283
таълимда сифат жиҳатидан ўзгаришлар қилиб, юқори
самарадорликка
эришишга янгича ѐндашув қилишдан иборатдир.
Бугунги кунда таълим тизимидаги ислоҳотларнинг муаммолари педагог
кадрлар салоҳияти билан боғлиқ. Ўрганиш ва таҳлиллар замонавий педагогнинг
касбий компетентлиги, айниқса ахборот-технологиялари, таълимда илғор медиа
мехнологиялардан фойдаланиш борасида бугунги кун талабларидан орқада
қолаѐтганини кўрсатмоқда.
Замонавий ахборот технологиялари, шу жумладан мультимедия
технологиялари талабаларга ноанъанавий ахборот манбаларидан фойдаланиш
имкониятини беради. Ўқитиш сифатини
яхшилайдиган воситалардан
фойдаланган ҳолда ўқитишнинг принципиал янги шакллари ва усулларини
амалга оширишга имкон беради.
Видео ўқув қўлланма ва видеодарсликларни аудиовизуал мультимедиа
комплексининг энг самарали воситаларидан бири деб ҳисоблаш мумкин.
―Аудиовизуал воситалар уларга вақт ва маконнинг таъсири йўқлиги ва
уларнинг визуал оламга чексиз кириб бора олиш имконияти, ҳодисани,
объектни, жараѐнни кўрсатиб бера олиши ѐки уларга жуда реал даражада
тақлид қила олиш имконияти туфайли замонавий олий таълим муассасаси учун
энг мос восита эканлигини кўрсатиб берди‖, – таъкидлайди Л.П.Прессман.
Ўқув видеодарсларнинг экспресив ва дидактик
имкониятлари доирасининг
кенглиги уни талабаларга билим бериш жараѐнига фаол таъсир кўрсатадиган,
уни визуализация қилишнинг кўп қиррали воситаларидан бири сифатида
таснифлашга имкон беради.
Видеодарслар ўқув материалини жонли қўллаб-қувватловчи тасвирлар
тизими сифатида тақдим этишга имкон беради, бу эса ўрганилган материални
ѐдлаш ва ўзлаштиришни осонлаштиради. Бунда ўқув машғулотлари ҳар қандай
қулай вақтда ва жойда амалга оширилиши мумкин, шу билан бирга талабада
аудиторияда шахсий иштирок этиш ҳисси пайдо бўлади.
Шу кеча кундузда Олий таълим муассасаларида яратилаѐтган
видеодарсларнинг ҳам мазмун жиҳатдан, ҳам
техник-технологик томонлама
сифатли бўлиши муҳим ўрин тутади. Сифатли видеодарсларни яратишга хар
қачонгидан ҳам талаб ортган бугунги кунда олий таълим муассасаларида
фаолият юритувчи профессор-ўқитувчиларга видеодарсларни тайѐрлаш
жараѐнида эътибор қаратиш лозим бўлган ва видеонинг техник сифатига таъсир
кўрсатувчи асосий омиллар ҳақида маълумот бериш, уларни керак бўлса
медиакомпетентлик нуқтаи назаридан ТАТУ базасидаги Ўқув медиа марказида
тезкор курслар ѐки бутун бошли малака ошириш курслари сифатида қайта
тайѐрлаш, малакаларини ошириш зарур.
Видеодарслар асосида таълим беришнинг назарий ва амалий аҳамияти
шундаки, агар талабаларга мутаҳассислик фанларини ўқитиш жараѐнида медиа
284
технологиялардан, видеодарслардан фойдаланилса, бу талаба томонидан ўқув
материалини ўзлаштириш даражасини ва мавзуни ўрганишига бўлган
қизиқишни оширишга ѐрдам беради ва шу сабабли билим сифатини оширади.
Таълимнинг
инновацион
электрон-дидактик
шакллари,
ҳусусан
медиатаълим – таълим олувчининг қобилиятлари ва қизиқишларини ҳисобга
олган ҳолда
таълим мазмунини, таълим мақсадига мос равишда лойиҳалаш,
педагогик, ахборот-коммуникацион услублар, шакллар ва ўқитиш усулларини
татбиқ этишга йўналтирилган психологик, умумпедагогик, дидактик ва шахсий
услубий тартиблар асосида амалга оширилувчи таълим берувчи ва таълим
олувчи ўртасидаги ўзаро таъсир тизимидир.
Таълим жараѐнида видеодарслик материалларини ишлаб чиқиш ва улардан
фойдаланишга қўйиладиган дидактик ва услубий талаблар билан бир қаторда
олий таълим муассасасида ўқитиш самарадорлигига таъсир қилувчи
психологик талаблар мажмуини ҳам бажариш зарур. Истисносиз барча
мультимедиа манбаларига қўйиладиган талаблар қаторига қуйидаги психологик
талаблар киради:
– аввало ўқув материалини видеодарсда тақдим этиш, билиш жараѐнининг
оғзаки-мантиқий, ҳиссий-идрок этиш даражаларига мос келиши керак.
Видеодарслари идрок этиш (биринчи навбатда визуал, шунингдек, эшитиш, ҳис
қилиш), диққат (унинг барқарорлиги,
концентрацияси, тарқалиши ва диққат
доираси), визуализация (концептуал) каби когнитив психик жараѐнларнинг
ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда яратилиши ва фойдаланилиши
керак.
– видеодарсларда материални тақдим этиш олий таълим муассасаси
талабаларининг билимлари ва тилни билишини ҳисобга олган ҳолда яратилиши
ва фойдаланилиши керак. Билимларнинг тақдимотини тингловчиларнинг
маълум бир ѐш гуруҳи тушуниши керак, аммо бу жуда оддий бўлмаслиги
керак, чунки бу талабанинг дарсга нисбатан диққатининг
пасайишига олиб
келиши мумкин.
– ўқув видеодарслардан фойдаланиш олий таълим муассасаси
талабаларида ҳам таълимий, ҳам мантиқий фикрлашни ривожлантиришга
қаратилган бўлиши керак.
Камчиликларга қарамай, видеодарсликлар ўқув мақсадларида тобора
кўпроқ фойдаланилмоқда, замонавий мультимедиа технологиялари юқори
сифатли
видеодарслар
яратишга
имкон
беради.
Мультимедиа
технологияларидан фойдаланган ҳолда таълимни
ташкил этиш шакллари
талабаларни ўқув жараѐнида фаол иштирок этишларига, мутахассислик
фанларидан ўз билимларини яхшироқ намойиш этишларига олиб келади.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаймизки, видеодарслар ѐрдамида ўқитишнинг
амалий тажрибасига асосланиб университетда айнан видеодарс шаклида
285
ўқитиш тартибига ўтишнинг афзалликлари унинг камчиликлариша қараганда
кўплигини таъкидлаш лозим. Чунки улар самарадорлик жиҳатидан бошқа
таълим шаклларидан, масалан веб-семинарлардан ва аудиториядаги анъанавий
маърузалардан
иқтисодий
нуқтаи
назардан
олиб
қараганда
ҳам
тежамкорроқдирлар.
Do'stlaringiz bilan baham: