Тарих факультети/Археология кафедраси 5120400-археология таълим йуналиши



Download 2,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/159
Sana12.05.2023
Hajmi2,75 Mb.
#937024
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   159
Bog'liq
инсон эволюцияси ва олд тарих

Эндогамия
), агомия, яъни жинсий муносабатларнинг 
вақтинчалик тақиқланиши орқали экзогамия (турли қабила вакиллари 
ўртасидаги мунтазам жинсий алоқа) (қ. 
Экзогамия
) юзага келди. Бундан 
никоҳнинг гуруҳли никоҳ тури юзага келган. Гуруҳли никоҳда (қ. 
Гуруҳли 
никоҳ
) бир ypyғ эркаклари бошқа уруғнинг барча аѐллари учун эр ва аксинча, 
иккинчи уруғнинг эркаклари биринчи ypyғ аѐлларининг эрлари ҳисобланган. 


Гуруҳли никоҳнинг юзага келиши никоҳ жуфтлари доирасини маълум 
бир гуруҳ аъзолари билангина чегаралаб, бирмунча қисқартиради. Бундай 
ҳолларда бошқа уруғдаги эркак маълум бир қабилага фақат битта мақсадда, 
«никоҳ» мақсадидагина келар эди, ўзлари эса она оилаларида яшарди ва 
ишлашарди, улар «хотин»лари яшайдиган оилада ҳеч қандай ҳуқуққа эга 
эмас эдилар. 
Кейинчалик гуруҳли никоҳ доирасида ўзаро майллар заминида 
етарлича доимий жуфтлар шакллана бошлади. Бундан пайдо бўлган жуфтли 
никоҳ даставвал бир эркак доимо фақат битта аѐл билан яшашини 
билдирмаган. Эркак киши бир неча аѐл билан, худди шунингдек, аѐл ҳам бир 
неча эркак билан муносабатда бўлиш имкони бўлган. Аниқроғи, бундай 
никоҳни жуфтли никоҳ эмас, балки ибтидоий-эгалитар, яъни тенг ҳуқуқли 
никоҳ дейиш тўғрироқ бўлади. Табиийки, уруғнинг бир мунча обрўлироқ 
аъзолари бир неча аѐлга эгалик қилишган. Бу даврга келиб, кўп эрлилик 
камроқ учраган. Бундай жуфт никоҳлар тахминан 25 – 24 минг йиллар 
муқаддам уруғ ичида хўжалик ва иқтисодий муносабатларнинг янги 
шаклларига ўтиш билан хусусий мулкчиликнинг юзага келиши жараѐнида 
пайдо бўлган. Бу йўлда қўйилган биринчи қадам «coвғa айирбошлаш» деб 
аталган одат бўлган. 
Деҳқончилик ва чорвачиликнинг ривожланиши билан уруғ, қабила бир 
аъзоси меҳнатининг маҳсулдорлиги сезиларли даражада ортган ва бу ортиқча 
истеъмол маҳсулотларининг юзага келишига олиб келган. Ҳар бир киши ўзи 
яратган маҳсулотни қабиланинг «умумий қозонига» ташлайдиган эскича 
тақсимот шакли ишлаб чиқаришнинг янада ривожланишига тўсқинлик қила 
бошлади (чунки бу ҳол қабиланинг нопок, дангаса аъзолари ишлаб чиқариш 
фаолиятидан жазосиз қутулиб қолишига олиб келган). Шунинг учун қабила 
ортиқча маҳсулотнинг маълум бир қисмини қабила мулкига ўзининг 
абжирлиги, 
чаққонлиги, 
ишлаб 
чиқариш 
фаолиятида 
кўпроқ 
муваффақиятларга эришганлиги билан фарқланиб турган аъзоларига 
мукофот, совға тариқасида тақсимлашга мажбур бўлган. Ҳаммага тенг 


тақсимлаш билан бирга аста-секин одамнинг имкониятига, унинг қабила 
мулкига қўшаѐтган улуши микдорига қараб «меҳнат ҳақи» ажратила 
бошланган. 
Агар тенг тақсимланишда жамоа маҳсулотидан улуш олиш «ҳуқуқи» 
мазкур уруққа тааллуқлилигига қараб берилган бўлса, (жамоа мулкига қанча 
ҳисса қўшганидан қатъи назар) энди бу «ҳуқуқ» одамларнинг маҳсулот 
яратишдаги иштирокига асосланадиган бўлди. Уруғнинг айрим аъзоларида 
ортиқча маҳсулот, шахсий мулкнинг пайдо бўлиши, оиланинг шаклланиши 
томон қўйилган янги қадам бўлган «совға айирбошлаш»ни юзага келтирди. 
Эркак киши бошқа ypyғдаги аѐлига ўзининг мукофотини совға қилган, 
шунингдек, аѐл ҳам айни йўлни тутган. Улар ўртасидаги совға айирбошлаш 
қаторида эркак билан аѐл ўртасидаги жинсий муносабат ҳам давом этаверган. 
Coвғa айирбошлашнинг тўхтатилиши эса улар ўртасидаги алоқанинг ҳам 
тугашини билдирган. Шундай қилиб, никоҳнинг яна бир тури – индивидуал 
жуфт никоҳ юзага келган. Бунда аѐлни қариндошлари, яъни ўз уруғи 
эркаклари билан тенг тақсимлаш муносабатлари, бошқа уруғдаги эркаклар 
билан эса совға айирбошлаш муносабатлари боғлаб турган. 
Шуни айтиб ўтиш жоизки, жуфтли оиланинг юзага келиши бошиданоқ 
оналик уруғи асосларининг бузилишига олиб келишини билдирган. Яъни, 
эркак киши ўз мукофотини бошқа уруғдаги аѐли ва болаларига қанчалик кўп 
берса, унинг ўз оналик уруғига шунчалик кам улуш қолган. Бироқ эр ҳали 
хотин ва болаларининг ягона боқувчиси бўлмаган. Жуфтли оилаларнинг 
янада мустаҳкамроқ бўлиши учун coвғa айирбошлашда эр хотинига, хотин 
эрига берганга қараганда кўпроқ совға бериши лозим эди, шундай қилиб 
сoвғa айирбошлаш муносабатлари боқувчилик муносабатларига айланиши 
лозим эди. Шу билан бирга эркакнинг хотин ва унинг болалари билан 
алоқаси мунтазам ва узоқ муддатли бўлиб борди. Ниҳоят, қабилалараро 
никоҳ замирида хўжалик бирлиги — жамоа ташкил топди, унга эрлар ўз 
хотинлари ва уларнинг болалари билан кирди. Эркаклар ўз сингилларидан, 
аѐллар эса мос равишда ўз ака-укаларидан ажралишди. Янги иқтисодий 


хўжалик бирлиги ѐки оиланинг яна бир тури – жуфт оила юзага келди, унга 
асосан эр, хотин ва унинг болалари кирди. 
Демак, никоҳ оиладан илгари вужудга келган бўлиб, даставвал
патриархал оила вужудга келишига қадар, уруғчилик даврида фақат жинсий 
табиий ҳаѐтни бошқариб борган. Оила вужудга келгандан сўнг эса никоҳ 
кишилар ҳаѐтининг бошқа соҳаларига, чунончи, ҳуқуқий, ахлоқий ва маиший 
соҳага ҳам кириб борган. Никоҳнинг оиладан фарқи шундаки, у ўзи вужудга 
келган дастлабки даврда муайян иқтисодий, хўжалик ҳуқуқи ва 
мажбуриятлари ўзининг биринчи кунлариданоқ муайян ҳуқуқлар ва 
мажбуриятлар билан боғланган кишиларнинг кичик уюшмаси, иттифоқи, 
бирлигидир. Оила синфий жамиятга қадар жинслар ўртасидаги жинсий 
муносабатларни бошқарадиган бирдан-бир восита бўлган. 

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish