15-16 мавзу: Ибтидоий оила ва никоҳ
Режа
1. Жамиятнинг ѐш ва жинсга қараб бўлиниши.
2. Эркаклар уйи.
3. Мулкнинг жинсга қараб бўлиниши.
4. Оила ва никоҳ муносабатлари тарихи.
5. Моногам оила.
6. Овункулат, кувада атамаси ва уруғ ташкилотлари.
Калит сўзлар: эраклар уйи, матриархат, патриархат, моногам ва
полигам оила, овонкулат, кувада.
Она уруғи даврида, уруғдан ажралиб чиққан она уй жамоаси она
оиласи жамиятнинг асосий ташкил этган. Она оиласи-аѐлларнинг энг яқин
қариндошларидан иборат аѐл ва эркаклардан ташкил топган бўлиб, аѐллар
авлодининг тўрт-беш ундан ортиқ бўғини ўз
ичига олган кишилар
мажмуасидир. Она оиласининг сони 200-300 кишигача етган.
Америкадаги ирокез, Канададаги алгоник, Африка, Австралия,
Меланезия ва бошқа жойлардаги қабилаларнинг она хонадони жамоаси она
оиласининг тимсоли бўлиши мумкин.
Она уруғи ва она оиласи дейилишининг сабаби аѐлларнинг ижтимоий
хаѐтидаги тутган ўрни, эркакларникига нисбатан баланд бўлганлиги
билан
характерланади.
Эркаклар ўрмонларни кесиб ер очган, ов қилган, қуроллар ясаган.
Аѐллар эса териб термачилаб овқат топганлар. Мотига билан ерни бўшатиб
днҳқончилик қилганлар, дон ва полиз экинларини парвариш қилганлар,
ҳосил пишгач,уни йиғиб-териб олганлар, уй-рўзғор ишларини-овқат
пишириш, кийим бош тикиш, уйни тартибга келтириш каби жуда кўп
хўжалик ишларини бажарганлар. Ундан ташқари
кексаларни парвариш
қилиш ва болаларни тарбиялаш каби муҳим ишлар улар зиммаси иронезлар,
миссеонерлар бирига бизнинг мамлакатимизда асосий ишларни аѐллар
бажарадилар, улардан ва сабзавотларни сепадилар экадилар, парвариш
қиладилар, эркаклар ва болалар учун овқат пиширадилар. Агар хотинлар
бўлмаганда эди., биз жуда оғир ахволда яшаган бўлур эдик, деб айтишган. Бу
ҳол уруғ, оила ва хонадонда уларнинг мавқеини баланд кўтарган.
Иккинчидан эса (туғилган) никоҳ гуруҳи,
кейинчалик жуфт айни
вақтда беқарор бўлганлиги учун туғилган бола бевосита онани танийди,
отанинг ким эканлиги номаълум бўлиб қолади.
Демак она уруғи, она оиласи дейилиши ана шундан келиб чиққан. Она
уруғи даврида аѐлларнинг хўжаликжаги мавқеининг кўтарилиши никоҳ ва
оилавий муносабатларга ҳам таъсир этган.
Шуни айтиш керакки, ривожланган матриархат гуруҳли никохдан
жуфт никоҳга ўтиш билан машҳур бўлиб, жуфт никоҳнинг ривожланиши ва
мустахкамланиши билан эр хотин уруғи, унинг хонадонига кўчиб
келиб
жойлашади ва ичкуѐв бўлиб қолади. Буни этнографияда матрилокаль
жойлашиш, деб таърифланади.
Она уруғи давридаги никоҳнинг ажойиб белгиси шундан иборатки, у
кўпинча эркакнинг эмас балки аѐлнинг ҳоҳиши билан тузилади ва бузилади.
Машхур Геродот-«Лидия» аѐллари эрлариниўзлари танлайдилар»,-деб ѐзган
эди.
Қадимги вақтларда шимолий-ғарбий Канадада яшовчи алгонкин
қабилаларидан бирида қизлар ўзларига ѐқиб қолган
йигитга учиничи бир
шахсни совчи қилиб юборганлар. Агар йигит рози бўлса, соддагина тўй
бўлиб, куѐв келинникига кўчиб келган.
Do'stlaringiz bilan baham: