Сборник докладов республиканской научно-методической конференции вопросы применения современных систем и технологий



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/192
Sana16.05.2023
Hajmi4,83 Mb.
#939330
TuriСборник
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   192
Bog'liq
NIODV16odDrn6UImasWEOZYBtCBrWptH

 
 
МУТАҲАССИСЛИК ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШДА ПЕДАГОГИК 
КОМПЕТЕНТЛИК МАСАЛАЛАРИ 
 
Базарбаев Б.Ж., Хусанов Ш.Т., ТАТУ 

Мамлакатимизда таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича бир қатор давлат 
дастурлари амалга оширилмоқда. Бу ислоҳотлар ―2017-2021 йилларда 
Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси‖га ҳамоҳанг равишда олиб борилмоқда. Мазкур 
ҳужжатнинг ―Ижтимоий соҳани ривожлантириш‖ бандида таълим ва илм-фан 
ривожига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, юртимизда халқаро таълим 
стандартларини жорий этиш ва таълим сифатини танқидий-таҳлилий баҳолаш 
орқали олий таълим муассасаларида таълим сифатини ва самарадорлигини 
оширишга доир ҳаракатлар тизими белгиланган. 
Бугунги кунда олий таълим муассасалари олдига ҳар томонлама билимли 
ва малакали, меҳнат бозорида рақобатбардош бўла оладиган, масъулиятли, ўз 
касбининг ҳақиқий маънодаги устаси бўлган, доимий касбий ўсишга 
уринадиган, ижтимоий ва профессионал фаолиятга ҳар томонлама тайѐр 
бўлган, ўз мутахассислиги бўйича халқаро стандартлар даражасида самарали 
ишлашга қодирмиллий кадрларни тайѐрлашдан вазифаси турибди.
Жамиятимиз ҳаѐтидаги ривожланиш ва ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда 
ѐш мутахассислар ўз фаолиятларида қатор муаммоларга дуч келадилар. Бу 
муаммолар уларнинг олий таълим тизимида қанчалик самарали ва фойдали 
билим ва малака эгаллаганлари билан боғлиқ бўлади. Доимий ривожланиб 
борадиган соҳалар, масалан АКТ соҳасида, рақамли медиа ва телевизион 
технологиялар соҳасида фаолият юритувчиги ѐш мутахассислар олдида 
айниқса янги талабларга, дунѐ стандартларига тезкор равишда мослашиш, 
замонавий меҳнат бозорида рақобатга дош бера олиш, ўз малакасини муттасил 
равишда ривожлантириб боришдек компетентликка оид бир қатор жиддий 
масалалар юзага келади. 
Ҳар томонлама ривожланган,профессионал тайѐргарлиги юқори бўлган 
компетентли кадрларни тайѐрлаш учун аввало талабаларга билим берадиган 
педагог кадрларнинг ўзлариҳам компетентли бўлиши зарур.
Компетентлилик тушунчасини қисқа қилиб ўз соҳаси бўйича чуқур 
назарий билимга, амалий кўникма ва малакага эга бўлиш, ўз истеъдодини, 
билим ва тафаккурини намоѐн этиш, шахсий илмий ва ижодий салоҳиятини 


289 
юксалтириш, ўз касбининг аҳамиятини англаган ҳолда дунѐ меҳнат бозорида ўз 
ўрнини топишга интилиш дея таърифлашимиз мумкин. 
Замонавий олий таълим тизимида фаолият юритадиган профессор-
ўқитувчи ўз фанини ўқитишда нафақат компетентли бўлиши керак, балки энг 
замонавий ўқув, таълим усуллари ва технологияларини чуқур ўзлаштирган, 
улардан фаолияти жараѐнида самарали ва мақсадли фойдалана оладиган 
бўлиши ҳам керак. Афсуски, бугунги кунда ватанимизнинг турли олий таълим 
масканларида ўз соҳасини чуқур билмайдиган, амалиѐтдаги ишлаб чиқариш 
жараѐнлари ҳақида юзаки тасаввургагина эга бўлган, ўзи дарс жараѐнида 
ўқитаѐтган техник ускуна ѐки технологияни қандай ишлатишни билмайдиган
лекин бу ҳақда талабаларга бемалол дарс бериб юрган педагоглар ҳам борлиги 
жуда ачинарли ҳолат. 
Бугунги кунда барча соҳаларда бўлгани каби педагогика соҳасида ҳам 
бир қатор муаммолар тўпланиб қолган. Тор йўналишдаги, айниқса кино ва 
телевидение, монтаж, махсус эффектлар, 2D ва 3D графика ва анимация, 
мусиқа, рангтасвир соҳалари бўйича мутаҳассислик фанларини ўқитиш учун 
ѐш педагог кадрларнинг етишмаслиги ана шундай муаммоларнинг энг 
жиддийларидан бири деб ҳисоблашимиз мумкин. 
Бугунги кунда ватанимиз олий таълим тизимида мавжуд бўлган малакали 
педагог кадрлар етишмовчилиги масаласининг юзага келишига комплекс 
муаммоли факторлар сабаб бўлган.
Айни кунларда энг оғриқли бўлиб турган масалалардан бири айрим 
ҳолларда муайян лавозимга компетенли бўлмаган шахсларнинг ушбу 
вазифаларга тайинланаѐтганлигидир. Бу профессор-ўқитувчи ѐки раҳбар ҳодим 
бўлсин, соҳа ҳақида етарли билим ва малакага эга бўлмасдан туриб жуда 
масъулиятли лавозимларда фаолият юритмоқдалар.
Олий таълим масканларида нисбатан янги таълим йўналишлари бўйича 
ўқитиладиган мутаҳассислик фанларидан дарс беришда ушбу соҳани 
тушунмайдиган ўқитувчиларга ҳам дарслар ишониб топширилмоқда. Тўғри, бу 
муаммоларни бартараф этиш учун вақт керак. Қолаверса, янги ташкил этилган 
таълим йўналишлари бўйича, айниқса 3D графика, анимация, монтаж, 
операторлик, рақамли технологиялар каби фанлардан дарс берадиган 
педагоглар кўчада қалашиб ѐтгани йўқ. 
Соҳа корхоналарида фаолият юритадиган етук мутахассисларни 
педагоглик фаолиятига жалб этишда ҳам муаммолар йиғилиб қолган. Бугунги 
кунда педагоглар олдига қўйилаѐтган вазифалар ва талаблар жуда кўпайиб 
кетган. Масалан, олий таълим тизимида фаолият юритадиган педагог ҳодим 
аввало илмий даражага эга бўлиши, илмий фаолиятбилан шуғулланиши, чет 
тилини ва ахборот технологияларини яхши ўзлаштирган бўлиши, таълим 
тизимидаги меъѐрий ва ишчи ҳужжатларни юрита билиши, замонавий таълим 


290 
методлари ва технологияларини мукаммал билиш ва фаолиятида самарали 
қўллай билиши, энг асосийси педагоглик истеъдоди бўлиши зарур. Бу 
талабларга ҳамма ҳам мос келавермайди, қолаверса қўйилаѐтган талабларни 
кўрган соҳа мутаҳассиси бундай ―бош оғриқлар‖ни зиммасига олишдан воз 
кечиб қўяқолади. Натижада яна ўша биз ―етарли билим ва малакага эга эмас‖ 
деб баҳолаган профессор-ўқитувчи сифатида ишга олинадилар. 
Мутахассислик фанларидан дарсларни ҳар томонлама билимли ва 
айниқса шу соҳада бир неча йиллик амалий тажрибага, малакага эга бўлган, 
нима ҳақида, қандай технология ҳақида гапираѐтганини, унинг қандай 
ишлашини ва қай мақсадларда фойдаланилишини биладиган педагоглар дарс 
беришлари шарт. Талабаларга дарс давомида юзаки билим берадиган 
компетенциясиз ўқитувчилардан кечиш даври келди, назаримизда.
Юқорида санаб ўтганимиз тор соҳалар бўйича ҳам аслида етарлича 
назарий ва амалий билимларга, малакага ва педагоглик маҳоратига эга бўлган, 
ѐш профессор-ўқитувчилар етарлича топилади.
Ватанимизда таълим тизимини ривожлантириш педагогларнинг касбий 
малакасини ошириш муаммосини назарий ривожлантириш ва амалий ҳал этиш 
билан чамбарчас боғлиқ экан,ҳар бир педагог кадр ўз-ўзини ҳар томонлама 
ривожлантиришга уриниши, ўз соҳасини нафақат назарий балки амалий 
томондан ҳам чуқур билишга интилмоғи, ўз соҳаси бўйича ишлаб чиқариш 
жараѐни билан шуғулланиб туриши, ундаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида 
билиш, билим беришнинг янги йўлларини ўзлаштираолиши керак.
Бу муаммоларни ҳал этиш учун аввало талабаларни ўқитиш жараѐнларини 
бевосита ишлаб чиқариш билан имнтеграция қилиш, бўлғуси педагогларни 
магистратура босқичида ўқитишда фақат назария билан, балки бевосита ишлаб 
чиқариш билан боғлиқ амалий тадқиқотларга йўналтириш, ѐш педагоглар 
доимий ўз устиларида ишлашлари учун ОТМ ҳузурида қисқа муддатли курслар 
ташкил қилиш, мотивация учун мастер-класслар ташкиллаштириш
малакаларини оширишлари учун шароит яратиб бериш ва буни улардан керак 
бўлса талаб қилиш керак, назаримизда. 

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish