4 мавзу: Ўзбекистон Республикасининг бозор муносабатларига ўтиш концепцияси ва стратегияси. Режа



Download 33,15 Kb.
bet1/6
Sana23.02.2022
Hajmi33,15 Kb.
#157331
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ўзбекистон Республикасининг бозор муносабатларига ўтиш концепцияси ва стратегияси. (1)


4 мавзу: Ўзбекистон Республикасининг бозор муносабатларига ўтиш концепцияси ва стратегияси.
Режа:
1. Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатларига ўтишнинг хусусиятлари
2. Бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг босқичлари ва хусусиятлари
3. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг ҳаракатлар стратегияси ва унинг аҳамияти
4. Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати


Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатларига ўтишнинг хусусиятлари Маълумки, ХХ асрнинг 90 йилларида Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий тараққиётида мутлақо янги мазмун ва моҳиятга эга тарихий вазият юзага келди. Бу, аввало, мамлакатнинг мустақилликка эришгани билан боғлиқ вазиятдир. Истиқлол шарофати билан иқтисодиётга бозор муносабатларини жорий этиш, мавжуд ижтимоий-иқтисодий, халқаро масалаларни ўз миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда мустақил ҳал этиш имконияти яратилди. Бошқача айтганда, мамлакатда бозор иқтисодиётига ўтиш жараёни қадимий миллий давлатчиликни қайта тиклаш ва миллий иқтисодиётни шакллантириш билан уйғунликда олиб борилди.
Айни пайтда, бозор муносабатлари ўзбек халқи учун бутунлай янги тушунчалар эмасди. Осиё ва Европанинг савдо йўли – Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган ўзбек замини асрлар оша Шарқ ва Ғарб ўртасида ўзига хос кўприк бўлиб келди. Ўзбекистон ўзининг ана шу тарихий ва анъанавий ўрнини эгаллаши учун замонавий бозор муносабатларини ва аҳоли ўртасида эса бозор маданиятини шакллантириши лозим эди. Буеса осон иш эмасди. Зеро, комммунистик мафкура ҳукмронлик қилган совет замонида – 70 йил мобайнида халқ бозор қадриятларидан бутунлай узоқлаштирилган, одамлардаги бозор муносабатларига хос ташаббускорлик, изланувчанлик ва тадбиркорлик сўндирилган, боқимандалик кайфияти чуқурлашган эди.
Ўзбекистонда катта табиий ресурслар, турли хил озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш учун кенг экин майдонлари, йирик индустриал салоҳият, малакали кадрлар, қисқаси, жамият аъзолари эҳтиёжларини тўла қондириш учун зарур барча имкониятлар мавжуд бўлса-да, у қашшоқ мамлакатлар қаторига тушиб қолган, жамиятда энг зарур истеъмол молларининг ҳам кескин танқислиги вужудга келган эди. Сабаби – шахсий манфаат ва меҳнат натижалари ўртасида бевосита узвийлик йўқ эди. Бу узвийлик эса ҳар қандай жамиятда тараққиётнинг локомотиви вазифасини бажаради, мавжуд барча ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланишга хизмат қилади.
Мустақилликкача ҳам бир қанча иқтисодий ислоҳотлар ўтказилганлигини таъкидлаш лозим. Улар хўжалик механизмини такомиллаштириш, моддий манфаатдорликни оширишга қаратилган ислоҳотлар эди. Лекин, бундай уринишларнинг бирортаси ҳам кутилган самарани бермади, бериши ҳам мумкин эмасди. Чунки, шахсий манфаат ва меҳнат натижалари ўртасидаги бевосита узвийлик ҳисобга олинмаган эди. Бу масала эса жамият пойдевори ҳисобланадиган мулк муносабатларини қайта қуриш билан боғлиқ. Мулк муносабатларини ўзгартириш эса бевосита сотсиализмнинг тақдири билан боғлиқ эди. Бу ислоҳотлар хўжалик юритишнинг айрим бўғинларини такомиллаштиришдан нарига ўта олмади, бутун иқтисодиётни жонлантиришга ожизлик қилди. Натижада, яна одатдагидек, маъмурий-буйруқбозлик тартиботига зўр берилди. Ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасидаги алоқа экстенсив омиллардан кенг фойдаланиш орқали наридан бери таъминланиб келинди.
Экстенсив омиллар имкониятларининг борган сари торайиб кетавериши, интенсив хўжалик юритиш механизмнинг эса яратилмаганлиги эртами-кеч иқтисодий танқислик ва тангликни келтириб чиқариши муқаррар эди. Иқтисодий танглик ХХ аср 80-йилларининг охирига келиб янада кескин ва ҳалокатли тус олди. Бу, аввало, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг бутунлай пасайиб кетишида, ишлаб чиқариш қувватларининг иш билан таъминланмаганлигида, ишсизликнинг ўсишида, пул-кредит ва валюта тизимининг издан чиқишида намоён бўлди.
Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтишнинг иқтисодий асослари анча заиф эди. Бунинг устига иқтисодиёт хом ашёга йўналтирилган ва асосий ишлаб чиқариш фондлари ғоят эскирганлигини ҳам айтиб ўтиш лозим.
Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишда катта йўқотиш ва талатўплардан четлаб ўтилди. Ижтимоий адолатсизликка, аҳолининг кескин табақаланишига йўл қўйилмади. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг эволюсион, босқичма-босқич йўли танланди. Бу борада ижтимоий адолатни таъминлашда давлатнинг ислоҳотчилик роли катта аҳамиятга эга бўлди.
Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, рақобат муҳитини яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бозор муносабатларини қарор топтиришнинг асосий шарт ва йўналишларини ташкил этди. Ўтган давр ичида иқтисодиётга оид қабул қилинган қонунлар, қарорлар меъёрий ҳужжатларнинг асосий қисми ана шу уч йўналишни ривожлантиришга қаратилди. Бу йилларда минглаб давлат корхоналари хусусийлаштирилди, акциядорлик жамиятлари ёки мулкчиликнинг бошқа нодавлат корхоналари сифатида қайта ташкил этилди. Улар хўжалик бирлашмалари, қўшма корхоналар, хусусий фермер хўжаликлари, аҳоли хусусий мулкининг бошқа объектлари сифатида фаолият юрита бошлади.

Download 33,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish