанавий электр энергия таъминоти манбаларини қўллаш ва тадбиқ қилиш
асослари
бўйича
назарий
ҳамда
амалий
билимларни
беради.
Инфокоммуникация тизимлариниг объектлари ва қурилмаларини
электр
энергия таъминоти узлуксизлигини таъминловчи услублардан ратционал
вариантни танлаш имконини берувчи ҳисоб таҳлилий тажрибалар ва касб
билимини шакллантириш, шунингдек узлуксиз
электр энергия таъминоти
тизимини элементларини тўғрисида касбий маҳоратларни мустаҳкамлашдан
иборат.
Ушбу курс 5 қисмдан иборат:
1. Электр энергия таъминот манбалари.
2. Қайта тикланувчи энергия манбалари.
3.Электр энегия таъминот манбаларининг қурилмалар билан биргаликда
ишлашини таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатиш.
4. Электр энергияни ўзгартириш узатиш ва тақсимлаш қурилмалар.
5. Узлуксиз энергия таъминот манбалари.
Жорий ўқув йилида ушбу фан университетнинг барча таълим
йўналишлари талабалар учун ягона ўқув режаси бўйича олиб борилди.
Дастлабки
ўқитиш
йили
тажрибалари
ва
натижалари
тахлили
―Инфокоммуникация тизимлари электр таъминоти‖ фанининг барча таълим
йўналишлари талабалар учун ўқитилиши зарурлигини такидлаган ҳолда
ягона
дастур асосида ўқитиш мантиқий эмаслигини кўрсатди. Университет
битирувчиларинг келажакда ўз соҳаларида электр таъминот манбаларига
бўлган эхтиѐж даражасидан келиб чиққан холда ўқув дастурининг асосий
қисмини бир хил ҳажмда ва мазмунда сақлаган ҳолда айрим қисмларини
таълим йўналиши хусусиятларига мослаштириш керак.
Бунинг учун
университетдаги барча таълим йўналишларини шартли равишда бир нечта
гуруҳга ажратиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Масалан, биринчи гуруҳга
телекоммуникация, радиотехника ва телевизион технологияларга оид таълим
йўналишларини, иккинчи гуруҳга компьютер ва дастурий инженерингга ҳамда
ахборот ҳавфсизлигига оид таълим йўналишларини ва учинчи гуруҳга
педагогика , иқтисодиѐт ва менежмент, электрон
кутубхонага оид таълим
йўналишларини киритиш мумкин. Таълим йўналишларини бу тарзда
гуруҳларга ажратиб, уларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб табақалаштириб
ўқитиш бир томондан талабаларнинг фанга бўлган қизиқишларини орттирса,
иккинчи томондан таълим сифатига ижобий таъсир этади. Бундан ташқари
―Инфокоммуникация тизимлари электр таъминоти‖ фанини танлов фанлари
319
таркибидан чиқариб, мажбурий фанлар таркибига ўтказиш мақсадга мувофиқ
бўлар эди ва битирувчиларнинг билим савиясига ижобий таъсир қилар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: