Сборник докладов республиканской научно-методической конференции вопросы применения современных систем и технологий


ТАЪЛИМНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИЛАН ИНТЕГРАЦИЯСИ



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/192
Sana16.05.2023
Hajmi4,83 Mb.
#939330
TuriСборник
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   192
Bog'liq
NIODV16odDrn6UImasWEOZYBtCBrWptH

ТАЪЛИМНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИЛАН ИНТЕГРАЦИЯСИ 
 
Базарбаев Б.Ж., Жолдасов Ш.Б., ТАТУ 
Таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграцияси – бу ўзаро манфаатлар 
асосида таълим ва ишлаб чиқариш ташкилотларнинг имкониятларини 
биргаликда, ҳамкорликда фойдаланишдир. Энг аввало интеграция жараѐнлари 
кадрлар тайѐрлаш ва қайта тайѐрлашда кенг қўлланилади ва ҳар ҳил 
йўналишларда ва шаклларда амалга оширилади. Ушбу йўналишдаги мавжуд 
тажрибани умумлаштириш, ўрганиш ва таҳлил қилиш интеграция жараѐнининг 
барча иштирокчиларига катта фойда келтиради. Интеграция ОТМ да танланган 
мутахассислик бўйича талабани тайѐрлашда таълим ва ишлаб чиқариш 
ташкилотларнинг ўзаро тўлдириб бирлашишни назарда тутади. Бугунги кунда 
бундай интеграциянинг ҳар ҳил шакллари бор: илмий-таълим-ишлаб чиқариш 
комплекслари, технопарк ва технополислар, талаба ва мутахассисларнинг 
ижодий жамоалари, ―завод-втузлар‖ ва ҳокозо. Ушбу шакллар ҳам ҳар ҳил 
шароитлар ва конкрет таълим муассасасида ўз хусусиятларга эга.
Талабанинг ишлаб чиқариш амалиѐти ОТМда ишлаб чиқариш ўртасидаги 
асосий буғин бўлиб қолмоқда. 
Таълимнинг ҳозирги босқичида сифатни кўчайтириш мақсадида ўқиш ва 
амалиѐт ўртасида муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий ва 
ташкилий чоралар кўрилмоқда. Ҳусусан, 2015 йили Ўзбекистон Республикаси 
Ахборот технологиялар ва коммуникацияларни ривожлантириш Вазирлиги 
томонидан ―Вазирлик тизимидаги акциодорлик компаниялари, жамиятлари, 
корхонлари ва муассасалари ҳамда соҳадаги таълим муассасаларининг ўзаро 
ҳамкорлигини янада кўчайтириш тўғрисида‖ги махсус № 335 буйруғи қабул 
қилинди. Буйруқнинг мақсади – ахбороттехнологиялар ва коммуникациялар 
соҳасида тизимнинг йирик корхоналари, таълим муассасалар ҳамда илмий-
тадқиқот марказлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустахкамлаш орқали 
илмий-тадқиқот ишлар ва инновацион фаолиятини ривожлантиришдир. 
Жумладан, буйрук билан 2016 йилда университетимиз, Тошкент шаҳридаги 
ИНХА университети ҳамда алоқа, ахборот ва компьютер технологиялари 


286 
коллежлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режаси ҳамда 
Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиаллари ҳамда 
тизимидаги акциодорлик компаниялари, жамиятлари, корхонлари ва 
муассасаларининг ўзаро ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режалари 
тасдиқланди. 
Соҳа корхоналари томонидан университетимиз ва унинг филиаллари 
билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг ташкилий тадбирларирежалаштирилди. 
Унга кўра, Вазирлик тизимидаги корхона ва ташкилотлар томонидан ТАТУ ва 
унинг филиаллари билан биргаликда 2016 йилда таълим ва ишлаб чиқариш 
йўналишида илмий, ўқув-услубий ва талабаларнинг ўқув ва ишлаб чиқариш 
амалиѐтини ташкил қилиш ҳамда педагог кадрларнинг соҳа корхоналарида 
стажировка қилиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш шартномалари 
расмийлаштирилди. Шунингдек, соҳа корхоналарининг раҳбарлари ва 
мутахассислари иштирокида ТАТУ ва унинг филиалларида учрашувлар, 
кафедраларда машғулотлар ҳамда ТАТУ ва унинг филиаллари профессор-
ўқитувчиларини соҳа корхоналарида амалий тажрибаларини ошириш режасини 
ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда.
Ўқув жараѐнига соҳа корхоналари ва ташкилотларидан амалиѐтчи-
мутахассисларни жалб қилиш чоралари кўрилмоқда. Кенг кўламда битирув 
малакавий ишлар ва магистрлик диссертация мавзулари ва раҳбарлари рўйхати 
соҳа корхоналари билан ҳамкорликда шакллантирилмоқда, бунда соҳа 
корхоналари ва ташкилотлари томонидан БМИ ва МД мавзулари ҳамда уларга 
раҳбарлик қилувчи малакали мутахассислар жалб этилмоқда.
Таълимнинг ишлаб чиқариш билан интеграцияси борасидаги яна бир 
ташкилий шакли сифатида Вазирлик тизимидаги корхона ва ташкилотларда 
Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиаллари 
кафедраларини ташкил қилиш ва фаолиятини такомиллаштириш қайди этиш 
мумкин. Жумладан, ―Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш маркази‖да 
университетнинг ―Ахборот технологиялари ва унинг дастурий таъминоти‖ 
кафедраси филиали, ―Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази‖да 
университетнинг ―Ахборот хавфсизлиги‖ кафедраси филиали, ―РРТМ‖ ДУК 
қошида ―Телерадиоэшиттириш тизимлари‖ кафедраси филиали, Ўзбекистон 
Миллий телерадиокомпанияси қошидаги Давлат телерадиоэшиттириш 
студияларида ―Телерадиоэшиттириш тизимлари‖ кафедра филиали, Ўзбекистон 
Миллий 
телерадиокомпанияси 
қошидаги 
―Ўзмедиамарказ‖ 
ДУК, 
―Ўзбектелефильм‖ ДУК, ―Ўзбеккино‖ ДУК, ―Телестудия тизимлари ва 
иловалари‖ ҳамда ―Аудиовизуал технологиялар‖ кафедраси кафедралари 
филиаллари, ―Ўзбектелеком‖ АК ―Телекоммуникация ва персонални 
ривожлантириш маркази‖ филиалида ―Энергия таъминлаш тизимлари ҳамда 
электроника ва радиотехника‖ кафедра филиали, ―Матбуот тарқатувчи‖ АКда 


287 
―АКТ соҳасида иқтисодиѐт‖ кафедра филиали ташкил қилиш масалалари 
ўрганиб чиқилмоқда. 
Алоҳида таъкидлаш лозимки, Тошкент ахборот технологиялар 
университети ҳорижий компаниялар билан ҳам алоқалар ўрнатган. Жумладан, 
бундай ҳамкорлик Huawei (КНР) компанияси билан ўзаро Меморандум асосида 
амалга оширилмоқда. Масалан, жорий йили Ўзбекистон Республикаси Ахборот 
технологиялар ва коммуникацияларни ривожлантириш Вазирлиги, Huawei 
(КНР) компанияси ва ТАТУ ҳамкорлигида ―HCNA HNTD R&S (Huawei 
Certified Network Associate — Huawei Networking Technology and Device, 
Routing & Switching)‖ 24 кунлик ўқув курси ташкил этилди. Бунда 
―Тедекоммуникацион факультетининг 4 ўқитувчи ва 16 талабаси иштирок этди. 
Тренинг жараѐнида эшитувчилар янги назарий билимлар олади ва тегишли 
модуллар бўйича амалий машғулотларда иштироқ этади. Ушбу дарслар 
келажакда телекоммуникация соҳасида инженер ва администраторларни 
тайѐрлашга замин яратади. 
Таълим сифатини янада ошириш мақсадида ТАТУнинг Телестудиялар 
тизимлари ва иловалари кафедраси Миллий телерадиокомпания билан 
ҳамкорликда ―Телевидениеда энергия тежамкор технологиялар‖ атамасида 
лойиҳани амалга оширмоқда. Шунингдек, талабалар ўз ишлаб чиқариш ва 
дипломолди амалиѐтларини мамлакатимиз телестудияларида амалга оширади 
ва ўз йўналиши бўйича малакавий ишларини бажаради. Ҳусусан, ҳар йили 30% 
атрофидаги малакавий ишлар Миллий Телерадиокомпания қошидаги 
Медиамарказида бажарилади, қолган қисми эса вилоят ва шаҳар студиялари, 
шу жумладан, хусусий телестудияларда бажарилади. Шу билан бирга, МТРК 
мутахассислари иштирокида талабалар ўртасида ҳилма-ҳил малакавий 
танловлар ўтказилади. 
Мисол учун, хар йилнинг 23-25 март кунлари Тошкент ахборот 
технологиялари 
университетининг 
―Телевизион 
технологиялар‖ 
факультетининг иқтидорли талабалари ўртасида ―Менинг Ватаним, менинг 
шаҳрим, менинг университетим‖ фото ва видео ишланмалар кўрик танлови 
бўлиб ўтди. Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари 
ва коммуникацияларни ривожлантириш Вазирлигининг 2015 йил 25 декабрдаги 
335-сон буйруғи билан амалга киритилган дастур доирасида ташкил этилди.
Фото ва видео ишланмалар кўрик танловини ўтказишдан асосий мақсад 
―Телевизион 
технологиялар‖ 
таълим 
йўналишида 
таҳсил 
олаѐтган 
талабаларнинг ижодий фаолиятини кенг рағбатлантириш, ўзаро тажрибалар 
алмашишга, касбий маҳоратларини янада мустаҳкамлашга кўмаклашишдан 
иборатдир. Танловда университетнинг талабалари томонидан тайѐрланган 110 
та фото ва 45 та видео ишланмалар намойиш этилади. 


288 
Таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини бундан кейин ҳам янада 
ривожлантириш йўлида алоқалар ўрнатиш ишлари давом этмоқда. 

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish