Сборник докладов республиканской научно-методической конференции вопросы применения современных систем и технологий



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/192
Sana16.05.2023
Hajmi4,83 Mb.
#939330
TuriСборник
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   192
Bog'liq
NIODV16odDrn6UImasWEOZYBtCBrWptH

 
 
 
 
 



307 
МИЛЛИЙ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШДА ТАСВИРИЙ САНЪАТ ВА 
СУРАТ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ 
 
Умарова Д.Б., ТАТУ 
 
Мамлакатимизда таълим тизимини такомиллаштириш ва уни замон 
талабларига мослаштириш, замонавий ахборот технологияларига асосланган, 
жаҳон андазалари даражасидаги тизимни яратиш умумдавлат сиѐсатининг 
муҳим таркибий қисмларидан бирига айланди. Таълим сифати мазкур 
тизимнинг ҳолати ва самарадорлигини белгилайдиган мезон ҳисобланиб, 
таълим жараѐнида эришилган натижаларнинг меъѐрий талаблар, ижтимоий ва 
шахсий эҳтиѐжларга мувофиқлиги билан белгиланади. Таълим сифати нафақат 
ўқув жараѐни натижалари, балки мазкур натижаларни шакллантирувчи 
омилларни ҳам ифодалайди. Бу омиллар таълим мақсади, таълимни ташкил 
этиш шакли, метод воситалари, профессор-ўқитувчилар таркиби, салоҳияти, 
педагогик фаолияти, таълимий дастурлар ва таълим технологиялари, ресурслар 
ва улардан фойдаланиш шарт-шароитлари, таълимнинг ташкилий-ҳуқуқий, 
моддий техник таъминоти, ахборот ва услубий таъминот, шунингдек, 
тарбиявий ишлар сифатидан иборат. Таълим жараѐнига инновацион 
технологияларни татбиқ этиш эса таълим натижалари ҳамда мазкур омиллар 
сифатини ошириш имконини беради.
Тасвирий санъат ва суратни ўқитишда замонавий технологияларни 
қўллашнинг зарурияти.
Замонавий таълим технологиясида дарсни ташкил 
этишга доир қатор умумпедагогик-дидактик талаблар қўйилади. Булар:

ҳар 
бир 
дарс 
технологик 
жиҳатдан 
мукаммал 
даражада 
лойиҳалаштирилиши;
- дарс мақсад ва вазифаларининг аниқ белгиланиши;
- дарсда таълим вазифаларининг тарбия вазифалари билан боғлиқ бўлиши;
- дарсни ўқув дастури, ўқув режаси талабига мувофиқ ташкил этиш;
- дарс учун ажратилган вақтдан унумли фойдаланиш;
- дарснинг ташкилий жиҳатдан пухта белгиланган бўлиши;
- дарснинг жонли, самарали ва таълим олувчиларга эмоционал таъсирли 
бўлиши учун таълим берувчининг турли хил замонавий ва илғор таълим 
усуллари, воситалари ва кўргазмали қуроллардан, техника воситаларидан 
моҳирлик билан фойдалана олиши;
- таълим берувчининг раҳбарлик роли билан таълим олувчиларнинг фаол 
билиш фаолиятини бирга олиб бориш;
- дарсларнинг ўзаро узвий ва диалектик хусусиятга эга бўлишига эришиш;


308 
- таълим олувчиларнинг ѐш ва психологик, шунингдек, мутахассислик 
хусусиятларини инобатга олиш;
- дарсни демократик тамойиллар асосида ташкил этиш;
- дарсда таълим олувчи эркинлигини таъминлашга эришиш;
- дарсда таълим олувчиларни мустақил фикрлаш ҳамда ўз фикрини баѐн 
этишига ундаш ва имкон яратиш;
- дарс давомида таълим олувчилар фаолиятини тўғри ташкиллаштириш, 
муаммоли изланувчанлик лаѐқатларини ривожлантириш;
- дарс жараѐнида ўқитишнинг жамоа, гуруҳли ва якка тартибдаги 
шаклларини мос равишда қўшиб олиб бориш;
- таълим олувчилар ўқув фаолиятларининг атрофлича назорат қилиниши 
ва адолатли даражада баҳоланиши ва ҳ.к.
Дарс самарадорлигини оширишда ўқув воситаларининг аҳамияти жудда 
каттадир. Буларга дарсликлар, ўқув қўлланмалари, радио эшиттиришлари, 
телевидение кўрсатувлари, газета ва журналлар, электрон дарсликлар, 
кодоскоп, проекцион рангли расмлар, слайдлар, компьютерлар, ҳамда 
ўқитишнинг барча замонавий техник воситалари, тажрибалар ўтказиш учун 
жиҳозлар киради. Ўқитишнинг замонавий техника воситалари ва ахборот 
технологияларидан моҳирона фойдаланиш дарс самарадорлигини таъминлайди 
ва ўқув меҳнати интенсивлигини ҳамда ўқув жараѐни техник маданиятини 
оширади. Ҳозирги пайтда кўп мамлакатлар, шу жумладан республикамиз 
узлуксиз таълим тизимида ҳам турлича номланган технологиялардан 
фойдаланилмоқда. Бу технологияларнинг барчаси маълум умумийликка эга 
бўлиб, улар хусусий жихатларига биноан таснифланиши В.С.Кукушин, 
Г.К.Слевко, Г.Бердиев каби кўплаб олимлар томонидан кўрсатилган бўлиб, 
уларни схематик тарзда қуйидагича ифодалаш мумкин.
1. Индивидуал таълим технологияси 
2. Жамоавий таълим технологияси.
3. Белги-контекстли таълим технологияси 
4. Ишбилармонлик ѐки ролли ўйин таълим технологияси.
5. Муаммоли таълим технологияси.
6. Ахборот таълим технологияси. 
7. Дастурли таълим технологияси.
8. Интегратив таълим технологияси. 
9. Модулли таълим технологияси.
10. Муаллифлик таълим технологиялари.
11. Ривожлантирувчи таълим технологияси.
12. Таянч схемаларидан фойдаланиб ўқитиш технологияси.
13. Масофавий таълим технологияси.
14. Этнопедагогик таълим технологияси. 


309 
15. Фаол таълим технологияси.
16. Ҳамкорлик таълим технологияси.
17. Табақалаштирилган таълим технологияси.
18. Ноанъанавий таълим технологияси.
19. Анъанавий таълим технологияси.
20. Баҳоламасдан ва йўқлама қилмасдан ўқитиш (эркин таълим) 
технологияси.
21. Асосий материалларни ажратиб олиб ўрганиш технологияси. 
22. Йириклаштириб ўқитиш технологияси. 
23. Политехник таълим технологияси.
24. Жадал таълим технологияси.
25. Шахсга йўналтирилган таълим технологияси.
26. Таълим жараѐнини тўғри ташкил этиб бошқариш технологияси.
27. Эркин таълим технологияси. 
28. Баҳоламасдан ва йўқлама қилмасдан ўқитиш технологияси. 
29. Сиртқи таълим технологияси.
30. Экстернат таълим технологияси.
31. Кейс-стади технологияси
32. ECTS кредитлари
Тасвирий санъат ва сурат
фани медиа маҳсулотларни, телевизион 
дастурларни, ҳужжатли, бадиий ва анимацион фильмларни сифатли яратишда 
сурат усулларини ўрганиш, яссиликни фазога айлантириш, суратда хажмни ҳис 
қилиш, оддий ва мураккаб шакллар, нисбатлар, перспектива, ѐруғли ва соя, 
натюрморт, пейзаж, композицияларни, Кино ва ТВда раскадровкани яратишни, 
тасвирий санъат ва суратнинг умумий хусусиятлари ҳақида тасаввур хосил 
қилиш каби асосий масалаларни қамраб олган. Кино павильонларида, театр ва 
телевидениеда тасвирга олиш жараѐнларида суратни барча пластик санъатнинг 
асоси сифатида ўрганилиб, шаклни ҳосил қилиш, ҳажмни бериш, пропорция, 
перспектива, саҳна дизайнери (кино ва телевидениеда), бадиий тасвирни 
яратиш учун рангли ечимларни ишлаб чиқиш, визуал тилнинг ранг схемаси ва 
таркибини аниқлаш, ѐруғлик, ранг, кадр рамкалари, тасвир ўлчами, 
композиция, раскадровкадан фойдаланган ҳолда дизайн яратиш, икки ва уч 
ўлчовли расм ишлаш жараѐнларида уларнинг моҳиятини тушуниб олишда 
талабаларни зарур бўлган билимлар билан қуроллантиради. 

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish