(Жисмоний шахслар учун)
“Ўзбекистон республика товар-ҳомашё биржаси” АЖнинг ахборот тизимида оширилган тўлов ставкаси асосида автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиларини (РЎДРБ) сотиш бўйича хизмат кўрсатишга
шартнома тузиш юзасидан
Оммавий оферта
1. “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” Акциядорлик жамияти номидан, мазкур таклиф ёрдамида қуйидаги шартларда биржа ахборот тизимида оширилган тўлов ставкаси асосида автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини (РЎДРБ) сотиш бўйича хизмат кўрсатиш юзасидан шартнома тузишга тайёрлигини билдиради:
- жисмоний шахсларни, улар интернет тармоғи орқали Биржа сайтидан рўйхатдан ўтганларидан сўнг, талабгор сифатида савдоларга қўйиш;
- жисмоний шахсларнинг тўлдирилган маълумотларнинг тўғрилиги бўйича жавобгар эканлиги;
- рўйхатдан ўтган вақтдан бошлаб 1 соат ичида электрон почта ёрдамида шахсий кабинет фаоллаштирилмаган ҳолларда, фойдаланувчи тўлдирган маълумотларни Биржа базасидан ўчириш;
- фойдаланувчининг шахсий кабинетга кириш логин ва паролининг сақланиши ва хавфсизлиги учун масъулиятни ўз зиммасига олиши;
- Жисмоний шахсларнинг шахсий кабинетига бириктирилган Uzcard - сўм пластик карточкаларида (СПК), савдоларда қатнашиш учун бошланғич нархнинг 10 % миқдорида закалат пулини ва Биржа хизматлари учун битим қийматидан 5 % миқдоридаги комиссион йиғимларга етарли пул маблағларининг мавжудлигини таъминлаши. Шахсий кабинетга бир нечта СПК ни бириктириш мумкин;
- дастурий мажмуа автоматик равишда талабгор аризани топшириши билан бир вақтда, бириктирилган СПКдан талабгорнинг ҲККП даги шахсий ҳисоб рақамига закалат суммаси ва комиссия йиғимларини ўтказиб юбориши, нарх таклифларини кўриб чиқиши ва рақобат жараёнининг ғолибини танлаши ва уни биржанинг ахборот тизимида акс эттириши;
- битим Биржанинг ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, ғолиб томонидан 5 иш куни ичида тузилган битим юзасидан молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун ўзининг ҲККП даги шахсий ҳисоб рақамига қўшимча маблағларни ўтказилиши;
- талабгор тўловни рад қилган, ундан бошқача тарзда бош тортган ёки битим бўйича тўлов тўлиқ ҳажмда ўз вақтида ўтказилмаган ҳолатларда, ахборот тизими автоматик режимда қуйидагиларни амалга оширади: 1 – ваколатли орган ва рақобат тартиботи ғолиби деб топилган талабгор ўртасидаги битимни бекор қилинган деб эътироф этади; 2 – таклиф қилган нархи биринчи ғолиб таклиф қилган нархдан сўнг энг юқори бўлган талабгорни (иккинчи ғолибни) рақобат тартиботи ғолиби деб эътироф этади; 3 – биринчи ғолибнинг закалатларини шартнома мажбуриятлари ижро этилмаганлиги туфайли жарима сифатида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети фойдасига ўтказади;
- талабгор, агар енгиб бўлмайдиган куч ёки бундай шароитларда олдини олиб бўлмайдиган (форс-мажор) вазиятларига дуч келганлиги исботласа, тўлиқ тўлов бўйича мажбуриятлар ижросидан озод қилинади. Бундай ҳолатда, талабгор томонидан ариза закалат жарима сифатида ўтказилгунга қадар биржага юборилади, бу ерда унинг аризаси беш иш куни мобайнида кўриб чиқилади;
- талабгорнинг айби билан РЎДРБнинг ИИВ ЙҲХББ бўлинмаларида, РЎДРБ учун тўлов тўлиқ ҲККПга киритилганидан сўнг 10 календар куни ичида расмийлаштирилиши таъминланмаса, ҲККП томонидан битим қийматининг 50 % миқдорида маблағ жарима сифатида ўтказилиши;
- аукцион ғолиби тўлиқ тўлов суммасини тўлагандан сўнг белгиланган тартибда автотранспорт воситасини ИИВ ЙҲХББ ҳудудий органларининг давлат рўйхатидан ўтказиши лозим, айрим сабабларга кўра автотранспорт воситасига банд солинган, транспорт воситасининг агрегат рақамлари рўйхатлаш ҳужжатларига мос келмаса ёки шунга ўхшаш сабаблар мавжуд бўлган тақдирда автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш белгиланган муддатдан кечикса талабгорнинг айби билан содир бўлган деб ҳисобланади;
- рақобат жараёнларини ўтказишга оид масалалар юзасидан низо ва зиддиятларни, суд томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши.
2. Талабгорлар биржа ахборот тизимида “оширилган тўлов ставкаси асосида автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини (РЎДРБ) жисмоний шахсларга сотиш” бўйича хизмат кўрсатишга доир оммавий шартнома тузган деб ҳисобланиб, унинг муҳим шартлари қуйидагилар билан белгиланган: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 қабул қилинган ПҚ-3127 сонли йилнинг 11 июль куни “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 август кунидаги 249-сонли “Электрон ярмаркалар, аукцион ва танловлар ташкилотчиларининг-ахборот воситачиларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳамда 2017 йил 31 августдаги 683-сонли “Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори, Биржанинг ички ҳужжатлари.
3. Талабгорлар РЎДРБ сотиш билан боғлиқ ҳужжатлар алмашинувини фақат электрон алоқа воситасида ва тўловларни «WoyWo» электрон тўлов тизими орқали амалга оширишга розилик билдирадилар.
4. Тизимдаги узилишлар, ускуналар, алока тизимлари, электр таъминоти ишламаслиги оқибатида, совутиш тизимида ёки бошка бир тизимларда содир бўлган узилишлар натижасида Биржа ўз мажбуриятларини бажармагани ёки лозим даражада бажармагани учун жавобгар бўлмайди.
5. Талабгорлар “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси акциядорлик жамияти ахборот тизимида жисмоний ва юридик шахсларга оширилган тўлов ставкаси асосида автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини (РЎДРБ) сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомни тўлиқ ва сўзсиз бажаришга тайёрликларини билдирадилар.
6. Шартнома мазкур оферта талабгор томонидан қабул қилинган вақтдан тузилган ҳисобланади ва кучга киради, бундан кейин Биржа ўз мажбуриятларини бажаришга киришади ва у тугатилишига қадар қонунчилик талабларига мувофиқ иш олиб боради.
7. “ЎзРТХБ” АЖ реквизитлари:
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ
Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 77
СТИР: 200933985
ИФУТ: 66110
Телефон: +99871-207-0033
Do'stlaringiz bilan baham: |