281
воситалардан ва муаммоли таълимдан фойдаланиш йўли
билан эришиш
мумкин деб ҳисобланилган эди. Шу билан бирга мактаб, ўрта-махсус таълим
ҳамда олий таълим амалиѐти ва ўтказилган тадқиқотишлари юқорида
кўрсатилган чораларни
амалга ошириш зарурлигини, лекин уларнинг ўзи
ўқитиш самарадорлигини ошириш ва таълим олдига қўйилган вазифаларни ҳал
этиш учун етарли эмаслигини кўрсатди.
Юқорида келтирилган омилларнинг барчаси педагогика фаниолдига
фанлараро боғланиш муаммосини долзарб муаммолардан бирисифатида илгари
сурди.
Фанлараро боғланишни биз талабалар билимини илмийлик даражасини
оширишнинг
дидактик шарти сифатида, уларнинг илмий дунѐқарашини
шаклланиши, фикрлашининг, ижодий қобилиятининг ривожланишидаги,
билимларни ўзлаштириш жараѐнини оптималлаштиришдаги роли ва ниҳоят
умумий ўқув жараѐнини такомиллаштириш шарти сифатида қараб чиқамиз.
Фанлараро боғланишнинг аҳамиятини биз аввало олдинроқбошқа
фанда
ўрганилган жисмларнинг хусусиятлари, ҳодисалар важараѐнлар, улар
орасидаги алоқа ва муносабатларни очишда, ҳодисаларнинг ҳар тарафлама
боғлиқлиги имкониятларини ўрнатишга доир чуқур ва ҳар
томонлама
ўрганилган билимларга таяниб бирор фанни ўрганишда талабалар билимининг
илмийлик даражасини ошишида турли ўқув фанларини ўрганишда эгалланган
билимларни тизимлаштирилиши ва умумлаштирилишида кўрамиз.
Фанлараро
боғланишнинг
ўрнатилиши
илмий
дунѐқарашнинг
шаклланишини таъминлайдики, унинг амалга
оширилиши моддий оламнинг
яхлитлиги, табиатдаги турли ҳодисаларнинг ўзаробоғлиқлигини ва ўзаро
мувофиқлигини очиб бериш учун яхши шароит яратади.
Фанлараро боғланишнинг аҳамияти тўғрисида гапирганда унинг ҳаѐт
билан боғлиқлик таълимини таъминлашдаги ролини унутмасликлозим. Чунки
замонавий ишлаб чиқаришдаги кўпгина техник жараѐнлар фақат бир неча фан
соҳаларидан олинган билимларни қўллаш асосида тушунарли бўлади. Демак,
талабаларни ишлаб чиқариш тамойилларини назарияда ва амалиѐтда эгаллашга
фанлараро боғланишни ўрнатиш орқали тайѐрлаш мумкин.
Фанлараро боғланиш талабаларга қуйидаги табиий-илмийтушунчаларни:
«материя», «ҳаракат», «модда», «майдон», «энергия»каби тушунчаларни,
шунингдек, фундаментал табиий-илмий қонунлар (энергиянинг сақланиш
қонуни, массани сақланиш қонуни, электр зарядининг сақланиш қонуни)ни
юқори даражада ўзлаштирилишини таъминлашга имкон беради.
282
Фанлараро
боғлиқликнинг
талабаларни
фикрлаш
ва
ижодий
қобилиятларини
ривожлантиришдаги
аҳамияти
каттадир.
Фанлараро
боғлиқликнинг таъминланиши талабалар онгида фанлар ўртасидаги ўзаро
боғлиқликни
вужудга келтиради, бу эса фикрлаш психологиясида жиддий
ўзгаришларга олиб келади: фикрлаш тезлашади; эгилувчан бўлади, бу
эса
ижодий характердаги масалаларни ҳал қилишда жуда муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: