Сборник докладов республиканской научно-методической конференции вопросы применения современных систем и технологий



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/192
Sana16.05.2023
Hajmi4,83 Mb.
#939330
TuriСборник
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   192
Bog'liq
NIODV16odDrn6UImasWEOZYBtCBrWptH

 
 
 
 
 


310 
ТАЪЛИМ ТИЗИМЛАРИДА ҲАМКОРЛИК ВА ИНТЕГРАЦИЯ 
Сиддиков И.Х., Саттаров Х.А., Саидова Г.Э., ТАТУ, 
Саламова М.Н., Юнусобод тумани, 250 – мактаб 
Мамлакатда таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини 
ошириш, ўқувчи ва талаба ѐшларда замонавий билим ва кўникмаларни 
шакллантириш, таълим тизимлари ҳамда илм-фан соҳаси ўртасида яқин 
ҳамкорлик ва интеграцияни, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини 
таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил14 августдаги 
―Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга 
таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-
тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-3907-сон, 2018 йил 5 сентябрдаги ―Халқ таълими 
бошқарув тизимини такомиллаштиришбўйича қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида‖ги ПФ-5538-сон Фармони ваПҚ-3931-сон ва 2020 йил 6 октябрдаги 
―Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, 
илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан 
интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-4851-сон Қарорларида 
ахборот технологияларининг ўқитилишини сифат жиҳатидан янги босқичга 
кўтариш, меҳнат бозорининг малакали IT-мутахассисларга бўлган талабини 
қониқтириш, шунингдек, 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантиришнинг 
бешта 
устувор 
йўналиши 
бўйича 
Ҳаракатлар 
стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиѐтни ривожлантириш 
йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар 
ижросини таъминлаш бўйича ихтисослаштирилган ва бошқа умумтаълим 
мактабларини муқобил дарслик ва қўлланмалар билан таъминлаш, уларнинг 
моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ўқитувчилари малакасини 
оширишда амалий ѐрдам кўрсатиш бўйича ташаббуси қўллаб-қувватлаш асосий 
устувор вазифалар сифатида белгилaб берилган. 
Белгиланган вазифаларнинг ижобий йўналиш кашф этиши, мамлакатни 
маънавий ривожланишини таъминлаши учун энгаввало, ўсиб келаѐтган ѐш 
авлодни илмий билимлар билан қуроллантириш, уларда маънавий тафаккурни 
ривожлантириш, 
ақлий 
салоҳият 
маънавийахлоқий 
сифатларни 
ривожлантиришни йўлга қўйиш ва бунинг учун уларга таълим тарбия 
берувчиларни замонавий педагогик технологиялар билан қуроллантиришга 
боғлиқ. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан таълим 
тизимлари ҳамда илм-фан соҳаси ўртасида ҳамкорлик ва интеграцияси 
соҳасидақатъий ислоҳотлар амалга оширила бошланди. Айниқса ―Таълим 


311 
тўғрисида‖ги қонун ва ―Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури‖нинг 
амалгакиритилиши янги босқичи бошлаб берилди. Натижада таълим-тарбия 
тизими ва мазмун-моҳияти замонавий муносабатлар шароитидан келиб чиқиб 
такомиллаштирилмоқда. Замонавий талабларинобатга олинган ҳолда, олий 
ўқув юртлари томонидан умумтаълим мактабларини муқобил дарслик ва 
қўлланмалар 
билан 
таъминлашда, 
ўқув 
дастурларини 
мунтазам 
такомиллаштириб боришда, мактабларнинг моддий-техника базасидан унумли 
фойдаланиш ва мустаҳкамлашда ва ўқитувчилар малакасини оширишда амалий 
ѐрдам кўрсатишда тегишлиишларини ташкил этиш бугунги куннинг долзарб 
вазифаларидан бири хисобланади. 
Ҳозирги вақтда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот 
технологиялари университети ректорининг 24 ноябрдаги 1224– сонли 
буйруғидаги вазифаларни бажариш мақсадида Юнусобод туманидаги 250-
сонли умумий ўрта таълим мактабива ―Энергия таъминлаш тизимлари‖ 
кафедраси ўртасида 2020 йил 1 декабрда 1/20 –сонли шартнома тузилди. 
Ушбу шартномага асосан таьлим тарбиядаги ислоҳотларни амалга 
ошириш, мактаб ўқитувчиларнинг дунѐқарашини ўзгартириш, етук ва 
замонталабига жавоб берадиган билимли ѐшларни тайѐрлаш бўйича катта 
ишлар амалга оширилмоқда. Ҳамкорликда таълим тизимини мустаҳкамлаш, 
уни замонталаблари билан уйғунлаштириш вазифаларига катта аҳамият 
берилмоқда. Бунда таълим ва тарбия бериш тизими ислоҳатлар талаблари 
билан чамбарчас боғланган бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Юнусобод 
туманининг 250 –сонли умумий ўрта таълим мактабида олиб борилаѐтган 
ишлардан асосий мақсад, юртимизда соғлом ва баркамол, билимли, юксак 
маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга бўлган авлодни шакллантиришдан иборат. 
Айнан ана шу мақсадга эришиш учун янги даврда яшайдиган, янгича 
фикрлайдиган, янги ишлаб чиқариш, ижтимоий шароитларда фаолият 
кўрсатадиган, замонавий касбий маҳоратга эга бўлган кадрларни ҳамкорликда 
тайѐрлашнинг ―Ўзбек модели‖ ҳаѐтга тадбиқ этишдан иборатдир. 

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish